язык интерфейса

Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 249-сон қарорига 3-1-илова)

Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 249-сон қарорига 3-1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

249-сон қарорига

3-1-ИЛОВА



Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда

расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом товар-транспорт юк хатларини электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ва фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари солиқ даврида юз миллион сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахсларга нисбатан қўлланилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


буюртмачи - транспорт хизматларини кўрсатиш ҳақидаги талабнома билан мурожаат қилган шахс - юк жўнатувчи ёки юк олувчи ёхуд экспедитор;


мижоз - экспедиторга ўз ҳисобидан белгиланган юк ташиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш ёки кўрсатишни ташкил этиш бўйича тузилган транспорт экспедиция шартномаси томони - юк жўнатувчи ёки юк олувчи;


роуминг оператори - марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилишини таъминлайдиган юридик шахс;


тасдиқланган ЭТТЮХ - юк жўнатувчи, юк олувчи ва юкни етказиб берувчи масъул шахс томонидан электрон тасдиқланган электрон ҳужжат;


товар-транспорт юк хати - товар-моддий қимматликларни ҳисобдан чиқариш, уларнинг олиб ўтиш йўлида ҳисобини юритиш, кирим қилиш, омборхона операцияларини ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, юкни ташиш учун ҳисоб-китоблар қилиш ҳамда бажарилган ишларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҳужжат;


ҳайдовчи - меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида фаолиятини амалга ошираётган, транспорт воситасини бошқариб бораётган шахс, шунингдек, юкни етказиб берувчи шахс;


экспедитор - транспорт экспедицияси шартномаси томони - товарларни ташишни ташкил этиш билан шуғулланувчи юридик шахс;


электрон товар-транспорт юк хати (ЭТТЮХ) - белгиланган тартибда электрон шаклда расмийлаштириладиган товар-транспорт юк хати;


ЭТТЮХни расмийлаштириш жараёни иштирокчилари (кейинги ўринларда - иштирокчилар) - юк жўнатувчи, юк олувчи ва юкни етказиб берувчи (ташувчи) масъул шахслар;


электрон тасдиқлаш - ЭТТЮХни электрон рақамли имзо ёки ҳужжатни имзолаган шахснинг розилигини ифодалайдиган, уни биометрик идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган ҳамда имзо сифатида тан олинадиган электрон тасдиқлаш усули (Face-Id) орқали тасдиқлаш;


электрон товар-транспорт юк хати тизими оператори (кейинги ўринларда - Оператор) - қонунчилик ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган талабларни бажарган ЭТТЮХларнинг айланиши ва уларни сақлаш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилган юридик шахс мақомига эга ахборот воситачиси;


юкни етказиб берувчи - юкни етказиб бериш зиммасига юкланган шахс - юк жўнатувчи ёки юк олувчи ёхуд экспедитор;


юкни етказиб берувчи масъул шахс - меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида фаолиятини амалга ошираётган, юкларни қабул қилиш, кузатиб бориш ва топшириш бўйича транспорт-экспедиторлик операцияларини амалга оширувчи шахс;


юк жўнатувчи - юк ташиш жараёнида юк эгаси ёки шартнома (воситачилик, топшириқ) асосида унинг номидан

...