ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.01.2023 й. ПҚ-10-сон "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2023 й.

N ПҚ-10



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИ ХАЛҚЧИЛ

ПРОФЕССИОНАЛ ТУЗИЛМАГА АЙЛАНТИРИШ

ВА АҲОЛИ БИЛАН ЯНАДА ЯҚИН ҲАМКОРЛИКДА

ИШЛАШГА ЙЎНАЛТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

         

           

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Қуйидаги асосий мақсадларга йўналтирилган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси (кейинги ўринларда - Кодекс) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ички ишлар органлари ходимларини "Инсон қадри учун" тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш;

ички ишлар органлари ходимларида хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашиш, жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш;

ички ишлар органларида содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик.

Белгилансинки:

ички ишлар органларининг ҳар бир ходими Кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурий ҳисобланади;

Кодексда белгиланган қоида ва талабларга амал қилиш ходимнинг хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади;

Кодексдаги қоида ва талабларга амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ходимни ички ишлар органларидан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун асос бўлади.

Ички ишлар вазири П. Бобожонов ва унинг ўринбосари А. Икрамов Кодекс қоидалари ва талабларига сўзсиз риоя этилиши, шунингдек, барча даражадаги раҳбар ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари фақат қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ташкил қилинишини таъминлаш бўйича шахсан масъул этиб белгилансин.

Барча даражадаги ҳудудий, соҳавий ва тармоқ ички ишлар органлари бошлиқлари ўз бўйсунувидаги шахсий таркиб билан Кодекс талабларини бажаришга қаратилган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни амалга ошириш, шунингдек, ходимларнинг оилавий-маиший муаммоларини доимий ўрганиш ва ҳал этиш бўйича самарали чораларни кўриш учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.


2. Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ички ишлар органларида кадрлар салоҳиятини ошириш замон талаби ва долзарб вазифа эканидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар Департамент фаолиятини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш бўйича номзодларни танлашнинг адолатли, холис ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш;

маънавий-маърифий ишларни "таълим муассасасидан - хизматнинг охирига қадар" тамойили асосида тизимли ва узлуксиз ташкил этиш орқали уларнинг самарадорлиги ҳамда таъсирчанлигини ошириш;

хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида манзилли психологик тадбирларнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, лавозимга тайинлаш ва аттестация ўтказиш жараёнларида мутахассис-психологларнинг ролини ошириш;

ички ишлар органларида истиқболли ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизимини жорий этиш, уларнинг фаолиятини тизимли мониторинг қилиш ва доимий равишда ўқитиб бориш механизмларини яратиш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш ва уни баҳолашни янги мезонлар асосида амалга ошириш;

инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, хизматни ўташ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини замон талабларига мос равишда тўлиқ рақамлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Департамент ва унинг қуйи бўлинмалари фаолиятини белгиланган устувор йўналишлар асосида янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни самарали амалга ошириш масъулияти шахсан ички ишлар вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклансин.


3. Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

ички ишлар органларида хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимларга нисбатан тайинланадиган дастлабки синов муддатини бир йил этиб белгилаш;

ҳудудий ички ишлар органлари эҳтиёжини инобатга олиб, Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари битирувчилари учун Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти" таълим йўналишига, тўлов-контракт асосида ўқитишни назарда тутган ҳолда, 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотасини киритиш.

Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов):

интизомий жазо тариқасида лавозимидан озод этилаётган ходимларни бошқа соҳавий тузилмаларга ўтказиш амалиётига чек қўйиб, ўз йўналиши бўйича қуйи бўлинмаларга йўналтириш ёки малакасига баҳо берган ҳолда хизматга лойиқлигини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказиш тартибини йўлга қўйсин;

2023 йил якунига қадар мансаб лавозимларини юқори маънавий-ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларга эга бўлган номзодлар билан тўлдиришни назарда тутган ҳолда, ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатидан янги, соддалаштирилган тартибини ўрнатиш ҳамда "Е-nomzod" электрон ахборот тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўрсин;

икки ой муддатда хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари ходимларида мулоқот психологияси ва муомала маданияти ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлаш бўйича зарур кўникмаларни шакллантириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни белгиласин;

уч ой муддатда ички ишлар органларида малака тоифасини бериш тартиби ва мезонларини танқидий қайта кўриб чиқиб, унда ходимларни касбий билимлари, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражаси, ахборот технологияларидан фойдалана олиши ҳамда Кодекс қоида ва талабларини ўзлаштирганлиги бўйича синовдан ўтказиш тизимини жорий этсин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ички ишлар органларига хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимлар Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида уч ойлик бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаганидан сўнг тегишли лавозимга тайинланади;

ички ишлар органларига хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимлар дастлабки синов муддати даврида Кодекс қоида ва талабларини бузган ҳолатларда уларга бириктирилган мураббийлар, айбдорлик даражасидан келиб чиқиб, эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазога тортилади;

Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган кафедра бошлиқлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра, олий таълим муассасасининг кафедра бошлиғи (мудири)га тенглаштирилади;

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини "Фуқаролар билан ишлаш модули" бўйича узлуксиз ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш орқали уларнинг соҳада самарали хизмат олиб боришдаги шахсий масъулияти оширилади.

Бунда, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиб, махсус синовдан ўтказилади ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат берилади.


5. Ички ишлар органларида кадрлар салоҳияти даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимини яратиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган, соҳа олимлари, фахрийлари ва журналистлардан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилсин.

Қуйидагилар жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, соҳа бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш;

ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ижтимоий фикр ва жамият манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш чораларини кўриш;

ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва унинг натижасини кенг жамоатчиликка етказиш.


7. Қуйидагиларга:

а) Ички ишлар вазирлиги Академиясига - ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини, шу жумладан шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

б) Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига - ўқув-тайёрлов марказларини ташкил этган ҳолда, иш вақтидан ташқари пайтда академик лицей ўқитувчилари томонидан ўқувчи ва фуқаролар учун ихтиёрийлик асосида қўшимча ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича пулли таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи берилсин.

Бунда, қўшимча ўқув машғулотларидан тушган маблағларнинг 50 фоизи машғулот ўтказган ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлашга қўшимча устама учун, қолган қисми академик лицейнинг моддий-техник ва ўқув базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва бошқа харажатларга йўналтирилади.

8. Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, А. Икрамов) уч ой муддатда:

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги Академиясида ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгиласин;

Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида пулли таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш концепциясини тасдиқласин;

барча даражадаги ҳудудий, соҳавий ва тармоқ ички ишлар органлари ходимларининг жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишни назарда тутиб, спортнинг якка кураш турлари (қўл жанги, самбо ва кураш) бўйича ҳудудий терма жамоалар ва спорт секцияларини ташкил этиш чораларини кўрсин;

ички ишлар органларида психологик хизмат кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этиш, унинг моддий-техник базасини ривожлантириш, мутахассисларни хорижий илмий ва таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни назарда тутувчи чора-тадбирларни белгиласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ички ишлар вазири П. Бобожонов белгилансин.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Д. Кадиров зиммасига юклансин.

        

      

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 январдаги

ПҚ-10-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ички ишлар органларида кадрлар

салоҳияти даражасини ошириш бўйича

комплекс чора-тадбирларнинг

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

          

Т/р

       

Чора-тадбирларнинг номланиши

     

Амалга ошириш шакли

      

Ижро муддати

     

Масъул ижрочилар

    

1.

Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон Қонунига Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексидан келиб чиққан ҳолда, ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш.


Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси


2023 йил

май

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)


2.

Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини барча шахсий таркибга етказиш (ўқитиш) чораларини кўриш ҳамда мазкур йўналиш бўйича даврий равишда синовлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.

Мазкур Кодекснинг аудионусхасини тайёрлаш ва шахсий таркибга тарқатишни ташкил этиш.


Ташкилий тадбирлар

2023 йил

февраль-март

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)


3.

Ички ишлар вазирлиги Академиясининг бакалавриат ва магистратура босқичи, Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини тамомлаганда Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси бўйича давлат имтиҳонини қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

март

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, Р.Хатамов, О.Ахмедов)


4.

Ички ишлар органларида хизмат интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган "ходимбай назорат" тизимини жорий этиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

ҳар бир раҳбар ходим учун шахсий таркиб устидан қатъий назорат механизмларини белгиловчи "Назорат ҳаракатлари протоколи"ни тасдиқлаш;

маънавий-маърифий ишлар йўналишида хизмат олиб борувчи раҳбарлар учун методик қўлланма ишлаб чиқиш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)


5.

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёшлар ўртасида ватанпарварлик, касбга нисбатан садоқат ҳиссини шакллантиришга қаратилган "уч авлод" тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш:

Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ҳузурида Маънавий-маърифий ишлар хизмати, Фахрийлар кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқининг етакчилар кенгашининг "Маслаҳат кенгаши" фаолиятини йўлга қўйиш;

ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшлар ўртасида тартиб-интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгилаб бориш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)


6.

Ички ишлар органларида мураббийлик фаолиятини ташкил этиш жараёнини танқидий ўрганиш ҳамда мазкур йўналишни замон ва амалиёт талабларини инобатга олган ҳолда тубдан такомиллаштириш чораларини белгилаш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)


7.

Ички ишлар органларида қуйидагиларни ўз ичига олувчи "Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси" номинацияси бўйича республика танловини ҳар йили ўтказиш тартибини белгилаш:

маънавий-маърифий ишлар соҳасида энг яхши раҳбар ходимларни аниқлашнинг ҳар томонлама, холисона, ошкора механизмлари ва мезонларини жорий этиш;

ҳар йили 25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни арафасида энг яхши раҳбар ходимларни эълон қилиш;

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ғолибларни ҳар ойлик пул таъминотининг 50 фоизи миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)


8.

Ички ишлар органлари ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонликни оммалаштириш орқали маънавий дунёқарашини юксалтиришни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда йўлга қўйиш:

2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларида "Ички ишлар органлари тарихи музейи"ни ташкил этиш;

2023 йилда туман (шаҳар), тармоқ ички ишлар органлари ҳамда саф бўлинмаларида кутубхоналар ташкил этиб, шахсий таркиб сонидан келиб чиққан ҳолда (ҳар бир ходимга камида 10 та китоб) ахборот-кутубхона фондини шакллантириш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов, А.Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


9.

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар фаоллигини оширишни назарда тутувчи қуйидаги тадбирлар тизимини жорий этиш:

хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш учун уларнинг захирасини шакллантириб бориш;

кадрлар захирасига киритилган хотин-қизларда раҳбарлик сифатларини шакллантириш чораларини кўриб бориш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ўрганиб бориш ва ҳал этишга кўмаклашиш;

хотин-қизларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш чораларини кўриш.


Ташкилий тадбирлар

2023 йил

давомида

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)


10.

Ходимларнинг ижтимоий ҳимоя масалаларидаги мурожаатларини қабул қилиш ҳамда уларни адолатли ва холисона кўриб чиқиш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

ходимларнинг ижтимоий ҳимоя масалаларидаги мурожаатларини қабул қилиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш;

ходимларга ажратиладиган ижтимоий ёрдам масалаларига доир мурожаатлари комиссион тартибда кўриб чиқилишини таъминлаш.


Ташкилий тадбирлар

2023 йил

март-сентябрь

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, Н.Тураходжаев)

11.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш:

ички ишлар органлари тизимига шартнома асосида мутахассис-психологларни жалб этиш ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган психологик марказларни ташкил қилиш;

ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ваколатига эга таркибий ва ҳудудий бўлинмаларда психолог мутахассисларини полиграф аппарати билан таъминлаш;

хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари ходимлари орасида суицидал ҳолатлар ва тушкун кайфиятнинг олдини олишга қаратилган якка тартибдаги психологик тадбирларнинг замонавий усулларини татбиқ этиш;

ходимларнинг психологик портрети ҳисобини мажбурий юритиш тартибини жорий этган ҳолда, ички ишлар органларида лавозимга тайинлаш ва аттестация ўтказиш жараёнларида мутахассис-психологларнинг қатъий ролини белгилаш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, А.Абиджанов)


12.

Ички ишлар органларининг мукофотлаш ва геральдика фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

ички ишлар органларида марказий, ҳудудий ва соҳавий мукофотлаш ва геральдика комиссияларини ташкил этиш;

давлат мукофотлари ва фахрий унвонларига тақдим этиш, шунингдек, идоравий рағбатлантириш чораларини қўллашнинг аниқ мезон, талаб ва тартибларини тасдиқлаш;

идоравий рағбатлантириш чораларининг ҳисобини олиб бориш бўйича электрон базани яратиш;

мукофотлаш учун номзодлар рўйхатини холислик ва адолат мезонлари асосида шакллантириш, номзодларнинг эришган ютуқларини ҳар томонлама ўрганиш ва уларга нисбатан жамоатчиликнинг ижобий фикрини инобатга олиш талабини ўрнатиш;

ички ишлар органларида геральдика фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқлаш;

мукофотлаш жараёнига масъулиятсиз ёндашган, холислик ва адолат мезонларига риоя этмаган ички ишлар органлари раҳбарлари учун қатъий интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш.


Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)

13.

Ички ишлар органларида хизмат қилишга номзодларни танлашнинг адолатли ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар назарда тутиш:

"Е-nomzod" ёпиқ ахборот тизимини яратиш, хизматга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;

лавозимларни юқори маънавий-ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларга эга номзодлар билан жамлашни назарда тутган ҳолда, ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатдан янги, соддалаштирилган тартибини ўрнатиш;

танловнинг барча босқичларида фақат "яхши" ва "аъло" баҳо олган номзодларни хизматга қабул қилиш чораларини кўриш.


Ташкилий тадбирлар

2023 йил

март-декабрь

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, Н.Тураходжаев)


14.

2023-2025 йиллар давомида ҳудудий ички ишлар органларида номзодларни хизматга қабул қилишда кўргазмалар рўйхати, инфо-киоск, ҳужжатлар ўзгариб туриш босқичининг электрон таблодаги мониторинги, кутиш инвентари ва ҳ.к. билан жиҳозланган марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш (Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда).


Тадбирлар режаси

2023 йил

февралда тасдиқлаш


Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, А.Абиджанов)

15.

Ички ишлар органларида ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизимини жорий этиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

ёш кадрларни истиқболли ва амалдаги раҳбарлар захирасига киритиш тартиби ва аниқ мезонларини назорат механизмини ўрнатган ҳолда белгилаш;

Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг аълочи-битирувчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва хизмат поғоналаридан кўтарилишини назоратини юритиш.


Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил

март

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)

16.

Халқаро полиция тизимида рақобатбардош кадрларни танлаш, хизматга қабул қилиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда ички ишлар органларида кадрлар билан таъминлаш соҳасини такомиллаштириб бориш.

Бунда қуйидаги йўналишларда илғор тажрибаларни хорижий давлатларга амалий ташрифлар ташкиллаштирган ҳолда ўрганиш:

кадрларни танлашда Германия, Франция ва Корея республикалари, кадрларни тайёрлашда Япония ва Туркия Республикасига хизмат сафарлари амалга ошириш орқали улар тажрибасини ўрганиш;

ўрганишлар натижаси бўйича илғор тажрибаларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига жорий этиш чораларини кўриш.


Ташкилий тадбирлар

2023 йил

март-ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов, А.Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


17.

Ички ишлар вазирлигининг илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларининг 2023-2027 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

концептуал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари;

магистрлик, фалсафа доктори ва фан доктори диссертациялари мавзулари (ички ишлар органлари фаолиятига мос равишда);

турдош (миллий, хорижий) ташкилотлар билан ҳамкорликда бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот лойиҳалари мавзулари;

монография ва методикалар мавзулари;

республика ва халқаро миқёсдаги илмий тадбирлар;

хорижий илмий стажировкалар ва тажриба алмашиш бўйича илмий сафарлар.


Қўшма қарор

2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


18.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Академиясининг магистратурасида "илмий-педагогик фаолият" мутахассислиги бўйича ички ишлар органлари учун илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлашга қаратилган ўқув жараёнини йўлга қўйиш чораларини кўриш. Бунда қуйидаги талаблар назарда тутилади:

мазкур мутахассислик бўйича танловни камида икки йиллик амалий хизмат стажига эга таянч олий юридик маълумотли ички ишлар органлари ходимлари орасидан амалга ошириш;

Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриат таълим йўналишини имтиёзли диплом билан тамомлаган битирувчилар учун мазкур мутахассислик бўйича магистратурага танловсиз кириш ҳуқуқини бериш ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларга ички ишлар органлари таълим ва илмий муассасаларида камида уч йил узлуксиз илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш мажбуриятини юклаш.


Ташкилий тадбирлар комплекси


2023 йил

ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, Р.Хатамов)


19.

Ички ишлар вазирлиги Академиясида ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда йўлга қўйиш:

ички ишлар органлари таълим ва ўқув муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш муддатлари, талаблари ва йўналишларини назарда тутувчи тартибни белгилаш;

ўқув дастурлари ва режаларини замонавий педагогик технологиялар ва ўқитишнинг илғор ёндашувларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ўқув жараёнига маҳаллий ва хорижий етакчи таълим ва ўқув муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини шартнома асосида жалб қилиш амалиётини жорий этиш.


Қўшма қарор

2023 йил

март

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов, А.Икрамов, Р.Хатамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов)


20.

Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда йўлга қўйиш:

Академиянинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш;

хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини қабул қилиш, тайёрлаш ва битирув тадбирларини амалга ошириш тартибини белгилаш;

хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари вақтинча яшаши ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш;

хорижий мамлакатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини молиялаштириш чораларини (белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида) белгилаш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


2023 йил

май

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов, А.Икрамов, Р.Хатамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


21.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари бўлинмалари ходимларини "Фуқаролар билан ишлаш модули" асосида ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш:

ходимларни уларнинг соҳавий хизматда ишлаш лаёқатини аниқлаш мақсадида ҳар уч йилда бир маротаба алоҳида ўқув дастури асосида ўқитиш;

ўқув курслари якунида умумий ва махсус модуллар бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат бериш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

март

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)


22.

2023 йил якунига қадар Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилар таркиби фаолиятини "Smart reyting" автоматлаштирилган электрон рейтинг ахборот тизими орқали баҳолаш тартибини жорий этиш. Мазкур тизимнинг натижаларини қуйидаги жараёнларда инобатга олиш:

профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш, уларга индивидуал устамаларни белгилашда;

юқори лавозимга тайинлашда;

малака тоифалар даражаларини белгилашда;

махсус унвонларни беришда.

Тизим орқали тузилган рейтинг натижалари бўйича охирги ўнта ўринни эгаллаган профессор-ўқитувчи ҳар йили июль ойида навбатдан ташқари аттестацияга қўйилиб, педагогик фаолиятини давом эттириш масаласи кўриб чиқилади.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

март

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, Н.Тураходжаев)


23.

Хорижий давлатлар таълим муассасаларига ўқишга юбориш учун танлаб олинган номзодларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларига хизматига қабул қилиш ҳамда уларнинг таҳсил олиш тизимини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш:

ўқишга қабул қилинган тингловчиларнинг тантанали хизмат қасамёдини қабул қилиш тартибини йўлга қўйиш;

тингловчиларнинг маънавий-маърифий ва сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, республика ва тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича "маънавият-маърифат дарсларини" ташкил қилиш;

ўқув таътилига келган тингловчилардан семестр якуни бўйича комиссия тартибида ўқув ҳисоботи ва синовларни қабул қилиш;

ҳар йили ёзги ўқув таътили вақтида тингловчилар билан Ички ишлар вазирлиги Академиясида бир ҳафталик махсус ўқув курси ташкил этиш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)


24.

Ички ишлар вазирлигининг Махсус тайёргарлик ўқув маркази фаолиятини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш:

махсус ва кинология бўлинмалари фаолиятига мос равишда, амалий машғулотларни кескин кўпайтирган ҳолда ўқув дастурлари ва режаларини қайта кўриб чиқиш;

педагогик фаолиятни танқидий кўриб чиқиб, уни инструкторлик хусусиятларига мослаштириш ҳамда ўқув жараёнида ортиқча ҳужжатлаштириш талабларини камайтириш;

инструкторлар таркибини махсус бўлинмаларда хизмат қилган ёки жанговар ва жисмоний тайёргарлик соҳасида юқори натижаларга эришган ходимлар орасидан шакллантириш;

республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган мусобақаларда муваффақиятли қатнашиш учун махсус бўлинмалар ўртасида ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш жараёни, моддий-техника ва ўқув базасини ташкил этиш;

ўқув жараёнида фойдаланиш учун махсус бўлинмалар томонидан қўлланадиган замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминлаш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

март

Ички ишлар вазирлиги (Ш.Сабиров, А.Абиджанов)


25.

Ички ишлар вазирлиги Ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. Жумладан:

мактаб-интернатнинг уставини тасдиқлаш;

ўқувчилар сонини икки бараварга кўпайтириш;

Ўзбекистон тарихи, чет тиллари ва математика фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишни йўлга қўйиш;

мактаб-интернатнинг маъмурий биноси ҳудудида 500 ўринга мўлжалланган ўқувчилар ётоқхонасини қуриш;

ўқувчиларга мўлжалланган спорт мажмуасини қуриш учун мактаб-интернатга туташ ҳудуддаги 16 сотих ер майдонини Ички ишлар вазирлиги балансига ўтказиш чораларини кўриш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2023 йил

май

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Б.Рахмонов)


26.

Ички ишлар органларида ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

ҳудудий бўлинмаларда спортнинг якка кураш турлари бўйича терма жамоалар ва секцияларни ташкил этиш;

жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказиш учун спорт усталари, мураббийлар ва ҳарбий пенсионерларни шартнома асосида жалб этиш;

жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказишнинг замонавий методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

ҳудудий ички ишлар органлари ходимларининг кунлик тайёргарлигини ташкиллаштириш механизми ва тартибини танқидий қайта кўриб чиқиш;

шахсий таркибининг жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича KPI тизимини жорий этиш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икромов)


27.

Ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг хусусиятидан келиб чиқиб, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ташкил этишнинг инновацион механизмларини жорий этиш;

жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича профессионал мутахассис кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ходимларнинг оила аъзоларини спортга жалб этиш;

ички ишлар органларининг жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш объектлари ва инфратузилмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ички ишлар органлари ходимларининг республика ҳамда халқаро спорт мусобақалари, шунингдек, халқаро полиция ўйинлари беллашувларида муносиб иштирокини таъминлаш;

халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритган спортчи ходимларни рағбатлантириш механизмларини белгилаш.


Қўшма қарор

2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов, А.Икрамов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икромов)


28.

2023-2027 йилларда ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

май


Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, А.Абиджанов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров)


29.

Тизимда профессионал даражадаги жисмоний, жанговар ва касбий тайёргарликка эга ходимларни рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жорий этиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

ҳар ўқув йили якуни бўйича энг яхши сафдор, сержант ва офицер ходимларни аниқлаш бўйича "Касбий олимпиада ўйинлари"ни ўтказиш ҳамда совриндор ходимларни моддий рағбатлантириш;

"Касб аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этиш ҳамда ушбу нишонни "Касбий олимпиада ўйинлари" республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган ходимларга бериш амалиётини йўлга қўйиш;

республика босқичида совриндор бўлган ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга сафдор ва сержант ходимларни Ички ишлар вазирлиги Академиясига сиртқи таълим шаклига танловларсиз ўқишга қабул қилиш.

Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

март

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, Р.Хатамов)


30.

Ҳудудий ички ишлар органларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда "E-XID" - "Ходимбай ишлаш дафтари" электрон ахборот тизимини жорий қилиш.

Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

шахсий таркиб билан ташкил этиладиган маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирларни индивидуал тартибда электрон шаклда қайд этиш ҳамда ходимларнинг "ижтимоий портрети"ни шакллантириш имкониятини берувчи дастур яратиш;

иш юритиш регламентини тасдиқлаш;

ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини 2023-2024 йиллар давомида босқичма-босқич планшетлар билан таъминлаш;

"E-XID" электрон ахборот тизимини 2023 йил 2-чорак якунига қадар Тошкент шаҳри ички ишлар органларида, 2023 йил якунига қадар яна 6 та ҳудудда, 2024 йил 1 июндан республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйиш.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

май


Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, Н.Тураходжаев, А.Абиджанов)


31.

Ички ишлар органларида ташкилий-штат ишларини амалга ошириш низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнининг қатъий тартиби ва талаблари;

лавозимларни ўзгартириш чора-тадбирлари ва мезонлари;

тузилмалар ва раҳбарий лавозимларни ташкил этиш (киритиш)нинг аниқ мезонлари;

штат бирликларидан нотўғри фойдаланилганлиги учун ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги.


Идоравий норматив ҳужжат


2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов)


32.

Ички ишлар вазирлиги ўқув-дала марказининг моддий-техника базасини ривожлантириш, симуляция-иммитацион полигонларни ташкил этиш чораларини кўриш.


Ташкилий тадбирлар

2023 йил

апрель-ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, А.Абиджанов)


33.

2023-2024 йилларда ички ишлар органлари даволаш ва соғломлаштириш инфратузилмасини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш чораларини кўриш:

Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимлари таркибида 40 ўринли госпиталларни ташкил этиш (Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари, Божхона қўмитаси ва Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан);

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг Зомин туманида жойлашган соғломлаштириш оромгоҳи ҳудудида пульмонология ва реабилитация бўлимларидан иборат 60 ўринли вилоятлараро реабилитация марказини ташкил этиш (Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан).


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2023 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов, А.Икрамов, А.Абиджанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


34.

Сирдарё вилояти ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича моддий-техника базани қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш:

Гулистон шаҳридаги "Динамо" спорт мажмуаси ҳудудида жисмоний ва жанговар тайёргарлик машғулотларини комплекс тарзда ўтказиш имконияти берувчи замонавий иншоот барпо этиш ҳамда тегишли спорт ва жанговар (электрон тир ва ҳ.к) инвентарлар билан жиҳозлаш;

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядини қўшимча бино қуриш орқали Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳудудига жойлаштириш ҳамда патруль-пост хизмати билан биргаликда жанговар ва жисмоний тайёргарлик ҳамда тезкор ҳаракатланиш машғулотларини ташкил этиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2023 йил

май

Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов, Б.Абдуллаев, А.Абиджанов) манфаатдор вазирлик ва идоралар


         

Норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 январдаги

ПҚ-10-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

        

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги "Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2883-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси ва ҳудудий ички ишлар органлари таркибидаги тиббиёт бўлимлари, шу жумладан амбулаториялар, давлат тиббиёт муассасалари ҳисобланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3216-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси "ихтисослашган олий таълим" сўзларидан кейин "ва илмий-тадқиқот" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Кадрлар бош бошқармаси" сўзлари "Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Белгилансинки, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига ўқишга кирган шахслар курсантлар сафига, сиртқи таълим шаклига, магистратурага, шунингдек, Малака ошириш институтининг махсус касбий тайёргарлик ва бошланғич касбий тайёргарлик курсларига ўқишга кирган (юборилган)лар эса тингловчилар сафига қабул қилинади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги "Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3413-сон қарорида:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси "олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар билан" сўзларидан кейин "(тўлов-контракт асосида ўқишга кирганлар бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги ", бириктирилаётган ходимларнинг соҳавий хизмат йўналиши бўйича камида беш йил хизмат қилган" сўзлари "амалий хизмат стажи беш йилдан ортиқ бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус касбий тайёргарлик ва бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаган ходимларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ёки олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари, халқаро шартномалар асосида хорижий давлатлар олий таълим муассасалари битирувчиларига бириктирилган мураббийларга лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади";


в) 8-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларининг 10 фоизи хизматда самарали натижаларга эришган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун ташкил этиладиган алоҳида ҳисоб рақамига йўналтирилади, бунда уларни ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда мақсадли ишлатишни таъминлаш вазифаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти зиммасига юклатилади";


г) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


д) 1-иловада:


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирлари қуйидаги саралаш ва ўрганиш босқичларини ўз ичига олади:

а) саралаш босқичи:

рўйхатдан ўтиш;

дастлабки ўрганиш (ушбу Низомда белгиланган умумий талабларга мос келишини текшириш);

интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш;

тест синови (номзодларнинг Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича билимларини баҳолаш);

жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

б) ўрганиш босқичи:

хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;

2023 йил 1 сентябрдан эътиборан, психофизиологик (полиграф) текширув (ички ишлар органларида хизмат қилиш учун тўсқинлик қиладиган салбий омилларни аниқлаш мақсадида).

Дастлабки ўрганиш ҳамда интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш натижалари асосида тест синови босқичига қўйилган номзодларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига тақдим этилади.

Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.

Тест синовларининг саволлари умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

Номзодлар тест синовларини ўзларининг танлови бўйича давлат тили, рус тили ёки қорақалпоқ тилида топширадилар.

Тест синовларини ўтказиш тартиби ҳамда саралаш бали Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўрганиш босқичига қўйилади.

Тор ихтисослик бўйича мутахассислар қаторидан бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхат ва тартибда саралаш босқичисиз ўрганиш босқичи орқали хизматга қабул қилиниши мумкин.

Мавжуд бўш лавозимларни ҳисобга олган ҳолда саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади.

Саралаш ва ўрганиш босқичлари натижаларига кўра номзоднинг хизматга маънавий-касбий ва соғлиқ жиҳатдан мослиги тўғрисида хулоса чиқарилади";


11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш ички ишлар органларининг кадрлар бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Номзоднинг тегишли ҳужжатларини йиғиш жараёнида унга бир пайтнинг ўзида ўрганиш босқичидан ўтиш учун йўлланма берилади";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Қуйидаги номзодлар, истисно тариқасида, танлаб олиш тадбирларининг саралаш босқичидаги тест синови ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан озод этилади:

илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар;

олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаганлар;

профессор-ўқитувчи ва илмий таркиб лавозимларига номзодлар;

эксперт-криминалистика, иш юритиш, киберхавфсизлик, ахборот технологиялари, таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига номзодлар;

спорт мусобақаларининг (Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин)) индивидуал турларида ғолиб чиққан номзодлар;

талабалар, магистрлар ёки докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган номзодлар.

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари хизматга қабул қилинишида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда устунликка эга бўлади";


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган, шунингдек, шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан хизматга қабул қилинади ва ички ишлар органларининг бошланғич касбий тайёргарлик курсларига юборилади.

Бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаган ва белгиланган сертификатга эга бўлган ходимлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан тегишли лавозимга тайинланади";


23-бандда:

биринчи хатбоши "тайинланади ва унга" сўзларидан кейин "лавозимга тайинланган пайтидан бошлаб" сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги "уч ойдан" сўзлари "бир йилдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сафдор" махсус унвони ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари ва чет давлатлар таълим муассасалари (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан келишув асосида юборилган) курсант (тингловчи)лари сафига қабул қилинган шахсларга уларни қабул қилиш билан бир вақтда берилади, сержантлар таркибининг махсус унвонига эга ходимлар бундан мустасно";


31-банднинг биринчи хатбошиси "тайёрлаш дастури бўйича" сўзларидан кейин "махсус касбий тайёргарлик курсларини" сўзлари билан тўлдирилсин;


32-банднинг иккинчи хатбошиси "Ички ишлар органлари" сўзларидан олдин "Бошланғич касбий тайёргарликдан ўтиб," сўзлари билан тўлдирилсин;


33-банднинг олтинчи хатбошисидаги "қабул қилиниб" сўзлари "тайинланиб" сўзига алмаштирилсин;


36-банднинг учинчи хатбошиси "Ички ишлар вазирлиги Академиясининг" сўзларидан кейин ", Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ёки Жамоат хавфсизлиги Университетининг" сўзлари билан тўлдирилсин;


42-банднинг иккинчи хатбошиси "ихтиёрида бўлганда" сўзларидан кейин "(бола парваришлаш таътили берилган ходимлар бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;


58-банд қуйидаги мазмундаги "з" кичик банд билан тўлдирилсин:

"з) ходимга бола парваришлаш таътили берилганида, эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ички ишлар органлари ихтиёрига олиниши мумкин.

Ходимлар болани парваришлаш учун берилган таътил муддати тугамасдан хизмат мажбуриятларини бажаришга киришиш ҳуқуқига эга.

Болани парваришлаш учун берилган таътилдан чиққан ходим муқаддам эгаллаган лавозимига (агар бўш бўлса), бунинг имкони бўлмаса, бошқа тенг лавозимга тайинланади";


68-банднинг биринчи хатбошисиқишга кирган фуқаролар билан" сўзларидан кейин "(тўлов-контракт асосида ўқишга кирганлар бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;


69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"69. Хизматга қабул қилинган фуқаролар (курсантлар ва махсус касбий тайёргарлик курслари тингловчилари бундан мустасно) мажбурий тартибда уч ой муддатли бошланғич касбий тайёргарликдан ўтадилар";


105-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Болани парваришлаш таътиллари муддати ходимнинг хизмат стажига (шу жумладан мутахассислиги бўйича хизмат стажига ҳам) қўшилади, лекин ҳаммасини жамлаганда олти йилдан ошмаслиги керак. Бунда хизмат муддати ҳар бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда ҳисобланади";


161-банднинг учинчи хатбошиси "хизмат муддати" сўзларидан кейин "пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблаш чоғида" сўзлари билан тўлдирилсин;


е) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги "Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-4212-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошисида:

"Ички ишлар вазирлиги," сўзларидан кейин "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги," сўзлари билан тўлдирилсин;

"тақдимномаси" сўзлари "тавсияномаси" сўзларига алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

биринчи хатбошисидаги "фарзандларига (кейинги ўринларда - ходимларнинг фарзандлари)" сўзлари "фарзандлари учун (кейинги ўринларда - ходимларнинг фарзандлари) беш фоизли квота ажратилади" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республика олий таълим муассасаларига - давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари)га умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари;

ҳарбий таълим муассасаларига - курсант (ўқувчи)ларнинг умумий қабул сонидан";

бешинчи хатбошидаги "уч" сўзи "беш" сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "тақдимномаси" сўзи "тавсияномаси" сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ходимлар, шу жумладан ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларини олий таълим муассасалари ва ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома (кейинги ўринларда - тавсиянома) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг илтимосномаси асосида берилади";


в) 4-банддаги "Кадрлар бош бошқармаси" сўзлари "Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4375-сон қарорида:


а) 8-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) "Темурбеклар мактаби" битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда якка тартибдаги якуний суҳбат ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади";


б) 3-иловада:


1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ҳамда Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни танлаш ва саралаш тартиби тегишинча Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади";


5-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларнинг кийим-бош намуналари ва кийиниш тартиби Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5076-сон қарорида:


а) 4-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети ва Ички ишлар вазирлиги Махсус тайёргарлик ўқув маркази томонидан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган тартибда бошланғич касбий тайёргарлик курслари ташкил этилади";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 9-банднинг "а" кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқитиш маблағлари ҳисобидан бир ўқув йили даврига Академиянинг кафедраларига уларнинг штатлар сонининг 30 фоизигача бўлган миқдорда ўқитувчиларнинг қўшимча штат бирликларини киритиш";


в) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "50" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 январь













































































Время: 0.1249
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск