Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2005 й. 32-сон "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2005 й.

N 32



ЭЛЕКТР ВА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси:

бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган қоидаларни вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича барча электр ва иссиқлик энергияси фойдаланувчиларига, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига етказсинлар, шунингдек аҳолини белгиланган тартибда хабардор қилсинлар;

"Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари мазмунини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 27 январдаги

32-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомда:

а) 7-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига" сўзлари "Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағлар тўлиқ тушишини таъминлаш";

б) 8-бандда:

8.1-кичик банддаги ва 8.4-кичик банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига" сўзлари "Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 8.4-1-кичик банд қўшилсин:

"8.4-1. Тўловларнинг тўлиқлигини таъминлаш учун муддати ўтказиб юборилган қарзларни йиғади ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағлар тўлиқ тушишини назорат қилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш интизомини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 5 августдаги 341-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 69-модда) "60 кун" сўзлари "ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 30 кун" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомнинг II бўлимида:

12-банддаги "ўтган даврда истеъмол қилинган электр энергияси учун 60 кун мобайнида тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш шарти билан" сўзлари чиқариб ташлансин;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Истеъмолчининг таклифига кўра шартномага жорий ой тугашидан 10 кундан кеч бўлмаган муддатда ўзгартириш киритилиши, электр энергиясининг тегишли ҳажми учун олдиндан ҳақ тўланган тақдирда, электр энергиясини кам олиш ёки ортиқча олиш ҳисобланмайди";

19-бандга "ҳақини тўламаганлик учун" сўзларидан кейин "алоҳида хавфли ва узлуксиз технология жараёнига эга бўлган" сўзлари қўшилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 27 январдаги

32-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фойдаланилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 5 декабрдаги 469-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 74-модда) 2-банди ҳамда ушбу қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 16 июндаги 271-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 46-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш интизомини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 5 августдаги 341-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 69-модда) илованинг 1-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида" 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 18-модда) 5-илова II бўлимининг 5-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 3-4-сон, 26-модда.









































Время: 0.1900
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск