язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 28.03.2005 й. 1462-сон билан рўйхатга олинган ОЎМТВТМ 24.03.2005 й. 05/ҚҚ-сон, ДТМ 01-77-сон ва МАИМКВ 01/1185-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 28 мартда 1462-сон

билан рўйхатга олинган

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

марказининг, Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат тест марказининг,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2005 йил 24 мартдаги

05/ҚҚ, 01-77, 01/1185-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор

ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог

кадрлари аттестацияси тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р-2146-сон "Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари аттестацияси тўғрисида"ги Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ва 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари (кейинги ўринларда - директор ўринбосарлари ва педагоглар) аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

Директор ўринбосарлари ва педагоглар аттестацияси уларнинг Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, республикада амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини таъминлашдаги фаоллиги, таълим муассасасида олиб борилаётган маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар сифати ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини аниқлаш, таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, касб маҳоратлари ўсишини рағбатлантириш, таълим-тарбия, маънавий-маърифий йўналишлардаги меҳнати натижаларини холис баҳолаш мақсадида ўтказилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Директор ўринбосарлари ва педагоглар аттестацияси ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - ДТМ) таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган жадваллар асосида ташкил этилади ва ўтказилади.


2. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) директор ўринбосарлари ва педагоглари аттестациядан 3 йилда бир марта ўтказилади.



II. АТТЕСТАЦИЯ

КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИ


3. Аттестация комиссиясининг таркиби 7 кишидан иборат тузилади ва ДТМ буйруғи билан тасдиқланади.

Таркибнинг 5 нафар аъзоси қатнашган тақдирда комиссия ваколатли ҳисобланади.


4. Аттестация комиссияси эҳтиёжга кўра қўшимча мутахассислар жалб қилиши мумкин.


5. Комиссия раиси ва котиби ДТМ экспертларидан, комиссия раиси ўринбосари эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ёки бўйсунувида таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ёки идора мутахассисларидан тайинланади.

Аттестация комиссияси таркибига ДТМ экспертлари, Марказ ёки унинг ҳудудий бошқармалари вакиллари, шунингдек бўйсунувида таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ёки идора вакиллари киритилиши мумкин.

Аттестация жараёнида маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, касаба уюшма ходимлари овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда, кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.

6. Аттестация комиссияларининг фаолият кўрсатиш муддати ДТМ томонидан белгиланади. Зарур ҳолларда комиссиялар таркибига ўзгартиришлар ДТМ буйруғи билан киритилиши мумкин.



III. ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ ВА

ПЕДАГОГЛАР АТТЕСТАЦИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Ўриндошлик бўйича ишлаётган педагоглар асосий иш жойида аттестациядан ўтадилар.

Корхона, ташкилот ва идора ходимлари ўриндошлик асосида ишлаётган таълим муассасасида аттестациядан ўтказилади.


8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма) ва таълим муассасалари раҳбарияти аттестация жараёнини ташкил этишга масъул ҳисобланадилар.


9. Аттестациядан ўтувчи директор ўринбосарлари ва педагоглар аттестация комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

кадрларни ҳисобга олиш шахсий варақаси;

маълумоти, илмий даража ва унвони (мавжуд бўлса) тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари;

тоифаси ҳақида маълумот (буйруқдан кўчирма);

сўнгги 3 йилда нашр этилган илмий, ўқув-методик ишлари, ихтиролари ва мақолалари рўйхати (мавжуд бўлса);

малака оширганлик тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат) нусхаси;

аттестациядан ўтувчининг охирги 3 йилдаги ўқув, услубий, илмий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича олиб борган ишлари ҳисоботи;

таълим муассасасини ривожлантириш борасидаги ишлари ва келгусидаги режалари тўғрисида қисқача маълумот (директор ўринбосарлари учун).

Аттестация комиссиялари аттестациядан ўтувчининг иш фаолиятига оид қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.

Комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар таълим муассасаси директори (раҳбари) томонидан имзоланади. Ҳужжатлардаги маълумотларнинг асослилигига имзо қўйган шахс масъул ҳисобланади.


10. Директор ўринбосарлари ва педагогларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги расмий хабар ва аттестация ўтказиш жадвали аттестация бошланишидан 1 ой олдин ДТМ томонидан ҳудудий бошқармаларга ва таълим муассасаларига юборилади.


11. Лавозимига танлов асосида янги қабул қилинган директор ўринбосарлари ва педагоглар уч йилдан кейин навбатдаги аттестацияга жалб қилинади.


12. Ҳомиладор ёки фарзанди 3 ёшга тўлмаган педагог аёллар аттестацияга жалб қилинмайди.


13. Педагог кадрлар таянч маълумоти ёки қайта тайёрлаш муассасаларида олган мутахассислиги бўйича аттестациядан ўтказилади.


14. Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар педагоглари аттестацияга жалб қилинмайди.



IV. ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ РАҲБАРИЯТИНИНГ

АТТЕСТАЦИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШГА ОИД ВАЗИФАЛАРИ


15. Таълим муассасасининг раҳбарияти:

аттестациядан ўтувчилар рўйхатини тузади, улар ҳақида тегишли буйруғини расмийлаштиради;

аттестациядан ўтувчиларнинг ҳужжатларини тайёрлайди ва уларга тавсифномалар ёзади;

ҳар бир аттестациядан ўтувчи учун алоҳида йиғма жилд (9-бандга асосан) тайёрлайди;

аттестациядан ўтувчиларга аттестациянинг тартиби ва қоидаларини тушунтириш учун семинарлар ўтказади ва уларнинг аттестацияда тўлиқ қатнашишини таъминлайди;

аттестацияда қатнаша олмайдиганлар рўйхатини тузади ва уларнинг сабабини аниқлайди;

аттестация жараёнини ўтказишга зарур шарт-шароитларни яратади.



V. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


16. Директор ўринбосарлари аттестацияси қуйидагича ташкил этилади:

директор ўринбосарларининг фаолиятлари, мансаб вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг охирги аттестациядан кейинги йиллардаги ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлари, шунингдек таълим муассасасини ривожланиш суръатига қўшган ҳиссасининг аниқ статистик маълумотларини ўрганиш асосида таҳлил қилинади;

мансаб вазифаларида белгиланган масалалар бўйича тест синови ва суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналда қайд этилади.

17. Таълим муассасасини ривожлантириш суръатини белгиловчи кўрсатгичларга қуйидагилар киради: битирувчиларнинг билим даражаси, таълим муассасасидаги ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларининг ташкил этилиш даражаси, ўқувчиларнинг халқаро ва республика олимпиадалари, спорт мусобақалари, маънавий-маърифий йўналишлар бўйича кўриклардаги натижалари, битирувчиларининг ишга (ўқишга) жойлашиши, ўқитувчилар, иқтидорли ва кам таъминланган ўқувчиларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича олиб борилган ишлар, таълим муассасаси моддий-техник базаси, фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси, тадбиркорлик фаолияти, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик масалалари.


18. Педагог кадрлар аттестацияси жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

педагог кадрнинг охирги аттестациядан кейинги йиллардаги ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича фаолияти ўрганилади;

педагог кадрлар ўз мутахассислиги, лавозим вазифалари ва меъёрий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий масалалар бўйича малака синови (тест, ёзма ёки ижодий иш) ва суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналда қайд этилади.


VI. АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ


19. Аттестация комиссияси директор ўринбосари ва педагоглар фаолияти ҳақидаги маълумотлар, малака синови (тест, ёзма ёки ижодий иш) ва суҳбат натижалари асосида умумий хулосани қабул қилади.

Умумий хулосалар комиссия аъзоларининг очиқ овоз бериши йўли билан аниқланади. Овозлар тенг бўлганда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Аттестация комиссиясининг хулосаси аттестациядан кейин эълон қилинади.


20. Комиссия аттестация натижаларига кўра:

директор ўринбосарлари ҳақида "Аттестациядан ўтди" ёки "Аттестациядан ўтмади";

педагоглар ҳақида "Аттестациядан ўтди", "Аттестациядан шартли ўтди" ёки "Аттестациядан ўтмади" деб хулоса чиқаради.

21. "Аттестациядан ўтди" деб эътироф этилган директор ўринбосарлари ва педагоглар эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилади.


22. Аттестациядан шартли ўтди" деб эътироф этилган педагоглар камида 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.

23. "Аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган директор ўринбосарлари ва педагоглар Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-бандига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.


24. Таянч маълумоти дарс бераётган фанига мос келмайдиган педагог кадрлар қайта тайёрлаш курсларидан ўтмаган бўлса, аттестацияга қўйилмайди.


25. Таянч маълумоти дарс бераётган фанига мос келмасдан аттестацияга қўйилмаган педагогларга, тегишли таълим муассасаси раҳбари ўз мутахассислигига ўтишни ҳамда қайта тайёрлаш курсига боришни таклиф қилади. Ушбу таклифларга рози бўлмаганда амалдаги қонунчилик асосида у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.


26. Аттестация қилинувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, унинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. Аттестацияга узрсиз сабабга кўра атнашмаган директор ўринбосарлари ва педагог "Аттестациядан ўтмади" деб ҳисобланади.


27. Аттестация комиссиясининг хулоса (баҳо ва тавсия)лари иловага мувофиқ аттестация варақасида қайд этилади ва баённома билан расмийлаштирилади.

Аттестация варақалари ва баённомаларга ўзгартириш киритиш қатъиян ман этилади.

Аттестация варақаси ходимнинг шахсий ҳужжатларига қўшиб қўйилади, баённоманинг биринчи нусхаси ДТМда сақланади.


28. Аттестация натижалари бўйича комиссия ҳисобот тайёрлайди ва ДТМга тақдим этади.


29. Директор ўринбосари ва педагоглар аттестацияси тўғрисидаги меҳнат низолари қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.




Низомга

ИЛОВА



АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ

_______________________________________________________________

(Таълим муассасаси номи)


Аттестациядан ўтувчининг Ф.И.Ш. ______________________________


Туғилган йили ___________________ Лавозими ____________________


Маълумоти ______________________ Мутахассислиги ______________


Тамомлаган ўқув юртининг номи ва тамомлаган вақти _____________


_______________________________________________________________


Илмий даражаси ва унвони ______________________________________


Умумий меҳнат стажи ___________ Умумий педагогик стажи ________


Мазкур таълим муассасасидаги иш стажи ________________________


Бошқа қўшимча маълумотлар ___________________________________


_______________________________________________________________

(Давлат мукофотлари: орден, медал, кўкрак нишони ва бошқалар.

ХТВ томонидан таъсис этилган кўкрак нишони)


Аттестация комиссиясининг хулосаси ____________________________


_______________________________________________________________


Аттестация комиссиясининг раиси _______________________________

                                                                        (фамилияси, исми ва имзоси)


ўринбосари _______________________________________________

(фамилияси, исми ва имзоси)

котиби ______________________________________________

(фамилияси, исми ва имзоси)


Комиссия аъзолари:


1. _________________________     2. ______________________________

     (фамилияси, исми ва имзоси)                          (фамилияси, исми ва имзоси)

3. _________________________     4. ______________________________

     (фамилияси, исми ва имзоси)                          (фамилияси, исми ва имзоси)

5. _________________________     6. ______________________________

     (фамилияси, исми ва имзоси)                          (фамилияси, исми ва имзоси)

7. _________________________     8. ______________________________

     (фамилияси, исми ва имзоси)                          (фамилияси, исми ва имзоси)


Муҳр ўрни


Аттестация варақаси билан танишдим, 200__ йил ________________

                                                                                                (сана, ой)


                                                                                _____________________

                                                                                            (имзо)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 12-13-сон, 97-модда.