Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2000 й. 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2000 й.

N 197



ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ

ҚЎМИТАЛАРИ ВА ИДОРАЛАРНИНГ

МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Қонун ҳужжатларини амалга оширишнинг таъсирчан механизмини шакллантириш, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ҳамда уларнинг қонунийлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи идоравий меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилинишини бартараф этиш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, кучга киради;

фуқароларнинг, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига тааллуқли норматив ҳужжатлар "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расмий эълон қилиниши керак;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари умумий мажбурий тусдаги ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмаслар.

2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари:

умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларнинг улар қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилишини ҳамда кейинчалик норматив ҳужжатларнинг барча манфаатдор шахсларга етказилишини таъминласинлар;

умумий мажбурий тусдаги ҳуқуқий нормаларни норматив тусда бўлмаган ҳужжатларга киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларни ижро этиш учун жўнатиш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ҳолларига йўл қўймасинлар.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарорларининг сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, барча даражалардаги ҳокимликлар томонидан тадбиркорлик субъектларини ташкил этишни, рўйхатдан ўтказишни ва уларнинг фаолиятини мураккаблаштирувчи, асоссиз равишда қўшимча маълумотномалар ва ҳужжатлар сўрашни назарда тутувчи ҳужжатлар қабул қилиниши тақиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва амалга киритишнинг белгиланган тартиби бажарилиши устидан назоратни таъминласин:

идоравий нормалар чиқаришнинг аҳволини доимий равишда таҳлил қилиб борсин ва зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин;

бир ой муддатда Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни қабул қилиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларни вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга етказсин;

"Халқ сўзи" - "Народное слово" газеталари таҳририятлари билан биргаликда барча манфаатдор шахсларни, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларини янгидан қабул қилинган умумий мажбурий тусдаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳар ҳафтада эълон қилиш йўли билан, хабардор қилишни таъминласин;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда 2000 йил 10 июнга қадар, амалдаги қонунчиликка мувофиқ келмайдиган, жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш сиёсати талабларига жавоб бермайдиган, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун асоссиз тўсиқлар қўяётган, тадбиркорлик субъектларининг ташаббускорлигини ва иқтисодий эркинлигини чеклаётган ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш мақсадида идоравий меъёрий ҳужжатларни хатловдан ўтказсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 19 майдаги

197-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат

қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг

қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"

1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


I. ҚАРОРДА:


1. 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "пайтдан бошлаб" сўзлари "кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг фуқароларнинг, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига тааллуқли умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатлари "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси" - "Бюллетень нормативних актов министерств, государственних комитетов и ведомств Республики Узбекистан"да албатта эълон қилиниши керак.


2. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кўрсатиб ўтилган Низомни қўллашга доир тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилади".


3. 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "қўллаш" сўзидан кейин "шунингдек қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш" сўзлари қўшилсин.



II. ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ ВА ИДОРАЛАР

МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ВА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМДА:


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низом мақсадлари учун идоралар деганда вазирлик ёки давлат қўмитаси ҳисобланмаган, ижро этиш ва (ёки) фармойиш бериш функциялари, шунингдек умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган бошқарувнинг умумдавлат органлари ёхуд махсус ваколатли бошқарув органлари (агентликлар, комиссиялар, марказлар, бошқармалар ва бошқалар) тушунилади".


2. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар, шунингдек стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларга тегишли бўлмаган техник қоидалар ва нормалар мазкур Низомга мувофиқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Қоидалар ва нормаларни техник ҳужжатларга тегишли деб топиш Адлия вазирлиги билан келишув бўйича амалга оширилади".


3. 3-бандда:

"уларни" сўзидан кейин "ўн кун мобайнида" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат рўйхатидан ўтмаган меъёрий ҳужжатлар қўлланилганлиги аниқланган тақдирда Адлия вазирлиги тегишли вазирлик ёки идорага ушбу ҳужжатни бекор қилиш ва бажаришдан чақириб олиш тўғрисида тақдимнома киритади. Вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда Адлия вазирлигининг талабини бажаришлари шарт. Адлия вазирлиги "Халқ сўзи" - "Народное слово" газеталарида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида мазкур меъёрий ҳужжатнинг ноқонунийлиги тўғрисидаги ахборотни эълон қилишга ҳақлидир".


4. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Меъёрий ҳужжатлар Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни қабул қилиш қоидалари талабларига мувофиқ тайёрланиши ва қабул қилиниши керак".


5. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирликлар ва идоралар ўз ваколатлари доирасида меъёрий ҳужжатларни буйруқлар, қарорлар, низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва кўрсатмалар шаклида қабул қиладилар.

Меъёрий ёзма кўрсатмалар (хат, телефонограмма, хусусий масалалар бўйича тушунтиришлар ва бошқалар)нинг ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмаган ҳужжатларга, шунингдек якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган ҳужжатларга киритилишига йўл қўйилмайди.

Вазирликлар ва идоралар ҳуқуқий тартибга солишни талаб қиладиган масалалар пайдо бўлган тақдирда, агар ушбу масалаларни меъёрий тартибга солиш ўз ваколатларига кирса, тегишли меъёрий ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилишлари керак. Адлия вазирлиги вазирликлар ва идораларга тегишли меъёрий ҳужжатни қабул қилиш зарурлиги, уни ишлаб чиқиш муддати ҳақида тақдимнома киритишга ҳақлидир.

Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан меъёрий ҳужжат қабул қилиш муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир ойдан ошмаслиги керак".


6. 8-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Амалдаги меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан ҳал этиш мумкин бўлган масалалар бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шаклидаги ҳужжатлар қабул қилинади".


7. 9-банднинг:

иккинчи хатбошидаги "турининг" сўзи "шаклининг" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"вазирлик ёки идора раҳбарининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ушбу орган муҳри билан тасдиқланган имзоси".


8. 12-банднинг биринчи хатбошидаги "раҳбарияти" сўзи "раҳбари" сўзи билан алмаштирилсин.


9. 15-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"меъёрий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш Адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Меъёрий ҳужжат, агар ҳужжатнинг ўзида янада кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради ва бажарилиши керак".


10. 16-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдимномасига кўра қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни мукаммаллаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказишга такрорий тақдим этиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак".


11. 18-банднинг:

биринчи хатбошидаги "қонун ҳужжатлари" сўзлари "қонунчиликка" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"мазкур бандда ва мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган меъёрий ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ҳамда уни қайта кучга киритиш Адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади, унинг нусхаси тегишли органга жўнатилади".


12. 20-банднинг:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддатда барча манфаатдор шахсларга етказилиши керак. Меъёрий ҳужжатни манфаатдор шахсларга етказиш меъёрий ҳужжатнинг матни билан тўсиқсиз (эркин) танишиш ҳуқуқини берувчи ҳар қандай шаклларда амалга оширилиши мумкин. Мазкур қоида бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги вазирлик ёки идора томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмагунча меъёрий ҳужжатнинг амалда бўлишини тўхтатиб қўйишга ҳақлидир";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар "Халқ сўзи" - "Народное слово" газеталарида мунтазам равишда эълон қилиб борилиши шарт".


13. 21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Рўйхатдан ўтказилган меъёрий ҳужжатлар бўйича барча тушунтиришларнинг нусхаси мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига жўнатилади".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 5, 26-модда.






















Время: 0.2198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск