язык интерфейса

Моҳир тахлам

Моҳир тахлам/ Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандартлари/ 7-сон БҲМС "Номоддий активлар"/ 7-сонли БҲМС "Номоддий активлар" (АВ томонидан 09.08.2024 й. 3547-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 й. 134-сон буйруғига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 9 августда 3547-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиёт ва молия вазирининг

2024 йил 14 июндаги

134-сон буйруғига

1-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(7-СОНЛИ БҲМС)


НОМОДДИЙ АКТИВЛАР


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) "Номоддий активлар" (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш тизимининг бир қисми ҳисобланади.


2. Мазкур Стандарт бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахслар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) томонидан номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш тартибини белгилайди.


3. Номоддий активларни ҳисобга олишнинг асосий жиҳатлари тан олиш пайтини белгилаш, баланс қийматини ва фойдали хизмат муддатини баҳолаш, амортизация ҳисоблаш усулларини белгилаш, баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни баҳолаш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш, шунингдек улар бўйича маълумотларни молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартиби ҳисобланади.


4. Мазкур Стандартнинг қоидалари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

а) Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (11-сонли БҲМС) "Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар"га (рўйхат рақами 3535, 2024 йил 25 июль) мувофиқ ҳисобга олинадиган илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг харажатларига;

б) Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) "Ижара ҳисоби"га (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) мувофиқ ҳисобга олинадиган ижара турлари;

в) келгуси давр харажатлари.


5. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


номоддий активлар - ташкилот томонидан узоқ муддат мобайнида ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун ушлаб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган идентификацияланадиган мол-мулк объектлари;


амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида номоддий активнинг амортизацияланадиган қийматини унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига тизимли тақсимлаш ва киритиш;


амортизацияланадиган қиймат - кутилаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда активнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати суммаси;


фойдали хизмат муддати - ташкилот томонидан активдан фойдаланиш кўзда тутилган давр ёки ташкилот ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори;


бошланғич қиймат - номоддий активларни яратиш (ишлаб чиқиш) ёки сотиб олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қиймати (пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларининг суммаси ёхуд бошқа тўловларнинг жорий қиймати), шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек активни ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ишга яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар қиймати;


тугатиш қиймати - номоддий активнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда унинг фойдали хизмат муддати охирида активни тугатиш чоғида олиниши кутилаётган, активнинг тахмин қилинаётган (баҳоланган) суммаси;


жорий қиймат - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича номоддий активларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, бир-биридан мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;


қолдиқ (баланс) қиймат - номоддий актив молиявий ҳисоботда (бухгалтерия балансида) акс эттириладиган қиймат ва у бошлан

...