язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология/ Сертификатлаштириш/ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 25.02.2005 й. 59-сон "Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.03.2005 й. 1458-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.03.2005 й.

N 1458

ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

25.02.2005 й.

N 59


БУЙРУҒИ


Маҳсулотларни сертификатлаш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2005 йил 28 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарорининг 6-бандига асосан, БУЮРАМАН:


1. Маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу буйруқ кучга кирган санадан эътиборан O`zDSt 5.7:2003 "ЎзСМТ. Маҳсулотларни сертификатлаш тартиби" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаш агентлиги бош директори                      Р. Бўриев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 10-11-сон, 86-модда.