Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.02.2005 й. 66-сон Қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 16 февралдаги

66-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш

ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) - давлат кадастрларининг барча турларини бирлаштирувчи кўп мақсадли ахборот тизимидир.

Қуйидагилар Давлат кадастрлари ягона тизимига киради:

давлат ер кадастри;

конлар, фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари давлат кадастри;

давлат сув кадастри;

давлат ўрмон кадастри;

ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастри;

ҳайвонот дунёси давлат кадастри;

қўриқланадиган табиий ҳудудлар давлат кадастри;

бинолар ва иншоотлар давлат кадастри;

давлат шаҳарсозлик кадастри;

гидротехника иншоотлари давлат кадастри;

маданий мерос объектлари давлат кадастри;

автомобиль йўллари давлат кадастри;

темир йўллар давлат кадастри;

етказиб бериш қувурлари давлат кадастри;

алоқа объектлари давлат кадастри;

энергетика объектлари давлат кадастри;

чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри;

табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри;

техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри;

картография-геодезия давлат кадастри.

Давлат кадастрлари ягона тизимига қонун томонидан белгиланадиган давлат бошқа кадастрлари ҳам кириши мумкин.


2. Давлат кадастрлари ягона тизими Ўзбекистон Республикаси ва унинг алоҳида ҳудудларининг табиий-иқтисодий салоҳиятини ягона умумдавлат жиҳатидан комплекс ҳисобга олишни ва баҳолашни таъминлаш мақсадида яратилади ва юритилади.


3. Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ("Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси) томонидан амалга оширилади.


4. Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш билан боғлиқ муносабатлар мазкур Низом, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиб борилади.


5. Давлат кадастрлари ягона тизими давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг фаолияти учун зарур бўлган барча турдаги давлат кадастрлари ахборотлари билан тезкор таъминлаш учун мўлжалланган.


6. Белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган кадастрлар объектларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги маълумотлар, картография-геодезия материаллари, статистик ҳисобга олиш маълумотлари, давлат кадастрлари маълумотлари Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосини ташкил этади. Давлат кадастрлари ягона тизими доирасида ҳудудларни комплекс баҳолаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам жамланади.

Давлат кадастрлари ягона тизимида белгиланган чегараларда ҳар бир ҳисобга олинган ер юзаси участкаси учун унинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда табиий баҳолаш, хўжаликлар ва бошқа кадастрлар объектлари тўғрисида ҳужжатлаштирилган маълумотлар бўлиши керак.


7. Ер, конлар ҳамда фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари, сув, ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар, бинолар ва иншоотлар, шаҳар ва шаҳарчалар, гидротехника иншоотлари, маданий мерос объектлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, етказиб бериш қувурлари, алоқа объектлари, энергетика объектлари, чиқиндиларни кўмиш ва йўқ қилиш жойлари, техноген хавф юқори бўлган зоналар, геодезия пунктлари ва Давлат кадастрлари ягона тизими масалаларини ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа объектлар Давлат кадастрлари ягона тизимининг объектлари ҳисобланади.


8. Давлат кадастрлари ягона тизими объектлари тўғрисидаги маълумотлар республика учун ягона технология (ушбу Низомга илова) бўйича:

давлат ер кадастри бўйича - "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси;

конлар, фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари давлат кадастри бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси;

давлат сув кадастри бўйича - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гирометеорология хизмати маркази (табиий сув манбалари), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости сувлари), Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (сув ресурсларидан фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолати);

давлат ўрмон кадастри бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси;

ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастри бўйича - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

ҳайвонот дунёси давлат кадастри бўйича - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар давлат кадастри бўйича - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бўйича - "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси;

давлат шаҳарсозлик кадастри бўйича - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги;

гидротехника иншоотлари давлат кадастри бўйича - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва бошқа ваколатли органлар;

маданий мерос объектлари давлат кадастри бўйича - Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги;

чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри бўйича - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

картография-геодезия давлат кадастри бўйича - "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан тақдим этилади.

Тегишли давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Давлат кадастрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади.


9. Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотлари давлат бошқаруви барча органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги объектлар тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотларнинг бошланғич манбаи сифатида қабул қилиниши керак.


10. Қуйидагилар Давлат кадастрлари ягона тизимини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

ҳар бир кадастр объектлари тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларини тўлиқ қамраб олиш;

макон координаталарининг ягона тизимини қўллаш;

кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;

кадастр ахборотларининг ишончлилиги;

кадастр ахборотларининг очиқлиги.


11. Амалдаги кадастрлар ва ахборотлар тизимлари доирасида олинган объектларнинг ҳисоби ва рўйхатдан ўтказилиши натижалари Давлат кадастрлари ягона тизимига "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ва давлат тегишли кадастрларини юритиш тўғрисидаги низомлар билан белгиланадиган тартибда давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бепул берилади.


12. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ва маълумотларни тақдим этувчи органларнинг мансабдор шахслари Давлат кадастрлари ягона тизимидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

13. Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш билан боғлиқ ишлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.






Низомга

ИЛОВА



Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш

СХЕМАСИ



























Тармоқлараро ва идоралараро автоматлаштирилган маълумотлар банки



Фойдаланувчилар



Давлат кадастрлари

























Вазирлар Маҳкамаси,

вазирликлар ва

идоралар, юридик шахслар



Ер кадастри

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси



























Иқтисодиёт вазирлиги



Конлар, фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари давлат кадастри

Давлат геология қўмитаси


















Давлат мулки қўмитаси
































Сув кадастри

Гидрометхизмати


Давлат солиқ қўмитаси








Давлат геология қўмитаси










Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси





























"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси



Ўрмон кадастри

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси



ФВВ
































ДКЯТ Республика ахборот - таҳлил маркази




Ўсимлик дунёси кадастри

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


Молия вазирлиги






























Ҳайвонот дунёси кадастри

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


ИИВ































Қўриқланадиган табиий ҳудудлар кадастри

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси



Соғлиқни сақлаш вазирлиги

































ДКЯТ минтақавий марказлари



Бинолар ва иншоотлар кадастри

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси


Фан ва технологиялар маркази


































Шаҳарсозлик кадастри

Қурилиш вазирлиги


"Ўзстандарт" агентлиги











































Гидротехника иншоотлари кадастри

"Давсувхўжаликназорат" инспекцияси



Давлат статистика қўмитаси


Фойдаланувчилар



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси








"Ўзбекэнерго" ДАК










Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Юридик ва жисмоний шахслар

















Вазирликлар, идоралар




Маданий мерос объектлари кадастри

Маданият вазирлиги











































Автомобиль йўллари кадастри

Ваколатли орган












































Темир йўллар кадастри

Ваколатли орган



















































Етказиб бериш  қувурлари кадастри

Ваколатли орган





































































Алоқа объектлари кадастри

Ваколатли орган























































Энергетика объектлари кадастри

Ваколатли орган


























































Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация  қилиш жойлари кадастри

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси





















  















































Табиий хавф юқори бўлган зоналар кадастри

Ваколатли орган




































































Техноген хавф юқори бўлган зоналар кадастри

Ваколатли орган



































































Картография-геодезия кадастри

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси
























































  

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 7-сон, 59-модда.


























Время: 0.1329
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск