Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон ССЖ ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.06.1991 й. 159-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 12 июндаги

159-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон ССЖ ҳудудидаги корхоналарни давлат

рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом мулкий шакллари ва қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, "Ўзбекистон ССЖдаги корхоналар тўгрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ ҳудудида ишлаб чиқариш (хўжалик), тижорат ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, шунингдек, юридик шахс ҳуқуқлари билан таъминланган филиаллар ва таркибий бўлинмалар (бундан кейин корхоналар деб аталади)ни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини, белгилайди.

Ушбу Низом Ўзбекистон ССЖ қонуни билан бошқа тартиб назарда тутилган корхоналарга тааллуқли эмас.


2. Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш корхона жойлашган халқ депутатлари ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия Советининг ижроия қўмитаси (бундан кейин рўйхатга олувчи орган деб аталади)ди амалга оширилади.


3. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун корхоналар рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) давлат рўйхатидан ўтказиш тўгрисида ариза;

б) мулкдорнинг корхона ташкил этиш тўгрисидаги қарори (ёки мулкдорларнинг таъсис йигилиши протоколи);

в) таъсис шартномаси ва уставнинг асл нусхалари ҳамда нотариат тасдиқланган биттадан нусхаси;

г) корхонанинг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;

д) корхонани рўйхатдан ўтказганлик учун белгиланган миқдордаги йигимнинг тўланганлиги тўгрисида банкнинг тўлов ҳужжати;

е) савдо ва савдо-воситачилик корхоналари юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари ўзларида ўз устав фаолиятига мувофиқ савдо омборхона майдонлари ва асбоб-ускуналар, шу жумладан, чакана савдо корхоналари - назорат-касса аппаратлари ёки уларни сотиб олиш ёхуд ижарага олиш учун маблаглар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳақ тақдим этадилар.

5. Корхоналарни жойлардаги давлат ҳокимияти органларида давлат рўйхатидан ўтказганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш йигими ундирилади. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказганлик учун, шунингдек корхоналар тугатилганда рўйхатдан ўтказиш йигими суммасининг 50 фоиз миқдорида тўлов ундирилади, бу тўлов ҳам маҳаллий бюджетга ўтказилади.

6. Давлат рўйхатидан ўтказиш рўйхатдан ўтказиш тўгрисида зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган пайтдан бошлаб 30 кундан кечикмай амалга оширилади. Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тўгрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш дафтарига киритиш учун халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмитасининг молия-солиқ органига ўн кун муддат ичида етказилади.

Рўйхатдан ўтказиладиган ҳар бир корхона учун райхатга олиш дафтарида алоҳида варақ очилади, унга рўйхат графасида (1-илова) назарда тутилган маълумотлар ёзилади.


7. Рўйхатдан ўтказилган корхонага рўйхатдан ўтганлик тўгрисида ордер (2-илова) берилади.

Хусусий, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг махаллий хокимликлар томонидан юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши кўрсатиб ўтилган субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида қўшимча равишда рўйхатдан ўтказилмасдан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши ва ваколатли банкларда валюта хисоб варақлари очиши учун асос бўлиб хисо6ланади.

8. Корхона ваколатли давлат органларини ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўгрисида ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги тўгрисида хабардор қилмаганлик учун корхонанинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач корхона рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамгармасини шакллантириш туталланганлиги тўгрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамгармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга корхонанинг бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўгрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.

9. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, почта манзили ўзгарганлиги, қайта ташкил этилганлиги ёки фаолият турлари ўзгарганлиги тўгрисидаги маълумотлар Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритиш учун ўн кун муддатда статистика органларига хабар қилинади.





1-ИЛОВА



______________________________________ ҳудудидаги корхоналарнинг


РЎЙХАТИ


Рўйхатга олиш № ________                            Рўйхат вараги __________


Корхонанинг номи _____________________________________________


Юқори ташкилот (корхонани таъсис этувчи)нинг номи _____________


______________________________________________________________


Рўйхатга олинган сана __________________________________________



Ёзув № ва рўйхатга киритилган сана


Ёзув № ва рўйхатга киритилган сана

Фаолият мақсади

Корхонанинг манзилгоҳи

Тугатиш тўгрисидаги маълумотлар





2-ИЛОВА


КОРХОНАНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

ДАВЛАТ ОРДЕРИ


199____ йил "____"_____________________


Мазкур ордер ________________________________________________

                                      (халқ депутатлари маҳаллий Советининг ижроия қўмитаси)


______________________________________________ да рўйхатдан ўтган  _____________________________________________________ га берилди.

(корхонанинг номи)


Рўйхатдан ўтказилган сана    Рўйхат № ____


199___ йил "____"_______________



































Время: 0.1429
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск