Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.2005 й. 16-сон "Туркманистон билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2005 й.

N 16


ТУРКМАНИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Туркманистон Президенти С.А. Ниёзовнинг 2004 йил 19 ноябрда Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи давомида эришилган битимлар ва аҳдлашувлар амалга оширилишини таъминлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Туркманистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган, ташриф давомида эришилган битимлар ва аҳдлашувларни амалга ошириш тадбирлари режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар ва битимлар амалга оширилиши устидан зарур назорат ўрнатсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов, Э.М. Ғаниев ва М.З. Усмонов бир ой муддатда Турманистоннинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси таркибини чуқур ўрганиб чиқсинлар, чегарадаги савдони ривожлантириш масалаларини ишлаб чиқсинлар ва икки томонлама савдо турларини кенгайтириш ва ҳажмини кўпайтириш юзасидан аниқ таклифлар киритсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 13 январдаги

16-сон қарорига

ИЛОВА



2004 йил 19 ноябрда Бухоро шаҳрида олий даражада бўлиб

ўтган Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари давомида

эришилган битимлар ва аҳдлашувларни амалга ошириш

ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар


Чора-тадбирлар ва уларни амалга

оширишга доир таклифлар


Муддатлар


Масъул

бажарувчилар


I. СИЁСИЙ ҲАМКОРЛИК СОҲАСИДА

1.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида икки томонлама ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувлар ўтказиш.


Навбати билан Тошкент шаҳрида ва Ашгабад шаҳрида хар чоракда ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувлар ўтказишни Туркманистон томони билан келишиш.


2005

йилнинг

I чораги


Ташқи ишлар вазирлиги


2.

Ишлаб чиқиш босқичида турган икки томонлама Ўзбекистон-Туркманистон битимларини, уларни имзолашга тайёрлаш жараёни туталлангандан кейин, кейинчалик Туркманистон томони билан музокаралар олиб бориш учун энг долзарб хужжатларни аниқлаш юзасидан хатловдан ўтказиш.


Томонларнинг ишлаб чиқиши босқичида турган ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган барча хужжатларни Бухоро шаҳридаги саммит якунлари бўйича имзоланган битимлар доирасида уларнинг долзарблигини хисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрлаш.


2005

йилнинг

I чораги


Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли республика идоралари


II. САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК СОҲАСИДА

1.

Тошкент шаҳрида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон хукуматлараро комиссияси мажлисини ўтказиш.


Ҳукуматлараро комиссиянинг Ўзбекистон қисми ҳамраисини тайинлаш тўғрисидаги таклифни ишлаб чиқиш, комиссия мажлисини ўтказиш муддатини ва кун тартибини дипломатик йўллар орқали Туркманистон томони билан келишиш.


2005

йилнинг

I чораги


Вазирлар Махкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-тахлил департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


2.

Сув ресурсларининг тақсимланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Туркманистон худудида жойлашган сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимларнинг чегарадан ўтиши масалаларини биргаликда мониторинг қилиш бўйича икки томонлама идоралараро ишчи гуруҳ ташкил қилиш масаласини Туркманистон томони билан ишлаб чиқиш. Ушбу жараён доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари даражасида учрашув уюштириш.


Туркманистон томони билан музокаралар доирасида ишчи гуруҳ тўғрисидаги низомни кўриб чиқиш ва имзолаш.


2005 йил

I ярим

йиллиги


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекэнерго" давлат- акциядорлик компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги


3.

Туркманистон Темир йўллар вазирлиги ва бошқа транспорт идоралари билан Ўзбекистон юкларини Туркманистон ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтишга имтиёзли тарифлар тўғрисидаги Серахс қоидаларининг амал қилишини тиклаш бўйича музокаралар ўтказиш.


Музокараларда қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш:

1996 йилда фойдаланишга топширилган Тежен-Серахс темир йўл линияси қурилишида улуш қўшган ҳолда қатнашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси харажатлари суммасини Туркманистон томонидан тўлаш;

"Ўзбекистон темир йўллари" компаниясига Ўзбекистон Республикаси юкларини Туркманистон ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтишга имтиёзли тарифлар белгилаш.


2005 йил

II чорак


"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги


4.

Савдо уйлари ташкил этиш, шу жумладан тегишли хуқуқий база яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш, кейинчалик уларни амалий алоқалар доирасида Туркманистон томони билан келишиш.


Савдо уйларини очиш учун барча ташкилий масалаларни 2005 йил биринчи ярим йиллиги охиригача келишиш.


2005 йил

I ярим

йиллиги


Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбексавдо" . компанияси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


5.

Транспорт воситаларининг барча турлари билан юкларни ташишда пайдо бўладиган масалаларни тезда ҳал этиш учун икки томонлама ишчи гуруҳ ташкил этиш ва мунтазам учрашувлар ўтказиш механизми тўғрисидаги масалани Туркманистон томони билан ишлаб чиқиш.


Кўрсатиб ўтилган масалаларни дипломатик каналлар орқали Туркманистон томони билан тайёрлаш ва ишлаб чиқиш.


2005 йил

II чорак


Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги


6.

Миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини Туркманистонга етказиб беришни кўпайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш.


Ашгабад шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг экспорт потенциали тақдимотини ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш. Иккала мамлакатлар ўртасида эркин савдо режими таъсирчанлигини ўрганиш.


2005 йил

I чорак


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


III. ХАВФСИЗЛИК, БОЖХОНА ВА ЧЕГАРА МАСАЛАЛАРИ СОҲАСИДАГИ ХАМКОРЛИК

1.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш сохасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ўзаро ахдлашув бўйича иккала давлатларнинг тегишли вазирликлари ва идоралари рахбарларининг ташрифларини мунтазам айирбошлаш.


Тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ташрифларини айирбошлаш муддатлари дипломатик каналлар орқали келишилади.


Аҳдлашув бўйича


Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


2.

Чегара худудида ишонч муносабатларини мустахкамлаш чора-тадбирлари доирасида республика тегишли вилоятлари маъмуриятлари раҳбарларининг чегарада хамкорлик масалаларини биргаликда ҳал қилиш учун Туркманистоннинг чегара яқинидаги вилоятлари маҳаллий ҳокимиятлари билан амалий алоқаларини йўлга қўйиш.



Доимо


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги


3.

Чегарада ишонч мухитини мустахкамлаш, чегарадаги низоларнинг оддини олиш ва контрабандага қарши биргаликда курашишни йўлга қўйиш мақсадида чегара ва божхона идоралари вакилларининг мунтазам равишдаги учрашувларини ўтказиш механизмини ишлаб чиқиш ва Туркманистон томони билан келишиш.



2005 йил

I чорак


Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини химоя қилувчи қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


4.

Ўзбекистон-Туркманистон чегарасидаги 10 та алоҳида участкани делимитация қилишни тугаллаш ва уни демаркация қилиш жараёнига киришиш.


Туркманистон томони билан эришилган аҳдлашувга мувофиқ.


2005 йил

I ярим

йиллиги


Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини химоя қилувчи қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси


IV. МАДАНИЙ-ГУМАНИТАР ХАМКОРЛИК СОҲАСИДА

1.

2005-2006 йиллар учун маданий алмашув дастурини тайёрлаш (кўргазмалар, ижодий жамоалар чиқишлари ва бошқалар) ва уни Туркманистон томони билан ишлаб чиқиш.


Дастурни тайёрлашда унда Ўзбекистондаги туркманлар орасидан маданият арбоблари қатнашиши зарурлигини ҳисобга олиш.


2005 йил

I чорак


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 2-сон, 10-модда.
































































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск