Моҳир тахлам
Моҳир тахлам/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит/ Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши қандай ҳисобга олинади ("СБХ" 26-сон, 2024 йил 25 июнь)Полный текст документа доступен в платной версии.
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ЧИҚИБ КЕТИШИ
ҚАНДАЙ ХИСОБГА ОЛИНАДИ
Асосий воситалар чиқиб кетишида 5-сон БҲМС ва Асосий воситалар қийматини балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (29.08.2004 й. АВ рўйхат рақами 1401) амал қилинг.
Қандай ҳолларда асосий воситалар балансдан ҳисобдан чиқарилади
Асосий воситаларни (АВ)ни балансдан қуйидаги ҳолларда ҳисобдан чиқаринг:
• тугатилганда;
• реализация қилинганда;
• айирбошланганда;
• текинга берилганда;
• бошқа корхонанинг устав фондига (устав капиталига) берилганда;
• молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича берилганда;
• етишмовчилик ва йўқотилганда;
• дивидендлар тўловлари ҳисобига берилганда:
• чиқиб кетаётган таъсисчига берилганда.
Агар чиқиб кетаётган АВ тўлиқ амортизацияланмаган бўлса, охирги марта амортизацияни уни чиқиб кетиш ойида ҳисобланг. Кейинги ойларда амортизация ҳисобланмайди (5-сон БҲМС 31-б.).
|
ВАЗИЯТ. АВнинг бозор қийматини аниқлаш қайта баҳолаш ҳисобланмайди
Корхона АВни сотишга қарор қилди. АВни бозор қийматига мос бўлган реализация қилиш қийматини аниқлаш учун баҳолаш ташкилотини жалб қилди..
Корхонанинг ҳисоб сиёсати билан АВни сотишдан аввал қайта баҳолаш ўтказилиши назарда тутилмаган. АВни сотиш чоғида бозор қийматини баҳолаш қайта баҳолаш ҳисобланмайди ва ҳисобда акс эттирилмайди.
АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ЧИҚИБ КЕТИШИДАН МОЛИЯВИЙ
НАТИЖАНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ КЕРАК
Формуладан фойдаланиб бухгалтерия ҳисоби учун асосий воситаларни чиқиб кетишининг молиявий натижасини (МН) аниқланг:
МН = Т - ҚҚС - АВ - Х + М + ҚҚ
Бу ерда:
...

