язык интерфейса

Нормативно-правовые акты

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Сертификация/ Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2024 й. 502-сон қарорига 4-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 14 августдаги

502-сон қарорига

4-ИЛОВА



Менежмент тизимларини сертификатлаштириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида" ва "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида" қонунларига асосан менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартибини белгилайди.


2. Менежмент тизимларини сертификатлаштиришнинг схемалари, услублари ва тартиблари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқ белгиланади.

Менежмент тизимларининг мувофиқлигини баҳолаш ишларини амалга оширишда ушбу Низомда белгиланган тартиб билан бир қаторда менежмент тизимларини сертфикатлаштириш фаолиятини тартибга солувчи халқаро стандартлар туркумида назарда тутилган талаблар, муайян менежмент тизими учун белгиланган алоҳида қоидалар, менежмент тизимларини сертификатлаштириш соҳасида халқаро ташкилотлар томонидан умумэътироф этилган тамойиллар инобатга олинади.


3. Менежмент тизимлари белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган менежмент тизимларини сертификатлаштириш органлари (кейинги ўринларда - МТСО) томонидан уларнинг аккредитацияси доирасида сертификатлаштирилади.

Менежмент тизимларини сертификатлаштиришда ариза берувчи, бир нечта МТСО мавжуд бўлса, ўз танловига биноан улардан бирига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



2-БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - менежмент тизимларини сертификатлаштиришга талабгор бўлган юридик шахс;


ахборот тизими - маҳсулот ва хизматларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва электрон реестрни юритиш ахборот тизими;


менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи (МТСО) - қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси резиденти, менежмент тизимларини сертификатлаштириш фаолиятини амалга оширувчи орган сифатида аккредитациядан ўтган юридик шахс;


менежмент тизимларини сертификатлаштириш - менежмент тизимларининг сертификатлаштириш схемасига асосан халқаро стандартларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича фаолият;


мувофиқлик сертификати - сертификатлаштирилган менежмент тизимларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан расмийлаштириладиган ҳужжат;


назорат аудити - белгиланган талабларнинг бажарилиши даражасини аниқлаш мақсадида ёзувларни олиш, далиллар ёки бошқа тегишли ахборотни қайдлаш ва уларни холисона баҳолаш бўйича мунтазам, мустақил, шунингдек, ҳужжатлаштирилган тарзда олиб бориладиган жараён.



3-БОБ. МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМЛАРИНИ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


5. Менежмент тизимларини сертификатлаштириш (кейинги ўринларда - сертификатлаштириш) қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

а) муайян менежмент тизимига белгиланган талабларга мувофиқ ахборот тизими орқали сертификатлаштириш учун ариза бериш;

б) сертификатлаштириш учун берилган аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;

в) сертификатлаштириш учун шартнома тузиш;

г) сертификатлаштириш учун етарли ваколатга эга аудит гуруҳини шакллантириш;

д) менежмент тизимлари аудитини белгиланган босқичларда ўтказиш ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузиш;

е) мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ж) мувофиқлик сертификатини ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш.


6. Ариза берувчи томонидан мустақил танланган МТСО аризага мувофиқ сертификатлаштириш ишларини амалга оширади.



4-БОБ. АРИЗА ТАҚДИМ ҚИЛИШ


7. Ариза берувчи халқаро стандартларда белгиланган талабларга мувофиқ сертификатлаштиришга ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ аризани Низомнинг 9-бандидаги маълумотларни илова қилган ҳолда МТСОга йўллайди.


8. Ариза берувчи сертификатлаштириш учун аризани унга зарур ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда ахборот тизими орқали юборади.


9. Сертификатлаштириш учун тақдим қилинадиган аризада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

а) менежмент тизим(лар)и билан қамраб олинган сертификатлаштириш сўралган соҳа (сертификатлаштириш соҳаси);

б) менежмент тизим(лар)ининг мувофиқлигини баҳолашга оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат(лар)га ҳавола;

в) ариза берувчининг фаолияти тавсифи;

г) сертификатлаштириш билан қамраб олиш назарда тутилган ариза берувчининг доимий ва/ёки вақтинча фаолият кўрсатиш жой(лар)и сони ҳамда ушбу жой(лар)нинг тўлиқ номи, манзили ва уларда олиб бориладиган фаолият тавсифи;

д) ариза берувчининг пудрат асосида амалга оширадиган фаолияти (жараёнлари) тавсифи;

е) ариза берувчининг фаолиятига оид жараёнлар ҳамда унга боғлиқ инсон ва техника ресурслар тафсилоти;

ж) менежмент тизим(лар)ини жорий этиш билан боғлиқ консалтинг хизмати жалб қилинганлиги тўғрисида маълумот (жалб этилган бўлса);

з) аввалги сертификатлаштириш тўғрисида маълумот (амалга оширилган бўлса).

Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча маълумот ва/ёки ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин.


10. Сертификатлаштириш учун ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг

...