язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Валютани тартибга солиш/ Марказий банк Бошқарувининг 29.01.2005 й. 599-сон "Капитал ҳаракати билан боғлиқ алоҳида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.03.2005 й. 1457-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.03.2005 й.

N 1457

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

29.01.2005 й.

N 599


ҚАРОРИ



Капитал ҳаракати билан боғлиқ алоҳида валюта

операцияларини амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 28 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банк ва банклар тўғрисида", "Валютани тартибга солиш тўғрисида" ва "Четдан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Капитал ҳаракати билан боғлиқ алоҳида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор кучга киритилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1993 йил 22 июндаги 36-сон қарори билан тасдиқланган "Капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларини амалга ошириш тартиби" (1994 йил 8 апрель, рўйхат рақами 40) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 16 октябрдаги 22/4-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган санадан 10 кун ўтгач кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                           Ф. Муллажонов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 10-11-сон, 84-модда.