Моҳир тахлам
Моҳир тахлам/ Товарларни сертификатлаш, маркировкалаш/ Корхоналарнинг маркировкаланган салқин ичимликлар билан ишлаш тартиби ("СБХ" 27-сон, 2024 йил 2 июль)Полный текст документа доступен в платной версии.
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
КОРХОНАЛАРНИНГ МАРКИРОВКАЛАНГАН САЛҚИН
ИЧИМЛИКЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАРТИБИ
2024 йил 1 мартдан ТИФ ТН коди 2009, 2201, 2202 бўлган қуйидаги салқин ичимликларни рақамли маркировкалашни жорий этиш бошланди (01.11.2022 й. 631-сон ВМҚ 2-б., Рўйхат 1-б., 01.11.2022 й. 631-сон ВМҚга 1-илова):
• ачитилмаган ва таркибида спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (узум шираси бундан мустасно) ва сабзавот шарбатлари, шунингдек газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликлар;
Бу улгуржи ва чакана савдо корхоналари ишида нимани ўзгартиради, янги вазифаларни қандай бажариш керак. Шу масалаларни мазкур тавсияда кўриб чиқамиз.
Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун СК 227-1-моддаси ва МЖТКнинг 166-моддасида назарда тутилган жарима солинади.
|
САЛҚИН ИЧИМЛИКЛАРНИ РАҚАМЛИ МАРКИРОВКАЛАШ
ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЭҲФ
ВА ЧЕКЛАРДА АКС ЭТТИРИШ ҚАЧОН МАЖБУРИЙ БЎЛАДИ?
Рақамли маркировкалаш товарларнинг ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчидан охирги истеъмолчигача бўлган ҳаракатини кузатиш имкониятини таъминлайди. Бунинг учун ҳар бир қадоққа ноёб (такрорланмас) код ёзилади. Код божхона юк декларациясида, ҳисобварақ-фактураларда ва онлайн-НКТ тизимида мажбурий акс эттирилиши керак. Натижада, "Asl Belgisi" тизими маълумотларига кўра, товарларнинг ҳаракатини кузатиш мумкин.
Ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодларини акс эттириш 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб, онлайн-НКТ чекларида товарлар мажбурий рақамли маркировкаланиши
...

