язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация/ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг 04/ҚҚ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-76-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 01/1184-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида"ги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш ҳақида"ги 24.03.2005 й. Қарори (АВ томонидан 28.03.2005 й. 1461-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2005 й.

N 1461

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИНИНГ

24.03.2005 й.

N 04/ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

24.03.2005 й.

N 01-76

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.03.2005 й.

N 01/1184

ҚАРОРИ


“Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор

ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг

бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов

асосида танлаб олиш тўғрисида”ги низомнинг

янги таҳририни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 7 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р-2146-сонли Фармойишининг 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида"ги низомнинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 3 январдаги 3, 19 ва 19-сон қарори билан тасдиқланган "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида"ги низом (2002 йил 4 январь, рўйхат рақами 1093) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.



Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълим маркази директори в.в.б.                                 Х. Масудов



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори                                    Б. Исмаилов



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                                  О. Обидов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 12-13-сон, 96-модда.