Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2005 й. ПҚ-16-сон "Тошқин сувларини, сел оқимларини ўтказиб юбориш ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2005 й.

N ПҚ-16



ТОШҚИН СУВЛАРИНИ, СЕЛ ОҚИМЛАРИНИ

ЎТКАЗИБ ЮБОРИШ ВА КЎЧКИ ҲОДИСАЛАРИ

БИЛАН БОҒЛИҚ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ

ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


2004-2005 йил қиш даврида республиканинг тоғли жойлари ва асосий дарё ҳавзаларида ёғингарчилик миқдори ўртача йиллик меъёридан анча (баъзи минтақаларда - икки баравар) ортиқни ташкил этади.

Йиғилиб қолган қор заҳираларининг ҳажмлари вужудга келаётган гидрометеорологик вазиятни мушкуллаштирмоқда. Айниқса Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда республиканинг бошқа бир қанча минтақаларининг тоғли ҳудудларида сел, тошқин жараёнлари ва кўчки ҳодисалари кучайиши, табиий, экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи мавжуд.

Ўтказилаётган муҳофаза ишлари самарадорлигини ошириш, тошқин ва сел оқимлари, кўчки ҳодисаларидан кутилиши мумкин бўлган зарарни камайтириш, шунингдек уларнинг оқибатларини тезкорлик билан тугатиш мақсадида:


1. Тошқин сувларини, сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юбориш ва кўчки ҳодисаларининг олдини олишни таъминлаш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси деб юритилади) тузилсин.


2. Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси:

сув тошқинларини, сел оқимларини ўтказиб юбориш ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича 2005 йилнинг баҳор-ёз фаслларига мўлжалланган асосий тадбирлар дастурини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва унинг бажарилишини таъминласин;

15 мартга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси "Ўзгидромет" маркази ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли хизматлари маълумотлари асосида хавфли зоналардаги хўжаликларнинг рўйхатини аниқласин, мазкур зоналарда истиқомат қилувчи аҳолини доимий яшаш учун республиканинг бехатар ҳудудларига вақтинча ёки (зарур ҳолларда) босқичма-босқич кўчириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

хатарли гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш режасида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа манфаатдор муассаса ва ташкилотларнинг ишларини мувофиқлаштиришни, уларнинг яқин ҳамкорлигини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси "Ўзгидромет" маркази ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

5 мартга қадар тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясига, вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликларига хавфли зоналардаги одамларни вақтинча ёки доимий кўчириш ҳамда муҳандислик-геология муҳофаза тадбирларини бажариш учун шундай зоналардаги хўжаликлар, аҳоли пунктлари ва бошқа иншоотлар тўғрисида маълумот берсин; хатарли ҳудудлардаги гидрометеорология вазияти ва геологик жараёнларнинг узлуксиз мониторингини ташкил қилсин ҳамда тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчкилар зонасига тушиб қолган янги объектлар тўғрисида дарҳол ахборот билан таъминласин;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда объектлари ва хўжаликлари хавфли зоналарда бўлган ҳокимликларга, корхоналар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва фуқароларга аҳоли ҳамда ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан зарур чоралар кўриш тўғрисидаги тегишли билдиришнома ва ёзма кўрсатмалар ўз вақтида берилиши ҳамда уларнинг ижроси назорат қилинишини таъминласин;

ёзги дам олиш мавсуми ва мактаб таътили бошланишидан олдин болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, дам олиш уйлари, туристик базаларни муҳандислик-геология жиҳатидан текшириб чиқсин ва зарурат бўлганда объектларни вақтинча ёпиб қўйиш ёки муҳофаза тадбирларини ўтказиш тўғрисида тегишли ёзма кўрсатмалар берсин;

2005 йилнинг 15 мартидан 1 сентябригача бўлган даврда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қор заҳираларини, сел ва кўчки хавфи бўлган зоналарни аниқлаш, баланд тоғларда ёриб чиқиш хавфи бўлган кўллар ҳолатини текшириш мақсадида тоғли ва тоғолди туманларини, шу жумладан чегарадош давлатлар ҳудудларини (Ўзбекистон Республикаси ТИВ билан келишилган ҳолда) авиация кўмагида мунтазам текшириб чиқсин, шунингдек 1993 ва 1998 йиллардаги, хусусан Шоҳимардондаги фалокатли оқибатларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш мақсадида мазкур туманлардаги гидрометеорологик вазият ҳамда геологик жараёнлар ривожини кузатиб бориш ишларини амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда баланд тоғлардаги ёриб чиқиш хавфи бўлган кўлларни кузатиш мақсадида фавқулодда вазиятлар юзага келиши мониторингини амалга ошириш ва улар тўғрисида ўз вақтида хабар бериш учун тегишли техник воситалар ва ишончли алоқа билан жиҳозланган муваққат кузатув постлари ўз вақтида қўйилишини таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ҳафта муддатда хатарли гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича юзага келадиган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун вилоят ва туман (айниқса сел, тошқин ва кўчки хавфи бўлган зоналарда) штабларини ташкил этсинлар, уларнинг ихтиёрига зарур миқдорда автотранспорт, ёнилғи-мойлаш материаллари ва алоқа воситалари ажратсинлар;

2005 йилнинг 25 мартига қадар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда дарёлар, каналлар, сойларнинг ўзанлари ҳамда кўприкларни текшириб чиқиб, хавфли участкаларни аниқласинлар ҳамда уларни мустаҳкамлаш ва тозалаш бўйича зарур муҳофаза тадбирлари, авария-тиклаш ишларининг бажарилишини таъминласинлар;

дарёларнинг қайирларида ўзбошимчалик билан қуриш, норуда материалларни рухсатсиз қазиб чиқариш ҳамда хўжалик фаолияти билан боғлиқ бошқа ишларни бажариш оқибатида дарё, канал ва сойларнинг сув ўтказиш қобилиятини камайтириш эҳтимоли бўлган ҳолларга қатъий чек қўйсинлар;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда "Ўзгидромет"нинг ёзма буйруқларига мувофиқ, кўчки, сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган зоналардаги барча хўжаликлар аҳолисини бехатар ва ўз вақтида ташкилий равишда кўчиришни, шунингдек хавф-хатарсиз яшаш жойларига кўчирилаётган одамларнинг хавфсизлигини, уларнинг нормал турмуши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини ҳамда керакли тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

вазирлик ҳудудий бошқармалари ва бўлинмаларининг шахсий таркибини кучайтирилган иш тартибига ўтказсин, фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда уларнинг авария-қутқарув ишларини бажаришга, бошқа вазифаларни ҳал қилишга доимий тайёр бўлиб туришларини таъминласин;

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи тўғрисидаги хабар ўз вақтида олинишини ҳамда унинг манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари ва аҳолига етказилишини кафолатлайдиган хабардор қилиш тизимининг ишончли ишлашини таъминласин;

хатарли гидрометеорологик ва геологик жараёнлар оқибатида вужудга келаётган вазият бўйича маълумотлар йиғиш ва таҳлил қилиш ҳамда фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиш хавфини минималлаштириш, уларнинг эҳтимол тутилган оқибатларини тугатиш борасидаги зарур чора-тадбирлар юзасидан тошқинга қарши Хукумат комиссиясига таклифлар берилишини таъминласин;

тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси қарорларининг бажарилишини самарали тарзда мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси:

икки ҳафта муддатда каналлар, иншоотлар, сел ўтадиган ўзанлар ва дамбаларнинг сел ҳамда тошқин сувларини ўтказиб юборишга тайёрлигини текширсинлар;

2005 йилнинг 1 апрелигача ФВВ, ИИВ ва "Ўзбекэнерго" ДАК билан биргаликда ўзанлардаги сув омборларининг ҳолатини текширсинлар ҳамда сел ва тошқин сувларини қабул қилиш ва авариясиз ўтказиб юборишга доим тайёр бўлиб туриши учун уларнинг иш тартиби устидан назорат ўрнатсинлар, тошқин сувлари ўтиши бошлангунга қадар ҳар бир сув омборида умумий ҳажмининг камида 30 фоизига тенг бўш жой мавжуд бўлишини таъминласинлар;

сел ва тошқин сувлари ўтадиган даврда вазирликнинг жойлардаги барча бўлинмаларида кеча-кундуз навбатчилик ва сув хўжалиги объектларининг иши устидан назорат ўрнатсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2005 йилнинг 15 апрелигача сел, кўчки хавфи бўлган зоналарни аниқлаш ҳамда улар ҳолати мониторингини биргаликда ташкил қилиш мақсадида Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларидаги тоғолди ва тоғли туманларни "Ўзгидромет" бўлинмалари томонидан авиация кўмагида текшириш ўтказишга мазкур мамлакатлар ҳукуматларининг рухсатномаларини олиш тўғрисидаги масалани белгиланган тартибда ишлаб чиқсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги чегарадош давлатлар ҳудудларидаги сел, кўчки хавфи мавжуд бўлган зоналарни авиация ёрдамида текшириб чиқиш учун "Ўзгидромет"га Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан аниқ мақсадларга белгиланган тартибда 65 миллион сўм миқдорда маблағ ажратсин.


8. Ички ишлар вазирлиги маҳаллий ҳокимият органлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда кўчкилар ўпирилиши, сел ва тошқин сувлари ўтиши хавфи пайдо бўлганда одамлар (шу жумладан кўчирилган аҳолининг муддатидан олдин қайтиб келиши), транспорт воситалари ва техниканинг хавфли участкаларга, фавқулодда вазиятлар юзага келиш эҳтимоли бўлган зоналарга ўтишига йўл қўймаслик мақсадида йўллар, транспорт коммуникацияларида қўшимча постлар ҳамда огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавфли туманлардан кўчириладиган аҳолига тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил қилсин ҳамда сел, кўчки, тошқин хавфи мавжуд бўлган зоналарда санитария-эпидемиология назоратини кучайтирсин. Фавқулодда вазиятлар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳоллар учун дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари ва эпидемияга қарши воситалар заҳиралари яратилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошқин сувларини, сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юбориш ва кўчки ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 10 мартдаги 117-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И.Каримов

















































Время: 0.2109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск