Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.2000 й. 12-сон "Мевасабзавотбанк" ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банкини қўшиб юбориш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2000 й.

N 12



"МЕВАСАБЗАВОТБАНК" ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

АКЦИОНЕРЛИК-ТИЖОРАТ БАНКИНИ ҚЎШИБ

ЮБОРИШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари билан савдо ташкилотлари ўртасида самарали молия тизимини яратиш, бошқарув харажатларини қисқартириш ҳамда тижорат банклари фаолиятини кенг ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Мевасабзавотбанк" ва "Ўзсавдогарбанк" акциядорларининг "Мевасабзавотбанк"ни "Ўзсавдогарбанк"ка қўшиб юбориш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Мевасабзавотбанк" қўшиб юборилиши муносабати билан унинг барча активларини ва мажбуриятларини "Ўзсавдогарбанк" ўз зиммасига олади.


2. "Мевасабзавотбанк" "Ўзсавдогарбанк"ка қўшиб юборилгандан кейин:

"Ўзсавдогарбанк"нинг эълон қилинган устав фонди 1,5 млрд сўмни ташкил этиши;

"Ўзсавдогарбанк" акциядорларининг устав фондидаги улуши 811 млн сўмни ташкил этиши 689 млн сўм миқдоридаги акциялар (эълон қилинган акциялар) эркин сотилиши;

"Ўзсавдогарбанк" икки ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк уставига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳамда уни акциядорлар йиғилиши тасдиқлагандан кейин рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этиши, шунингдек "Мевасабзавотбанк" акцияларини қонун ҳужжатларига мувофиқ "Ўзсавдогарбанк" акцияларига улар ўртасида тузилган шартнома асосида алмаштириши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзсавдогарбанк"ка:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига ва савдо ташкилотларига кенг банк хизматлари кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, шунингдек халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи кичик ва ўрта бизнес корхоналарига, хусусий тадбиркорларга кредит ажратиш имкониятларини кенгайтириш;

аҳолини жалб қилувчи омонатлар ва депозитларни жорий этиш йўли билан аҳолининг, тадбиркорларнинг бўш маблағларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Мевасабзавотбанк" ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 18 августдаги 426-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Б.С. Ҳамидов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов








































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск