ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортни молиялаштириш ва унинг моддий техник базаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2005 й. 74-сон "Ўзбекистон Республикаси Бадиий гимнастика федерациясини бино билан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.2005 й.

N 74




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАДИИЙ

ГИМНАСТИКА ФЕДЕРАЦИЯСИНИ БИНО

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Республикада оммавий болалар спортининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланган бадиий гимнастикани янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бадиий гимнастика федерацияси, “Мадад” агентлиги кузатув кенгашининг ҳамда "Бизнес-фонд"ни тугатиш комиссиясининг:

Тошкент шаҳар, Усмон Носир кўчаси, 53 ”б”-уйда жойлашган “Мадад” агентлиги ҳамда "Бизнес-фонд" балансида бўлган бинони Ўзбекистон Республикаси Бадиий гимнастика федерацияси балансига ўтказиш тўғрисидаги;

Тошкент шаҳар, Чилонзор кўчаси, 80-уйда жойлашган, Ўзбекистон Бадиий гимнастика федерацияси балансида бўлган бинони (“SHIFOKOR-МК” меҳмонхонаси) Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар, Усмон Носир кўчаси, 53 ”б”-уйда жойлашган бинони (“Бизнес-фонд”га қарашли мол-мулк билан биргаликда) белгиланган тартибда баҳолаб, унинг “Мадад” агентлигига тегишли қийматини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган умумий тушумлар ҳисобига (давлат бюджетига йўналтириладиган маблағлардан ташқари) ҳамда "Бизнес-фонд"га тегишли қийматини унинг давлат олдидаги қарзини камайтириш ҳисобига қоплашни таъминласин.

“Мадад” агентлиги марказий аппарати ва унинг Тошкент вилоят филиали мазкур бинода эгаллаб турган майдонларга имтиёзли ижара асосида жойлаштирилсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар, Чилонзор кўчаси, 80-уйда жойлашган бинони Бадиий гимнастика федерацияси балансидан қабул қилиб олсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “SHIFOKOR-МК” меҳмонхона комплексини Ўзбекистон Республикаси бадий гимнастика федерацияси балансига бериш тўғрисида” 2004 йил 1 мартдаги 97-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р. Азимов ва Р. Қосимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






























Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск