Моҳир тахлам
Моҳир тахлам/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит/ Ижара ҳисоби/ Кофемашиналарни вақтинчалик фойдаланишга бериш тартиби ("СБХ" 17-сон, 2024 йил 23 апрель)Полный текст документа доступен в платной версии.
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
КОФЕМАШИНАЛАРНИ ВАҚТИНЧАЛИК
ФОЙДАЛАНИШГА БЕРИШ ТАРТИБИ
Ташкилот ҳар донасининг нархи 5 000 АҚШ доллардан бўлган қаҳва тайёрлайдиган машиналарни (кейинги ўринларда "кофемашиналар" деб юритилади) сотиб олди. Улар харидорларга биздан ойига 20 кг қаҳва сотиб олишлари шарти билан берилади. Машиналар ишлатилганда 1 кг қаҳва нархи 470 000 сўм, машиналар ишлатилмаганда 270 000 сўм. Шартноманинг амал қилиш муддати 3 йил. Финжонлар ҳам бепул берилади. Шартнома муддати тугагандан сўнг, кофемашиналар ва идишлар етказиб берувчига қайтарилади. Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисобида қандай акс эттирилади?
КОФЕМАШИНАЛАРНИ ҚАНДАЙ
КИРИМ ҚИЛИШ КЕРАК
Кофемашиналар асосий воситалар сифатида тан олиш мезонларига жавоб беради (5-сон БҲМС 4-б., 5-сон БҲМС 6-б.). Мулкчилик ҳуқуқи тан олинган санада 0820-"Асосий воситаларни харид қилиш" ҳисобварағида кофемашиналарни сотиб олиш харажатларини акс эттиринг (5-сон БҲМС 7-б. Йўриқнома 69-б., 21-сон БҲМСга 2-илова).
КОФЕМАШИНАЛАРНИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРГА
БЕРИШ ҚАНДАЙ АКС ЭТТИРИЛАДИ
20 кг қаҳвани сотиш нархи 5 400 минг сўм, кофемашина билан бирга - 9 400 минг сўм. Яъни мижоз кофемашинадан фойдаланганлиги учун ойига 4 000 минг сўм тўлайди.
Мулкдан маълум муддатга фойдаланиш ижара ҳисобланади (6-сон БҲМС 3-б.).
Бу қандай ижара - молиявий ижара ёки операцион ижара эканлигини тушуниш муҳимдир, чунки солиқларни тўғри ҳисоблаш шунга боғлиқ.
Молиявий ижара - бу мулкни шартномага биноан 12 ойдан ортиқ муддатга эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш (6-сон БҲМС 6-б.).
Лекин бир йилдан ортиқ муддат молиявий ижаранинг белгиловчи мезони эмас.
1-жадвал
МОЛИЯВИЙ ИЖАРА МЕЗОНЛАРИНИ
БАЖАРИШ БЎЙИЧА ЧЕК-ВАРАҚ


