язык интерфейса

Моҳир тахлам

Моҳир тахлам/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит/ Ижара ҳисоби/ Асосий воситаларнинг оператив ижарасини ҳисобга олиш ("СБХ" 18-сон, 2024 йил 30 апрель)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ОПЕРАТИВ

ИЖАРАСИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


ИЖАРАГА НИМАЛАРНИ БЕРИШ МУМКИН


Мол-мулк муайян вақтга ҳақ эвазига вақтинча эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун, яъни ижарага берилиши мумкин (ФК 535-м.).

Қуйидагилар ижарага берилиши мумкин (ФК 537-м.):

ер участкалари;

корхоналар;

бинолар;

иншоотлар;

ускуналар;

транспорт воситалари;

фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар).

Мол-мулкни ижарага олиш ёки ижарага бериш учун ёзма шаклда ижара шартномасини тузинг.

Автомототранспорт воситаларининг ижара шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши ва ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) органларида рўйхатга олиниши (ҳисобга қўйилиши) зарур (ФК 565-м. 2-қ. Низом 11-б., 7.03.2006 йилдаги 38-сон ВМҚга илова). Енгил автомобиллар ва мототранспортларни ижарага бериш хизматини амалга оширувчи юридик шахслар жисмоний шахслар билан 30 кунгача бўлган муддатга ижара шартномасини тузган ҳолатлар истисно ҳисобланади. Бундай шартномалар нотариал тасдиқланган бўлиши ва ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиниши (ҳисобга қўйилиши) талаб этилмайди (14.12.2018 йилдаги 1015-сон Низом 3-б.).

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқаролар ва йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ўртасида тузиладиган транспорт воситаси ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинган. Бунинг ўрнига бундай шартномаларни электрон тарзда ҳисобга олиш тизими жорий этилган (7.07.2022 йилдаги ПҚ-311-сон 4-б.).

Бино, иншоот ва уларнинг қисмларини 1 йилдан ортиқ муддатга ижарага бериш шартномасини кадастр хизматларида рўйхатдан ўтказиш зарур (ФК 574-м. 4-қ. Низом 32-б., 29.12.2018 йилдаги 1060-сон ВМҚга илова).

  

               

2022 йил 1 январдан бошлаб (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ 3-б. "в" кичик б.):

кўчмас мулкни ижарага бериш ёки ундан текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномалар давлат солиқ хизмати органларининг ijara.soliq.uz электрон тизимларида ҳисобга қўйилади;

ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида (ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида) сақланаётган товар-моддий захиралар қолдиқлари саноқдан (инвентаризациядан) ўтказилмайди ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланади.

              

  


АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ОПЕРАТИВ

ИЖАРАСИНИ ҚАНДАЙ ҲИСОБГА ОЛИШ ЛОЗИМ


Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича оператив ижарага беринг. Уларга бўлган мулк ҳуқ

...