ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикасининг 20.01.2023 й. ЎРҚ-815-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.05.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.11.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.01.2023 й.

N ЎРҚ-815



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 24 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 19 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги 513-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 9, 340-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431-модда; 2020 йил, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 12-модда биринчи қисмининг:

тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 39-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг режалаштирилиши, лойиҳалаштирилиши, қурилиши ҳамда фойдаланишга топширилиши устидан назоратни амалга оширади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 8, 383-модда, N 9, 510-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 11, 792-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 9, 537-модда; 2021 йил, N 1, 3, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 12, 1198-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда) 25-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи қисм чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги 265-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 10, 473-модда; 2010 йил, N 5, 177-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 265, 267-моддалар, N 9, 589, 592-моддалар; 2020 йил, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 797-модда) 6-моддасининг бешинчи хатбошисидаги "тиббий ёрдам сифатининг клиник-статистик стандартларига риоя этилишини назорат қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги 717-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 17-моддасининг учинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"текширишни белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича амалга ошириш";

учинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 886, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 7, 449-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 217-модда, N 4, 340-модда) 46-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 3 майда қабул қилинган "Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-97-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 5, 219-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 9-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-155-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 191-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 99-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2020 йил, N 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 803-модда) 37-моддасининг иккинчи қисмидаги "божхона органлари ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида"ги ЎРҚ-440-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 8, 384-модда; 2019 йил, N 11, 791-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 4, 337-модда) 7-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон тарзда юритиш;

давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ўз ваколатлари доирасидаги соҳалар бўйича белгиланган тартибда тақдим этилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг қонунчилик талабларига мувофиқлиги рўйхати асосида шакллантириладиган мажбурий талабларнинг электрон реестрини юритиш";

саккизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-677-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 2, 146-модда; 2022 йил, N 3, 216, 217-моддалар, N 4, 340-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 11-модданинг:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 12-модда иккинчи қисмининг:

бешинчи - саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошиси "такомиллаштирилишини" деган сўздан кейин "ва аудиторлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик талабларига аудиторлик ташкилотлари томонидан риоя этилаётганлиги юзасидан мазкур дастурий мажмуа орқали масофавий мониторинг амалга оширилишини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 13-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига қуйидагилар жойлаштирилади:

аудиторлик фаолиятининг стандартлари;

Аудиторлик ташкилотларининг реестри ҳамда халқаро аудиторлик ташкилотининг ёки халқаро ассоциацияларнинг аъзолари бўлган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар;

ушбу Қонун 44-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган Аудиторлар реестридаги маълумотлар;

аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби;

мажбурий аудиторлик текшируви ўтказган аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари;

аудиторлик хизматларини ривожлантириш тўғрисидаги ахборот";


4) 15-модданинг учинчи қисми:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи - тўққизинчи хатбошилари тегишинча иккинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва аудиторнинг малака сертификати амал қилишини тугатиш тартибини, аудиторларнинг малакасини оширишга оид намунавий дастурни ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;

малака имтиҳонини ўтказади;

аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, унинг амал қилиш муддатини узайтиради ва аудиторнинг малака сертификати амал қилишини тугатади, бундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган сертификат мустасно";


5) 18-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аудиторлар малакасини ошириш курслари аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан тасдиқланадиган намунавий дастур бўйича ўтказилади";


6) 19-модданинг иккинчи қисмидаги "ваколатли давлат органи томонидан" деган сўзлар "аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 20-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Малака имтиҳонини ўтказиш регламенти ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан белгиланади";


8) 22-модда:

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "ваколатли давлат органига" деган сўзлар "аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "ваколатли давлат органига" деган сўзлар "аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 23-модданинг:

биринчи қисмидаги "Ваколатли давлат органи" деган сўзлар "Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи - тўққизинчи қисмлари тегишинча учинчи - саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги "ваколатли давлат органи" деган сўзлар "аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "ваколатли давлат органининг" деган сўзлар "аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 24-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган тақдирда, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади";


11) 25-модданинг:

биринчи қисмидаги "ваколатли давлат органи" деган сўзлар "аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "бир ойлик муддатда ваколатли давлат органига сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида" деган сўзлар "сертификатни берган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида бир ойлик муддатда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Яроқсиз ҳолга келган сертификат уни берган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим";

олтинчи қисми чиқариб ташлансин;


12) 26-модда:

иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "ваколатли давлат органининг" деган сўзлар "аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "Ваколатли давлат органининг" деган сўзлар "Аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сертификатнинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар сертификатни берган аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим";

тўққизинчи қисмидаги "ваколатли давлат органига" деган сўзлар "уни берган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 29-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўз веб-сайтини юритиши ва уни фаол ҳолатда сақлаб туриши";

ўн тўққизинчи хатбошиси йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин;


14) 35-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биржалар";


15) 43-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ушбу Қонун 27-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган талабларга номувофиқлик аниқланган тақдирда";

иккинчи - саккизинчи хатбошилари тегишинча учинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


16) 44-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ваколатли давлат органининг ва аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг расмий веб-сайтларига Аудиторлар реестридаги танишиш учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади".


10-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


12-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 январь


"Халқ сўзи", 2023 йил 21 январь























Время: 0.1778
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск