язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Давлат кадастрлари/ Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2005 й. 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2005 й.

N 66



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ,

ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ГЕОДЕЗИЯ

НАЗОРАТИ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ, ЕРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДАГИ,

ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ЯГОНА ТИЗИМИНИ

ЯРАТИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ва вилоятлар ҳокимларига қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ерга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши, суғориладиган экин майдонларининг фойдаланишдан чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун шахсий жавобгарлик юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси икки ой муддатда:

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда - автомобиль йўллари;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда - темир йўллар;

"Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компанияси билан биргаликда - нефть-газ етказиб бериш қувурлари;

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда - алоқа объектлари;

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда - энергетика объектлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академияси билан биргаликда - табиий хавф юқори бўлган зоналар;

Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, Фанлар академияси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда - техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 16 февралдаги

66-сон қарорига

4-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси ("Ўзгеодезия") фаолияти масалалари тўғрисида" 1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1996 йил 17 июлдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 7-сон, 21-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк давлат кадастрини юритиш тўғрисида" 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорининг 8-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 27-модда) илованинг 1-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айрим қарорларига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 25 декабрдаги 534-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда) 3-илованинг 1-банди.


II. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқланадиган

геодезия зоналари ва геодезия пунктларини қўриқлаш

тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар


Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 февралдаги 69-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқланадиган геодезия зоналари ва геодезия пунктларини қўриқлаш тўғрисидаги Низомнинг 4, 8 ва 9-бандларидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси", "Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси", "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 7-сон, 59-модда.