язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар/ Сиёсий партиялар ва жамоат ҳаракатлари/ Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.03.2005 й. 86-сон Қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 16 мартдаги

86-сон қарорига

ИЛОВА



Сиёсий партияларнинг уставда назарда

тутилган фаолиятини давлат томонидан

молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағларини олиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. "Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сиёсий партиялар, агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига (кейинги ўринларда Қонунчилик палатаси деб юритилади) сайловлар якунлари бўйича тегишли сиёсий партиядан Қонунчилик палатаси фракциясини ташкил этиш учун зарур бўлган камида тўққиз депутат сайланган бўлса, ўзининг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағларини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.


3. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг ҳар йилги миқдори ушбу маблағлар ажратиладиган йилдан олдинги йилнинг биринчи январига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки фоизини Қонунчилик палатасига сўнгги сайловларда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтириш ҳисобига шакллантирилади.


4. Сиёсий партиялар янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ўзларининг уставда назарда тутилган фаолияти давлат томонидан молиялаштирилиши ҳуқуқини оладилар.

Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.


5. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришга ажратилган давлат маблағлари партия томонидан партиянинг уставда назарда тутилган вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилган мақсадларга сарфланади.

Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришга ажратилган давлат маблағларини сарфлашда сиёсий партияларга нисбатан бюджет маблағларини сарфлаш талаблари, тартиби, нормативлари, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун белгиланган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш қўлланмайди.

Ҳар йили уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришга давлат маблағлари оладиган сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тасдиқланган харажатлар сметасини, шунингдек ўзларининг банклар томонидан тасдиқланган ҳисоб рақамларини қуйидаги муддатларда тақдим этадилар:

янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида - сиёсий партия давлат томонидан молиялаштириш ҳуқуқини оладиган ой бошлангунгача;

кейинги йилларда - навбатдаги молия йилидан олдинги йилнинг ўнинчи декабригача.

Харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритилган тақдирда партия Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида 10 кун муддатда ёзма хабар беради. Бунда жорий йил харажатлар сметасига жорий йилнинг 15 декабридан кейин ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.

6. Марказий сайлов комиссияси "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида"ги Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ унга сайлов округлари бўйича сайловларнинг натижалари тўғрисида округ сайлов комиссияларининг барча протоколлари тақдим этилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда ҳар бир сайлов округи бўйича, Марказий сайлов комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланадиган протоколда кўрсатган ҳолда сайловчиларнинг умумий сонини аниқлайди. Кўрсатиб ўтилган протоколнинг бир нусхаси Марказий сайлов комиссиясида қолади, қолган икки нусхаси имзолангандан кейин ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига берилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда ҳар бир сиёсий партиядан сайланган Қонунчилик палатаси депутатларининг сони тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий сайлов комиссиясининг маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун маблағларни назарда тутади ва Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексида белгиланган муддатларда ажратиладиган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига маълум қилади.

Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришга Ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ажратиладиган бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси, сметада бюджет тизимининг бюджетлар харажатлари иқтисодий классификациясини бир сатрда акс эттирган ҳолда, умумий сумма учун тузилади.

9. Тегишли сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштиришга мўлжалланган давлат маблағларининг йиллик суммаси ва уларни ойлар бўйича ажратиш жадвали Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маълумотлари асосида Марказий сайлов комиссияси ва Молия вазирлигининг маълумотлари тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

Кейинги йилларда кўрсатиб ўтилган сумма ва уни ажратиш жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тегишли йилга ажратиладиган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

Адлия вазирлигининг давлат маблағлари суммасини аниқлаш ва уни ажратиш жадвали тўғрисидаги қарори қабул қилинган вақтдан бошлаб икки иш кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.


10. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштиришга мўлжалланган давлат маблағлари суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан улар ўртасида сиёсий партияларнинг ҳар бири томонидан Қонунчилик палатасида олинган депутатлар ўрни сонига мутаносиб тарзда тақсимланади. Ҳар бир сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун мўлжалланган давлат маблағлари суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


С=(М/С) х Дс,


бунда:

С - муайян сиёсий партиянинг устав фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун мўлжалланган давлат маблағлари суммаси;

М* - сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдори;

С - уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағлари олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар депутатларининг умумий сони;

Дс - уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағлари олиш ҳуқуқига эга бўлган муайян партия депутатларининг сони.


11. Янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида ҳар бир сиёсий партияга ойлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдори унга мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ ажратилган давлат маблағлари миқдорини Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қолган ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади (1-схема).

Янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг кейинги йилларида ойлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдори муайян сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун мўлжалланган давлат маблағлари суммасини жорий йилдаги ойларнинг тўлиқ сонига бўлиш йўли билан аниқланади (2-схема).


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар ойда жорий ойнинг ўнинчи кунигача сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришга давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тегишли ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ўзининг ҳисоб рақамига тушган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида ушбу маблағларни ойлар бўйича ажратиш жадвалига мувофиқ тегишли сиёсий партияларнинг ҳисоб рақамларига ўтказади (1 ва 2-схемалар).


13. Қонунчилик палатаси аппарати фракция рўйхатдан ўтказилган ёки у тугатилган, шунингдек депутатлар фракцияга кирган ёки унинг таркибидан чиққан кундан бошлаб уч кун мобайнида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини ёзма равишда хабардор қилади.

Марказий сайлов комиссияси такрорий сайловлар ўтказилгандан ("Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида"ги Қонуннинг 46-моддаси) ва чиқиб кетган депутатларнинг ўрнига Қонунчилик палатасига депутатлар сайловлари ("Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида"ги Қонуннинг 47-моддаси) ўтказилгандан кейин, шунингдек депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилганда (депутатнинг чақириб олиниши ва қонунда назарда тутилган бошқа асослар), депутатлар таркибида бошқа ўзгаришлар бўлган тақдирда уч кун мобайнида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини ёзма равишда хабардор қилади.


14. Агар мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган маълумотлар йил давомида тақсимланадиган давлат маблағлари суммаси қайта кўриб чиқилишига олиб келган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарорлари асосида уларни қайта тақсимлаш амалга оширилади.

Муайян сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг қолган суммаси мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган формула бўйича аниқланади. Бунда "М" ҳарфи қолган ойларга ажратиладиган давлат маблағларининг умумий миқдорини ифодалайди. Бунда ойлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдори қолган суммани ушбу йилнинг қолган ойлари сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Агар:

маблағларни қайта тақсимлаш муайян сиёсий партияга ажратиладиган маблағлар миқдорини камайтириш ёки кўпайтириш заруриятига олиб келса - мазкур партияга кейинги даврларга ажратиладиган маблағлар миқдори депутатлар сони ўзгариши юз берган ойдан кейинги ойдан бошлаб қайта кўриб чиқилади;

ўзгаришлар натижасида муайян сиёсий партия депутатларининг сони 9 депутатдан бўлиб қолса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўзгариш юз берган ойдан кейинги ойдан бошлаб мазкур партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришни тўхтатади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат маблағларини қайта тақсимлаш тўғрисидаги қарори у томонидан Қонунчилик палатаси аппарати ва Марказий сайлов комиссиясининг юз берган ўзгаришлар тўғрисидаги билдиришномасини олган кундан бошлаб беш кун мобайнида қабул қилинади (3-схема).

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарори маблағлар камайтирилиши (кўпайтирилиши) миқдори кўрсатилган ҳолда қабул қилинган кундан бошлаб икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига етказилади.


15. Сиёсий партия томонидан молия йили мобайнида фойдаланилмаган давлат маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилмайди ва улардан келгуси йилларда уларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун фойдаланилади.

16. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағларнинг тушиши ва сиёсий партияларнинг ушбу маблағлардан мақсадли фойдаланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси амалга оширади.

Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг тушишини ва сиёсий партиялар томонидан ушбу маблағлардан фойдаланилишини текшириш, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида ўндан бир қисмини ташкил этган депутатлар гуруҳининг мурожаати бўйича Қонунчилик палатаси томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Сиёсий партиялар фаолиятининг қонун ҳужжатларига ва улар уставларига мувофиқлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


17. Сиёсий партия ҳар йили қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, давлат солиқ хизмати органларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ва Адлия вазирлигига ҳисобот даврида молиявий маблағлар ва бошқа маблағларнинг тушуми ва сарфланиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт. Давлат маблағларининг тушиши ва сарфланиши сиёсий партиянинг молиявий ҳисоботида алоҳида устунда кўрсатилади.






Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида

сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган

фаолиятини молиялаштиришнинг

1-СХЕМАСИ


Марказий сайлов

комиссияси

1

1,2

Молия вазирлиги

4,6

Адлия вазирлиги

3

Сиёсий партия

5

7

1. Марказий сайлов комиссияси сайлов округлари бўйича сайловлар натижалари тўғрисида округ сайлов комиссияларининг барча протоколлари тақдим этилган вақтдан бошлаб 3 кун муддатда республика бўйича сайловчилар сонини кўрсатган ҳолда умумий протокол тузади. Протокол имзолангандан кейин 10 кун муддат доирасида Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига юборилади.


2. Марказий сайлов комиссияси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун муддатда Адлия вазирлигига ҳар бир сиёсий партиядан сайланган депутатлар сони тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


3. Сиёсий партия молиялаштиришнинг биринчи ойи бошлангунга қадар Адлия вазирлигига харажатлар сметасини ва банк томонидан тасдиқланган ҳисоб рақамини тақдим этади.


4. Молия вазирлиги ажратилаётган маблағлар миқдорини Адлия вазирлигига маълум қилади.


5. Адлия вазирлиги 10 кун муддатда муайян сиёсий партияни йиллик молиялаштириш миқдорини ва маблағларни ойлар бўйича ажратиш жадвалини белгилайди. Қарор икки кун муддатда Молия вазирлигига юборилади.


6. Молия вазирлиги ҳар ойда 10-кунгача маблағларнинг Адлия вазирлиги ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлайди.


7. Адлия вазирлиги маблағлар Молия вазирлигидан тушган кундан бошлаб 3 кун муддатда сиёсий партиянинг ҳисоб рақамига тегишли суммани ўтказади.






Қонунчилик палатаси фаолиятининг кейинги йилларида

сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган

фаолиятини молиялаштиришнинг

2-СХЕМАСИ


Молия вазирлиги

2,4

Адлия вазирлиги

1

Сиёсий партия

3

5

1. Сиёсий партия молиявий йилдан олдинги йилнинг 10 декабригача Адлия вазирлигига харажатлар сметасини ва банк томонидан тасдиқланган ҳисоб рақамини тақдим этади.


2. Молия вазирлиги ажратилаётган маблағлар миқдорини ҳар йили Адлия вазирлигига маълум қилади.


3. Адлия вазирлиги 10 кун муддатда муайян сиёсий партияни йиллик молиялаштириш миқдорини ва маблағларни ойлар бўйича ажратиш жадвалини белгилайди. Қарор 2 кун муддатда Молия вазирлигига юборилади.


4. Молия вазирлиги ҳар ойда 10-кунгача маблағларнинг Адлия вазирлиги ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлайди.


5. Адлия вазирлиги маблағлар Молия вазирлигидан тушган кундан бошлаб 3 кун муддатда сиёсий партиянинг ҳисоб рақамига тегишли суммани ўтказади.






Қонунчилик палатаси депутатлари таркиби ўзгарган ҳолларда

сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини

молиялаштиришни қайта кўриб чиқишнинг

3-СХЕМАСИ


Марказий сайлов

комиссияси

Қонунчилик палатаси

аппарати

2

1

Молия вазирлиги

4

Адлия вазирлиги

Сиёсий партия

5

3

1. Қонунчилик палатаси аппарати фракциялар рўйхатдан ўтказилган ёки тугатилган, шунингдек депутатлар фракцияга кирган ёки унинг таркибидан чиққан кундан бошлаб 3 кун муддатда бу ҳақда Адлия вазирлигига маълум қилади.


2. Марказий сайлов комиссияси такрорий сайловлар ўтказилгандан ҳамда чиқиб кетган депутатлар ўрнига Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўлиб ўтгандан кейин, шунингдек депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилганда Қонунчилик палатаси депутати рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 3 кун муддатда бу ҳақда Адлия вазирлигига маълум қилади.


3. Адлия вазирлиги Қонунчилик палатасидан, Марказий сайлов комиссиясидан ахборот олинган кундан бошлаб 5 кун муддатда қолган маблағларни қайта тақсимлайди. Қарор 2 кун муддатда Молия вазирлигига юборилади.


4. Молия вазирлиги ҳар ойда 10-кунгача маблағларнинг Адлия вазирлиги ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлайди.


5. Адлия вазирлиги маблағлар Молия вазирлигидан тушган кундан бошлаб 3 кун муддатда сиёсий партиянинг ҳисоб рақамига тегишли суммани ўтказади.



*) Янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида ушбу сумма янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилгунгача олдинги сайловлар натижалари бўйича сиёсий партияларга ажратилган маблағлар суммасига камайтирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 10-11-сон, 75-модда.