Моҳир тахлам
Моҳир тахлам/ Божхона. ТИФ/ ТИФ: 2023 йилги айрим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи ("СБХ" 7-сон, 2024 йил 13 февраль)Полный текст документа доступен в платной версии.
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
ТИФ: 2023 йилги айрим
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи
Божхона брокерлари уюшмаси томонидан ташкил қилинган "ТИФ ва божхона тартиб-таомилларини давлат томонидан тартибга солишнинг амалий жиҳатлари" деб номланган давра суҳбати доирасида ББУ раисининг ўринбосари Энвер Халилов "Божхона қонунчилигидаги янгиликлар" мавзусида тақдимот ўтказди. Анъанага кўра тақдимот 2023 йилда қонунчиликка киритилган асосий ўзгартиришлар ва жорий йилда кутилаётган ташқи савдо амалиётидаги янгиликлар шарҳига бағишланди.
ЎЗРНИНГ ЖСТГА АЪЗО
БЎЛИШИ БОРАСИДА
2023 йилнинг март ойи ўрталарида Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тақдимот давомида музокаралар чоғида ташкилотга аъзо давлатлар томонидан кўтарилган масалалар муҳокама қилинди. Миллий қонунчиликни ЖСТ битимларидан келиб чиққан ҳолда уй
...

