ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Курилишларни кредитлаш. Ипотека кредити /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2005 й. ПҚ-10-сон "Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2005 й.

N ПҚ-10


УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ ВА УЙ-ЖОЙ

БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг шинам уй-жойларга бўлган талаб-эҳтиёжларини мумкин қадар тўлиқ таъминлаш, уй-жой қурилишини, айниқса кичик шаҳарлар ва қишлоқ жойларда жадал ривожлантириш, уй-жой қурилиши учун имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизимини кенг жорий этиш мақсадида:


1. "Уйжойжамғармабанк" ва "Замин" банки акциядорларининг мазкур банкларни бирлаштириш ва улар асосида "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қуйидагилар банкнинг асосий вазифалари қилиб белгилансин:

якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизимини жорий этиш;

якка тартибда уй-жой қурувчиларга ва аҳоли учун турар жойлар барпо этадиган хўжалик юритувчи субъектларга кредит олишда кўмаклашиш;

уй-жой қурилиши учун ипотека кредити беришни ривожлантиришга хорижий инвестициялар, жумладан кредитларни, шунингдек халқаро ва маҳаллий молия институтлари инвестиция ҳамда грантларини жалб этиш;

республика минтақаларида банкнинг ихтисослаштирилган хизматларидан аҳолининг кенг фойдаланишини таъминлайдиган филиаллар шохобчасини ривожлантириш;

замонавий, тежамли, бозорда талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни кредит билан таъминлаш.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ипотека-банк" ва тижорат банклари билан биргаликда уй-жой қурилишига ипотека кредити беришни ривожлантириш учун халқаро ва хорижий миллий молиявий институтларнинг имтиёзли узоқ муддатли кредитлари, грантлари ва инвестицияларини жалб этиш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Молия вазирлиги "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда 3 ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар:

"Ипотека ва уй-жой қурилишига ипотека кредити бериш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси;

Уй-жой қурилиши, турар-жойларни реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тўғрисидаги низом.

Шу билан бирга ушбу ҳужжатларда ипотека кредитлари ажратишнинг пухта ва очиқ-ошкора механизми, кредит тўланмаган тақдирда низоларни ҳал этиш, мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ва уйдан кўчириш, кредиторларнинг зарарларини кафолатли қоплаш ва бошқа масалалар назарда тутилсин.


7. Белгилансинки, 2010 йилнинг 1 январигача тижорат банкларининг ипотекага қўйилган мол-мулкни сотишдан ва берилган ипотека кредитларидан олинган даромади даромад (фойда) солиғидан озод этилади.


8. 2010 йилгача бўлган даврда уй-жой қурилишини ва уй-жой бозорини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда 2010 йилгача бўлган даврда минтақаларда уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича ташкилий-техникавий чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, унда:

ер участкалари ажратиш ва якка тартибдаги уй-жой қурилиши массивларини комплекс ҳолда барпо этиш;

якка тартибдаги уй-жой қурилиши янги массивларини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига зарур мухандислик коммуникациялари билан таъминлаш;

якка тартибдаги уй-жой қурувчиларнинг маҳаллий қурилиш материаллари ва конструкцияларга бўлган талаб-эҳтиёжларини қондириш;

реконструкция қилинадиган ёки бузиладиган уй-жой фондини аниқлаган ҳолда оммавий сериядаги илгари қурилган кўп хонадонли уйларни реконструкция қилишни назарда тутсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 16 февралдаги

ПҚ-10-сон қарорига

ИЛОВА


2010 йилгача бўлган даврда уй-жой қурилиши

ва уй-жой бозорини ривожлантириш

ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддат-

лари

Ҳужжат тури

  





Масъул ижрочилар

      

I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШ

     

1.1.

"Ипотека ва уй-жой қурилишига ипотека кредити бериш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш

  

уч ой

муддатда

Қонун лойиҳаси

Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Адлия вазирлиги, тижорат банклари

1.2.

Уй-жой қурилиши, турар-жойларни реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тайёрлаш

  

уч ой

муддатда

Низом лойиҳаси

Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Адлия вазирлиги, тижорат банклари

1.3.

Якка тартибда уй-жой қурилиши тўғрисидаги муваққат низомни ишлаб чиқиш

  

2005 йил

март

Муваққат низом лойиҳаси

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

1.4.

Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тайёрлаш

  

2005 йил

март

Низом лойиҳаси

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

1.5.

Солиқ кодекси ва Ер кодексига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш

2005 йил

апрель

Қонунлар лойиҳалари

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Адлия вазирлиги

  

1.6.

Уй-жой қурилишига узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизимини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш

  

2005 йил

III чорак

Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

Марказий банк, тижорат банклари, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси

1.7.

Амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, қурилиш ва уй-жойларни реконструкция қилишни тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

  

2005 йил

III чорак

Норматив ҳужжатлар

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

1.8.

Давлат ва минтақавий даражаларда уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган комплекс чора-тадбирларнинг ҳуқуқий таъминоти тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш

  

2005 йил

март

Таклифлар

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси

     

II. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

   

2.1.

2010 йилгача бўлган даврда аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқиш

  

2005 йил

апрель

Тадбирлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.2.

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олишни хоҳловчи ҳамда муниципал уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фондидаги квартиралар олишни хоҳловчи ариза берувчиларни ажратган ҳолда аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш учун мавжуд навбат тартибини хатловдан ўтказиш

  

уч ой

муддатда

Навбатда турганлар рўйхати

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.3.

Бўш ётоқхоналар ва тугалланмаган қурилиш объектларини хатловдан ўтказиш ҳамда булар асосида уларни уй-жойларга қайта ихтисослаштириш учун фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш

уч ой

муддатда

Таклифлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси

  

2.4.

Уй-жой қурилиш соҳасидаги консалтинг ва ахборот инфратузилмаларини шакллантириш ва уларнинг самарали фаолият юритиши бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

  

Мунтазам


Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси

2.5.

Якка тартибдаги уй-жой қурилишида ер участкалари ажратиш механизмини такомиллаштириш ва ер муносабатларини тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

  

2005 йил

март

Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар ҳокимликлари

2.6.

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ажратилган ерларни хатловдан ўтказиш, уларнинг тўлиқ қурилиши учун амалий чора-тадбирлар кўриш, уй-жой қурилиши дастури бўйича ерлар ажратиш

  

2005 йил

июль

Тадбирлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси

2.7.

Уйлар (квартиралар)ни баҳолаш ва қайта баҳолаш тизимини тартибга солиш, бу соҳадаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

2005 йил

март

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Давлат мулки қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Адлия вазирлиги


2.8.

Қишлоқ жойлари учун якка тартибдаги уй-жойларнинг такрор қўлланиладиган лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

  

уч ой

муддатда

Намунавий лойиҳалар

"Давархитектқурилиш" қўмитаси,

2.9.

Кўчмас мулк бозори фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

2005 йил

март

Таклифлар

Давлат мулки қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

  

      


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 7-сон, 54-модда.






























































Время: 0.2303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск