Моҳир тахлам
Моҳир тахлам/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит/ Мол-мулк инвентаризацияси/ Давал хом ашёси қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ("СБХ" 21-сон, 2024 йил 21 май)Полный текст документа доступен в платной версии.
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
ДАВАЛ ХОМ АШЁСИ ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР
БИЛАН РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ
ДАВАЛ ХОМ АШЁ НИМА ВА УНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА
ШАРТНОМА ТАРАФЛАРИ КИМЛАР ҲИСОБЛАНАДИ
Давал хом ашё - бу буюртмачи томонидан қайта ишловчига бериладиган хом ашё ва материаллардир. Бунда хом ашё ва материаллар буюртмачига тегишли бўлади. Буюртмачи давал хом ашёсини қайта ишлаш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ, буюртмачига қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қайтариб бериш шарти билан топширади.
Давал хом ашёсини қайта ишлаш шартномасининг томонлари:
• буюртмачи - давал хом ашёсини саноат асосида қайта ишлашга бераётган тадбиркорлик субъекти;
• қайта ишловчи - давал хом ашёсини саноат асосида қайта ишлашга қабул қилувчи ва қайта ишлашдан олинган маҳсулотни келгусида буюртмачига қайтариб берувчи тадбиркорлик субъекти.
МИСОЛ. Давал хом ашёни қайта ишлаш бўйича шартнома тарафлари ўзаро қандай муносабатда бўлишади
Давал хом ашёсини қайта ишлаш юзасидан тузилган шартномага асосан "А" корхонаси (буюртмачи) мебель ишлаб чиқариш мақсадида хом ашё ва материалларни "Б" корхонасига (қайта ишловчига) саноат асосида қайта ишлаш учун топширади.
Хом ашё ва материаллар қайта ишловчига ўтишдан олдин ҳам, кейин ҳам буюртмачига тегишли бўлади. "Б" корхонаси давал хом ашёсидан тайёрланган мебелларни "А" корхонасига ўтказади.
ВАЗИЯТ. Буюртмачининг хом ашёсини қайта ишлашда қайта ишловчи ўзининг материалларидан ҳам фойдаланади
Ташкилот давал хом ашёни трикотаж мато ишлаб чиқариш учун бошқа ташкилотга топширади. Қайта ишловчи ишлаб чиқариш жараёнида ўз хом ашёсидан - ип-калавадан ҳам фойдаланади.
Бундай бўлиши мумкинми? Агарда "ҳа" бўлса, бундай ҳолатда қайта ишловчининг хом ашёси таннархини қандай ҳисобга олиш керак?
• Ҳа, агар бу қайта ишлаш тўғрисида тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, қайта ишловчи буюртмачининг давал хом ашёсини қайта ишлаш жараёнида ўзининг хом ашёсидан фойдаланиши мумкин.
Бундай ҳолатда қайта ишловчининг хом ашёси қиймати:
буюртмачи қайта ишланган маҳсулот таннархига киритади;
қайта ишловчи қайта ишлаш бўйича ишлар таннархига киритади.
Бухгалтерия ҳисобида давал хом ашё билан операцияларни акс эттириш тартиби махсус
...

