ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2005 й. 34-сон "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Саломатлик-2" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2005 й.

N 34



ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ

ИШТИРОКИДА "САЛОМАТЛИК-2" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш жараёнини чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик доирасида 1999-2004 йилларда Фарғона, Сирдарё, Навоий, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилишга йўналтирилган "Саломатлик-1" лойиҳаси умуман тугалланганлиги;

Жаҳон банки директорлар Кенгаши "Саломатлик-2" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларидан кредит ва грант берилишини маъқуллаганлиги;

"Саломатлик-2" лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғини тизимини мустаҳкамлаш ва ислоҳ қилиш ҳамда республика бўйича умумий врачлик амалиётини жорий этиш, шунингдек Тошкент, Самарқанд, Гулистон ва Марғилон шаҳарларида дастлабки тиббий ёрдамнинг шаҳар моделини синовдан ўтказиш кўзда тутилганлиги;

лойиҳанинг умумий қиймати 118,1 млн АҚШ доллари миқдорида ҳамда уни молиялаштиришда томонларнинг иштироки схемаси, шу жумладан Халқаро тараққиёт уюшмасининг ўн йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 1-иловага* асосан маблағ билан таъминлаш режасига мувофиқ 35 йил муддатда қайтариладиган 39,5 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги кредити белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида 2004 йил 3 октябрда "Ривожлантириш мақсадларида молиялаштириш тўғрисида"ги кредит битими имзоланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 30 ноябрда 16-13170/1-сон юридик хулоса берилганлиги;

лойиҳани амалга ошириш беш йил муддатга белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Лойиҳани молиялаштириш учун Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган кредитни қайтариш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳа амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (Саломатлик-1) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (Саломатлик-2) кредитлари бўйича асосий қарзни қайтариш, улар бўйича фоизлар ва воситачилик тўловлари билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. "Саломатлик - 2" (Халқаро тараққиёт уюшмаси) ва "Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш" (Осиё тараққиёт банки) лойиҳалари олдида турган умумий йўналиш ва мақсадларни, шунингдек бу лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқаришнинг ягона механизмини яратиш тўғрисида Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё тараққиёт банки тавсияларини ҳисобга олиб, кўрсатиб ўтилган лойиҳаларга умумий раҳбарлик қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг "Саломатлик-2" (Халқаро тараққиёт уюшмаси) ва "Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш" (Осиё тараққиёт банки) лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма бюрони 3-иловага мувофиқ ташкилий тузилмаси билан ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

"Саломатлик-2" ва "Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш" лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма бюронинг таъминоти харажатларини молиялаштиришни Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағларидан улушли фойдаланиш ҳисобига амалга оширсин;

икки ой муддатда "Саломатлик-2" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоблари ишлаб чиқилишини ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин;


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, қўшма бюро билан биргаликда мазкур лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарларга:

Республика "Ўзтиббиётэкспорт" ташқи иқтисодиёт корхонаси билан - харид қилиш тўғрисида;

"Ўзтибтехника" акциядорлик компанияси билан - қабул қилиш, омборларга жойлаштириш ва етказиб бериш тўғрисида;

Дори воситалари ва тиббиёт техникасининг сифатини назорат қилиш бош бошқармаси билан - экспертиза қилиш ва сертификациялаш тўғрисида кўп томонлама битимлар тузсинлар.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича қўшма бюро билан биргаликда:

"Саломатлик-2" (Халқаро тараққиёт уюшмаси) ва "Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш" (Осиё тараққиёт банки) лойиҳаларининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда лойиҳалар доирасида ажратиладиган маблағлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорли устидан доимий назоратни ташкил этиш учун жавобгарликни соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари зиммасига юкласинлар;

"Саломатлик-2" (Халқаро тараққиёт уюшмаси) ва "Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш" (Осиё тараққиёт банки) лойиҳалари амалга оширилиши учун жавобгарликни ҳудудий даражада Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларига юкласинлар;

ушбу лойиҳалар доирасида зарур жиҳозларни харид қилиш бошлангунга қадар қишлоқ врачлик пунктларида, туман марказий касалхоналари лабораторияларида, шаҳар поликлиникаларида, ўқув ва ахборот марказларида таъмирлаш-қурилиш ишларининг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб ҳар йили "Саломатлик-2" лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси улушини молиялаштириш учун давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга, консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда кўп марталик визалар берилишини ва визалар муддати узайтирилишини, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки берадиган қарз доирасида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 1 июндаги 236-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов



*) 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 27 январдаги

34-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Саломатлик-2" ва "Аёллар ва болалар

соғлигини мустаҳкамлаш" лойиҳаларини

амалга ошириш бўйича қўшма бюронинг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ижро этувчи директор (1)

"Саломатлик-2" ва "Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш" лойиҳаларини бошқариш бўлими

Молия бўлими

Харид қилиш бўлими

ХТУ лойиҳаси координатори/

компонент бўйича мутахассис (1)

ОТБ лойиҳаси координатори/

компонент  бўйича мутахассис (1)

Компонентлар бўйича мутахассислар (4)

котиба-таржимон (1)

Молия менежери/бош бухгалтер (1)

Бухгалтерлар (2)

Тўловлар бўйича мутахассис (1)

Катта мутахассис (1)

Мутахассислар (2)

Ходимларнинг штатда белгиланган сони хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари 15 кишини ташкил этади.




































Время: 0.2626
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск