Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.02.2005 й. 66-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 16 февралдаги

66-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,

геодезия, картография ва давлат кадастри

давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия

назорати инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат геодезия назорати инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига кирадиган ташкилот ҳисобланади.


2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарорлари ва буйруқларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Инспекция ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


4. Инспекциянинг моддий-техник таъминоти, шунингдек ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


5. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. ИНСПЕКЦИЯНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш бўйича норматив - техник ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфидаги геодезия ва картография фаолияти субъектлари устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);

картография материалларида ва бошқа ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг ҳамда ҳудудларининг тўғри акс эттирилишини назорат қилиш;

геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни берган ҳолда геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш;

геодезия пунктларини ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикасининг жорий маълумотнома харитасини юритиш.


7. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

геодезия, гравиметрия, топография ва картография ишларининг, маркшейдерлик, лойиҳа-қидирув, қурилиш ва фойдаланиш ишлари таркибида муҳандислик-геодезия ишларининг, аэрокосмик суратга олиш, хариталарни нашр этиш ва кадастр ишларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажариладиган геоахборот тизимларини барпо этиш ишларининг ташкил этилиши, йўлга қўйилиши, уларнинг техник даражаси ва сифатини, ишларни бажаришда ва геодезия маълумотлари, материаллар, режалар ва хариталарда, космик ва аэрофотосуратлардан фойдаланишда улар томонидан норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

геодезия, картография соҳасида ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибига ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига ҳамда давлат стандартларига риоя этилишини назорат қилиш.

қўлланиладиган методикалар ва технологияларнинг мувофиқлигини, лойиҳалаштирилаётган ишларда бошланғич маълумотлар ва материаллар тўлиқ ҳисобга олинганлигини текшириш мақсадида геодезия ва картография ишларини бажаришнинг техник лойиҳалари (дастурлари)ни экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида геодезия ва картография фаолияти субъектлари ҳисобини олиб бориш;

геодезия ва картография ишларида ташкилотлар томонидан координатлар ва баландликларнинг давлат ва маҳаллий тизими қўлланишини назорат қилиш;

геодезия пунктлари сақланиши ва уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта тикланиши таъминланиши бўйича тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;

нашр этиладиган хариталар ва атласларда Давлат чегаралари, шельф чегаралари, вилоятлар ва туманлар, шаҳар ва шаҳарчалар, хорижий давлатлар маъмурий чегараларининг ҳамда харита ва атласлардаги бошқа элементларнинг тўғри чизилганлигини, шунингдек аҳоли пунктлари ва жуғрофий объектларнинг тўғри номланганлигини, транскрипциясини назорат қилиш;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан харита, режа ва атласларни тузиш, нашр этишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилиш;

ишлаб чиқариш участкаларини бевосита кўздан кечириш ҳамда техник ва лойиҳа-смета ҳужжатларини текшириш йўли билан геодезия ва картография ишларининг барча турлари бўйича материаллар ва ҳужжатларни назорат қилиш;

геодезия, гравиметрия, картография ва аэросуратга олиш материаллари, топография хариталари ва режалари, космосдан туриб суратга олиш материаллари ҳисоби юритилиши, сақланиши, кўпайтирилиши ва улардан фойдаланилиши ҳолатини текшириш;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда, идоравий геодезия-картография фондларида геодезия пунктларининг координатлари ва баландликлари, техник ҳисоботлар, топография хариталари ва режалар тўғрисидаги маълумотлар тўпланишини назорат қилиш;

геодезия ва картография ишларини юритиш масалалари бўйича йўриқномалар, нормалар, қоидалар, стандартлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, шу жумладан ишлар ва аэрокосмик суратга олиш натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни тайёрлаш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

манфаатдор шахсларни геодезия ва картография фаолияти масалалари бўйича ахборотлар билан белгиланган тартибда таъминлаш.



III. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Инспекция қуйидаги ҳуқуқларга эга:

агар геодезия ва картография ишлари Инспекцияда рўйхатдан ўтказилмасдан ёхуд норматив-техник ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда олиб борилаётган бўлса, ушбу ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш;

геодезия, картография ишлари ҳамда топография хариталари, режалари, геодезия пунктлари координатлари ва баландликлари тўғрисидаги маълумотларни сақлаш билан боғлиқ хоналарга белгиланган тартибда кириш;

геодезия ва картография ишларининг амалга оширилиши учун жавобгар бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларига геодезия ва картография ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш, шунингдек ушбу ишларни бажариш ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича олинган материаллар (маълумотлар)ни тўплаш, ҳисобини юритиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

давлат геодезия назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширишларни ўтказиш учун экспертларни белгиланган тартибда, шартнома асосида жалб этиш;

геодезия ва картография фаолиятини амалга оширувчи субъектлардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур ахборотларни сўраш ва бепул олиш;

Инспекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, геодезия ва картография фаолияти амалга оширилиши, геодезия ва картография ишлари материаллари ва маълумотларини тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш билан боғлиқ масалаларнинг давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлаган ҳолда холисона кўриб чиқилиши учун жавоб беради.



IV. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Инспекцияга "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Бошлиқ айни бир вақтда Ўзбекистон Республикасининг геодезия назорати бўйича бош давлат инспектори ҳисобланади.

Бошлиқнинг бир нафар ўринбосари - бош муҳандис бўлади, у "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Бош муҳандис айни бир вақтда Ўзбекистон Республикасининг геодезия назорати бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.


11. Инспекция бошлиғи:

Инспекция фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Инспекция ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил қилади;

Инспекция ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


12. Инспекциянинг геодезия ва картография фаолияти устидан назоратни амалга оширадиган ходимлари геодезия назорати бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.


13. Инспекцияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 7-сон, 59-модда.




























































Время: 0.1919
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск