ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти / Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари /Парвозлар хавфсизлиги назорати бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат нозирлиги бошлиғининг 07.01.2005 й. 3-сон "Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.02.2005 й. 1452-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.02.2005 й.
N 1452
ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИ НАЗОРАТИ БЎЙИЧА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
НОЗИРЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
07.01.2005 й.
N 3
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикасининг экспериментал
ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(2005 йил 26 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига мувофиқ Дававианазорат томонидан Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидалари ишлаб чиқилди, БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидалари* (янги таҳрири) тасдиқлансин.
2. Парвоз хавфсизлиги назорати бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат нозирлиги бошлиғи 1999 йил 6 апрель куни тасдиқлаган ва 1999 йил 30 июлда 786-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидалари" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Авиацион қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
4. Иш бошқарувчи томонидан девонхона билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида Авиацион қоидалар кўпайтирилиб, барча авиакомпаниялар ва манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.
5. Мазкур буйруқ бажарилиши устидан назорат Сертификатлаш, лицензиялаш ва парвоз хавфсизлиги устидан назорат бошқармаси бошлиғининг зиммасига юклатилсин.
Дававианазорат бошлиғи Х. Тробов
*) Қоидалар рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 7-сон, 63-модда.