ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2005 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2005 й. 35-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2005 й.

N 35



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 21 октябрдаги 490-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 27 январдаги

35-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида" 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 13-модда) 2-банди "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзларидан олдин "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 48-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш қоидалари 28-бандининг иккинчи хатбоши "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" ҳамда "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзларидан олдин "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан тўлдирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 21-модда) илованинг II бўлими 5-бандидаги "вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) пенсия жамғармаси бўлимига" сўзлари "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий суғурталарга бадаллар миқдорлари тўғрисида" 1999 йил 30 июлдаги 372-сон қарорининг муқаддимасидаги ва 4-бандидаги "Пенсия жамғармаси" ва "Пенсия жамғармасига" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" ва "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда) 7-бандидаги "Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 49-модда) 1-бандининг учинчи хатбошидаги "Пенсия ва Республика йўл жамғармасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг хайрия фаолиятини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 271-сон қарорининг 1-банди "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" сўзларидан олдин "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 5-6-сон, 32-модда.

































Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск