язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ҳисоб-китоблар/ Молия вазирлигининг 132-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-71-сон "Ўзбекнефтегаз" МХК корхоналари ва ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш ва уларга "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналаридан тушадиган тўловлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 28.12.2004 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2005 й. 1441-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2005 й.

N 1441

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.12.2004 й.

N 132

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.12.2004 й.

N 2004-71

ҚАРОРИ



"Ўзбекнефтегаз" МХК корхоналари ва ташкилотлари

ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш ва

уларга "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ

таъминоти корхоналаридан тушадиган тўловлари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 24 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон "Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ҳамда республика ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сон "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 5-6-сон, 42-модда), 2003 йил 19 майдаги 225-сон "Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 9-10-сон, 75-модда), 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон "Республика газ таъминотини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 19-сон, 179-модда), 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 20-сон, 192-модда) қарорларига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекнефтегаз" МХК корхоналари ва ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш ва уларга "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналаридан тушадиган тўловлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.

Молия вазири

С. Раҳимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 2-сон, 12-модда.