Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.1999 й. 123-сон "Ўзбекистон Республика Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.1999 й.

N 123



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида" 1998 йил 25 декабрдаги 724-I-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 19 мартдаги

123-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1998 йил 26 августдаги 370-сон қарорининг:

номи ва 1-банди "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" сўзларидан сўнг "ва реклама" сўзлари билан тўлдирилсин;

муқаддима "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар солишга оид қисмини" сўзларидан сўнг "ва "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 августдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш Тартибида:

Тартиб номи "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" сўзларидан сўнг "ва реклама" сўзлари билан тўлдирилсин;

1-банд "27-моддасини" сўзларидан сўнг "ва "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасини" сўзлари билан тўлдирилсин;

2-банднинг учинчи хат боши "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни" сўзларидан сўнг "ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари" сўзлари билан тўлдирилсин;

3-банднинг "б" кичик банди чиқариб ташлансин ва шу банднинг "в", "г" ва "д" кичик бандлари "б", "в" ва "г" кичик бандлар деб ҳисоблансин;

Тартиб қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4. Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси) реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликлари учун реклама берувчиларга, реклама тайёрловчиларга ва уни тарқатувчиларга:

а) нотўғри реклама, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилинмаганлиги ва аксилреклама бериш рад этилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоридан беш юз баравари миқдоригача;

б) "Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 27-моддасида кўрсатиб ўтилган давлат органларига рекламага тегишли маълумотлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ баравари миқдоридан эллик баравари миқдоригача;

в) реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини тўхтатиш тўғрисидаги ёзма кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоригача жарима солишга ҳақлидир".

4-банд 5-банд деб ҳисоблансин ва у қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Мазкур Тартибнинг 3-банди "б", "в" ва "г" кичик бандларида, шунингдек, 4-банди "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда жарималар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан мустақил равишда солинади, мазкур Тартибнинг 3-банди "а" кичик бандида ва 4-банди "а" кичик бандида назарда тутилган ҳолларда эса Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари билан келишилган ҳолда солинади".

5-9-бандлар тегишли равишда 6-10-бандлар деб ҳисоблансин.







































Время: 0.1450
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск