язык интерфейса

Моҳир тахлам

Моҳир тахлам/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит/ Ходимлар билан ҳисоб-китоблар/ Моддий ишлаб чиқариш харажатлари қандай шакллантирилади ("СБХ" 22-сон, 2024 йил 28 май)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



МОДДИЙ ИШЛАБ ЧИқАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ

қАНДАЙ ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ


Моддий ишлаб чиқариш харажатлари - Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг (2.1) 020-сатрида акс эттириладиган, сотиладиган маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) таннархининг таркибий қисмларидан бири. Моддий ишлаб чиқариш харажатларини ва маҳсулотингиз (ишларингиз, хизматларингиз) таннархини қанчалик тўғри аниқласангиз, фойда ва фойда солиғи ҳисоб-китоби шунчалик аниқ бўлади.

  

               

Агар солиқ ҳисоботида моддий харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби маълумотлари ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, у ҳолда солиқ ҳисоби маълумотларини акс эттиринг.

              

  

Уларни батафсил кўриб чиқамиз.



МОДДИЙ ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИ


Улар таркибига қуйидагиларни киритинг (5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илованинг 1.1-б.):

  


Т/р



Харажатлар номи


1


Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) таркибига кирадиган хом ашё ва материаллар


2


Нормал технологик жараённи таъминлаш мақсадида ишлатиладиган материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари


3


Монтаж ёки қўшимча ишлов беришни талаб қиладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар


4


Чет юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек корхонанинг ички таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган, фаолиятнинг асосий турига тегишли бўлмаган ишлаб чиқариш тусидаги ишлар ва хизматлар


5


Табиий хом ашё (ерни рекультивация қилиш харажатлари, ёғоч, сув ва ҳ.к. учун тўловлар)


6


Технологик мақсадларга, энергиянинг барча турларини ишлаб чиқаришга, биноларни иситишга, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича транспорт ишларига сарфланадиган ёнилғи


7


Корхонанинг технологик, транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжларига сарфланадиган барча турдаги энергия


8


Ишлаб чиқариш соҳасида моддий бойликларнинг йўқотилиши, бузилиши ва камомади


9


Тара ва қадоқлаш материаллари қиймати


  

Ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)га моддий харажатларнинг шакллантирилишини шартли равишда қуйидаги икки босқичга бўлиш мумкин:

1) хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, инвентарь, ёнилғи, энергия ва бошқаларни (кейинги ўринларда - материаллар) сотиб олиш;

2) уларни ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш.


Жорий ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархига харид қилинган материалларнинг барчаси ҳисобдан чиқарилмаслиги мумкин. Уларнинг бир қисми омборда қолиб, кейинги даврларда маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мумкин. Материаллар ноишлаб чиқариш мақсадларида ҳам ишлатилиши мумкин. Яъни харид қилинган ва ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилган материаллар қиймати бошқа-бошқа кўрсаткичлар бўлиб, уларнинг қиймати ҳам турлича бўлиши мумкин.



МАТЕРИАЛЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ


Материалларни харид қилишда нафақат уларнинг шартнома қийматини, балки сотиб олиш бўйича бошқа харажатларни ҳам ҳисобга олинг (4-сон БҲМС 14-15-б.):

импорт божхона божлари ва йиғимларини;

сотиб олиш билан боғлиқ бўлган, қопланмайдиган солиқлар ва йиғимлар суммаларини (масалан, тўламайдиганлар учун ҚҚС);

материаллар таъминотчи ва воситачи ташкилотлар орқали харид қилинганда уларга тўланадиган воситачилик ҳақини;

материалларни сертификатлаш ва синаш бўйича харажатларни;

транспорт-тайёрлов харажатларини;

бошқалар.



МАТЕРИАЛЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШДА ҚҚС


Материаллар ҚҚС билан харид қилинганда солиқ суммаси:

материаллар таннархига киритилмасдан, ҚҚС солинадиган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш учун улардан фойдаланилганда ҳисобга киритилади. Мазкур ҳолда ҚҚС - қопланадиган солиқ;

агар корхонангиз ҚҚС тўловчиси бўлмаса ёки уни тўлашдан озод этилган бўлса, материаллар таннархига киритилади. Бу ҳолда ҚҚС - қопланмайдиган солиқ (СК 267-м.).

  

               

ҚҚСни ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритинг ва қуйидагилардан фойдалансангиз, уни материаллар қийматига киритинг:

реализация қилиш бўйича айланмаларига ҚҚС солинмайдиган товарларни ишлаб чиқаришда;

вакиллик харажатларида;

чегирилмайдиган харажатларда, материаллар корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун ишлатилганда.

              

  

Реализация қилиш бўйича товарларни ишлаб чиқаришда айланмаларига ҚҚС солинадиган материаллардан фойдалансангиз, ҚҚСни материаллар таннархидан чиқариб ташлаб, ҳисобга олиб боринг. Масалан, имтиёзнинг амал қилиши тугаганидан кейин.



МИСОЛ. Материалларни харид қилишда ҚҚСни ҳисобга олиш

Ишлаб чиқариш корхонаси 112 млн сўмлик материалларни харид қилди, шу жумладан ҚҚС - 12 млн сўм. Шундан:

78,4 млн сўмлик материаллар (шу жумладан ҚҚС - 8,4 млн сўм) ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ҚҚС билан сотиладиган маҳсулот;

33,6 млн сўмлик материаллар (шу жумладан ҚҚС - 3,6 млн сўм) солиқ солинмайдиган айланмалар учун мўлжалланган.

ҚҚС билан сотиладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун мўлжалланган материаллар бўйича солиқ

...