ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / Халқ банки /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.1999 й. 189-сон "Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.1999 й.

N 189



ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2162-сон Фармонини бажариш юзасидан ва банк томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш, омонатчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки давлат-тижорат Халқ банкининг устав сармояси, уни 3 млрд сўмгача етказган ҳолда, 2000 йил 1 январгача шакллантирилишини таъминласинлар.

Халқ банкининг 1999 йил 1 январдаги мавжуд 100 млн сўм миқдоридаги устав сармояси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таъсис бадали улуши ҳисоблансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки омонатларнинг сақланишини кафолатлайдилар ва Халқ банкининг омонатчилар - жисмоний шахслар олдидаги мажбуриятлари бўйича муассислар бадалларига мутаносиб равишда жавоб берадилар.


3. Давлат-тижорат Халқ банкининг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин, кейинчалик у Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.


4. Давлат-тижорат Халқ банки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки, Ўзбекистон Банклар уюшмаси билан биргаликда, қарз маблағларини жалб қилган, ҳолда ва халқаро молия муассасаларининг техникавий кўмагида, жорий йилнинг 1 июлигача банкни янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин унда қуйидаги асосий вазифаларнинг ҳал этилишини назарда тутсин:

омонатчиларнинг омонатлари банк томонидан жалб қилинадиган маблағларни ишончли ва кўп даромад келтирадиган сармояларга жойлаштириш орқали сақланишини таъминлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш;

омонатларнинг ўзига жалб қилувчи янги турларини таклиф этиш, уларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш, кўрсатиладиган банк хизматларини халқаро стандартларгача етказган ҳолда улар сифатини ошириш, электрон тўлов воситаларини жорий этган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш йўли билан аҳоли ва корхоналар маблағларини жалб қилиш механизмини такомиллаштириш;

хорижий жамғарма банкларининг илғор тажрибасини ўрганиш, банк менежментининг бозор иқтисодиёти шароитларига жавоб берадиган усулларини жорий этиш асосида банк ва унинг бўлинмаларини бошқариш тизимини такомиллаштириш;

қарз олувчиларнинг хўжалик ва молиявий фаолиятини таҳлил қилиш, бизнес-режаларни ўрганиш, уларнинг кредит қобилиятини баҳолашнинг самарали усулларини жорий этиш асосида кредитлаш жараёнидаги кредит таваккалчиликларини бошқариш тизимини яхшилаш;

берилган кредитлар бўйича қарзлар таркибини ўзгартиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, факторингдан, қарздорлик суммасини харидоргир қимматли қоғозларга айирбошлаш, гаровга қўйилган мулкни ким ошди савдоси орқали сотишдан фойдаланган ҳолда берилган кредитларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш;

сейф операцияларини, шу жумладан, ҳужжатлар ва мижозларнинг бойликларини сақлашга доир хизматларни, сейфларни ва ихтисослаштирилган хоналарни ижарага беришни жорий этиш;

банк бошқарув ходимларини ва мутахассисларини тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш самарадорлигини ошириш;

замонавий банк асбоб-ускунасини, компьютер техникасини ва банк ҳужжатларига автоматлаштирилган ҳолда ишлов бериш технологияларини сотиб олиш ва ўрнатиш орқали банкнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


5. Давлат-тижорат Халқ банкининг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий ҳокимият органлари мулки бўлган ва Халқ банки муассасалари эгаллаб турган хоналарни улардан бепул доимий фойдаланиш учун берсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Халқ банкига тегишли самарасиз фойдаланилаётган бинолар, мол-мулк ва қурилиши туталланмаган объектларнинг ким ошди савдоси орқали сотилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Банклар уюшмасига Банк-молия академияси ва Минтақавий банк ўқув маркази негизида жамғарма банки ишига ўргатиш бўйича махсус курслар ташкил этиш тавсия қилинсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юкланснн.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов




































Время: 0.2292
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск