Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 31.12.2004 й. 28/9-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.01.2005 й. 773-18-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2005 й.

N 773-18

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.12.2004 й.

N 28/9


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида

бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига

қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2005 йил 24 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сонли ""Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига асосан Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 июлдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган (2004 йил 13 августда 773-17-сон билан рўйхатга олинган) "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.


3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Қ.Т. Рофиев зиммасига юклатилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                          Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида

бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига

ҚЎШИМЧАЛАР


"Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га (2004 йил 13 август, рўйхат рақами 773-17) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1. II-бўлимда:


1) "22626 - Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги таҳрирдаги баланс ҳисобварағи киритилсин:

"22628 - Фуқароларнинг шахсий жамғарма пенсия ҳисобварағидаги маблағлари";


2) "44901 - Бошқа фоизли даромадлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги таҳрирдаги баланс ҳисобварағи киритилсин:

"44903 - Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини инвестиция қилишдан маржа".


2. III-бўлимда:


1) "22626 - Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги таҳрирдаги баланс ҳисобварағининг таърифи киритилсин:

"22628 - Фуқароларнинг шахсий жамғарма пенсия ҳисобварағидаги маблағлари.

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ фуқарорларнинг шахсий жамғарма пенсия ҳисобварақларидаги маблағлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида фуқароларнинг мажбурий ва ихтиёрий жамғарма пенсия бадаллари, шахсий жамғарма ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағларга ҳар йилнинг охирида Халқ банкининг маржаси айириб ташланган ҳолда ҳисобланган фоиз даромадлари, шунингдек қонунчиликка зид бўлмаган бошқа тушумлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қонунчиликда ўрнатилган тартибда шахсий пенсия ҳисобварақларидан тўланган маблағларнинг суммаси ва/ёки нотўғри кирим қилинган маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади".


2) "44901 - Бошқа фоизли даромадлар" баланс ҳисобварғининг таърифидан кейин қуйидаги таҳрирдаги баланс ҳисобварағи киритилсин:

"44903 - Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини инвестиция қилишдан маржа.

Ҳисобварақнинг таърифи: жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини инвестиция қилишдан олинган ва миқдори қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган маржа ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган даромад (маржа) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 2-сон, 17-модда.





















































Время: 0.1944
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск