Моҳир тахлам
Моҳир тахлам/ Меҳнат муносабатлари/ Алоҳида тоифадаги ходимларнинг меҳнат шароитлари/ Ишни вахта усулида ташкил қилиш тартиби ("НМ" 26-27-сон, 2023 йил 27 июнь)Полный текст документа доступен в платной версии.
Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*
ИШНИ ВАХТА УСУЛИДА
ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Корхона вахта усулида иш ташкил этишни режалаштирмоқда. Ушбу вазият учун иш вақтини ҳисобга олиш алгоритмини "Norma" МЧЖ эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтиради:
- Вахта усули - бу доимий яшаш жойидан сезиларли даражада узоқда бўлган ишлаб чиқариш объектлари ёки участкаларга (иш жойига) белгиланган жадваллар бўйича сменага (вахта) ходимларни мунтазам равишда етказиб бериладиган ишни ташкил этиш шакли.
Вахта ходимлари объектда бўлган даврда махсус ташкил қилинадиган вахта шаҳарчаларида ёки яшаш учун мослаштирилган бошқа махсус хоналарда истиқомат қилади. Иш жойлари иш участкалари кўчганда вақти-вақти билан ўзгариб туриши мумкин, масалан, янги объект қуришга ўтишда, кейинги қудуқни бурғилашда ва ҳоказоларда.
Вахта иш режимини қуйидагиларда ташкил қилиш мумкин:
1) узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектлар;
2) ишлар жадал суръатда олиб борилаётган ва маҳаллий меҳнат ресуруслари тақчил бўлган ҳудудларда.
Вахта ишчиларининг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари МКнинг 286, 288, 465-472-моддаларида ва узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги махсус низомда назарда тутилган (9.10.2020
...

