Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.2005 й. ПҚ-21-сон "Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига навбатдаги чақирув тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2005 й.

N ПҚ-21



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИНГ БЕЛГИЛАНГАН

МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРНИ

ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА

НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ ТЎҒРИСИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан:

муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар - резервга;

муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар -захирага бўшатилсин.


2. 1978-1987 йилларда туғилган, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2005 йилнинг апрель-май ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф. Назиров), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (О. Обидов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) бир ҳафта муддатда "Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг яшаш жойларига қайтиш тартиби тўғрисида"ги низомни ишлаб чиқсинлар ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда жойлардаги чақирув комиссияларининг самарали ишлашини ташкил қилсинлар, чақирилувчиларнинг сифатли ва холисона тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Қуролли Кучлардан бўшатилган фуқароларни уларнинг хизмат даврида эгаллаган ҳарбий ва фуқаролик мутахассисликларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов), Қуролли Кучлар Бирлашган штаби (И. Эргашев), ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари:

муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни қўшилмаларга ва қисмларга қабул қилишда юксак уюшқоқликни, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини;

муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳизматчилар, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматчилар ҳарбий мутахассисликларни сифатли ўзлаштириб олишига, жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топишига, мақсадга интилиш, Ватанга муҳаббат ва уни ҳимоя қилишга тайёр бўлиб туришга асосланган мустаҳкам ҳаётий фазилатларни шакллантириш йўлида уларнинг самарали жанговар тайёргарлигини ташкил қилишни, маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминласинлар.


6. "Ўзтелерадио" компанияси (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов)га чақирилувчиларни Қуролли Кучларда хизмат қилишга тайёрлашнинг боришини, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг амалга оширилишини, чақирув комиссиялари ишини, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматнинг ташкил қилинишини ва Қуролли Кучлардан резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жойларда кутиб олиш бўйича тантанали тадбирлар уюштирилишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши Котиби Р. Мирзаев зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 8-9-сон, 66-модда





































Время: 0.1874
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск