Нормативно-правовые акты
Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Сертификация/ Маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилган маҳсулотлар рўйхатини юритиш, уларни эркин муомаладан чиқариш ва утилизация қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2024 й. 502-сон қарорига 5-илова)Полный текст документа доступен в платной версии.
Вазирлар Маҳкамасининг
2024 йил 14 августдаги
5-ИЛОВА
Маҳсулотларнинг техник жиҳатдан
тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар
ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига
номувофиқ деб топилган маҳсулотлар рўйхатини
юритиш, уларни эркин муомаладан чиқариш
ва утилизация қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларнинг рўйхатини юритиш, бундай маҳсулотларни эркин муомаладан чиқариш ҳамда утилизация қилиш тартибини белгилайди.
Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалада бўлган (реализация қилинадиган) маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилади.
Мазкур Низом санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ва қоидаларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни аниқлаш, эркин муомаладан чиқариш ва утилизация қилиш талабларига татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки унинг тузилмасидаги ваколатли ташкилот;
номувофиқ деб топилган маҳсулотлар - ваколатли органлар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилган маҳсулотлар;
номувофиқ деб топилган маҳсулотлар рўйхати - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон шаклда юритиладиган рўйхати (кейинги ўринларда - электрон рўйхат);
маҳсулот эгаси (ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва импорт қилувчи) - эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқий асосларда маҳсулотларга эгалик қилувчи юридик ва жисмоний шахс;
маҳсулотларни савдодан чақириш - эгаси томонидан мустақил равишда ёки назорат қилувчи идораларнинг талабига биноан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилган маҳсулотларни муомаладан чақириб олиш;
маҳсулотларни утилизация қилиш - истеъмолчилар саломатлиги ва осойишталиги, ҳайвонлар, ўсимликлар ва атроф-муҳитга хавф тугдирадиган ҳамда барча истеъмол хусусиятларининг йўқолиши ва тўлиқ яроқсизлиги сабабли кейинчалик бошқа мақсадларда ишлатиш ёки қайта ишлаш имкони бўлмаган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилган маҳсулотларни утилизация қилиш, шунингдек, маҳсулотнинг инсон ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига салбий таъсирини истисно қилишга қаратилган ҳаракатлар.
3. Маҳсулотлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланган мажбурий талабларга номувофиқлиги тасдиқланганда, ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий ва молиявий жарималарни қўллашдан озод этилмайди.
2-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ
СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР ВА БОШҚА
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАЛАБЛАРИГА
МАҲСУЛОТЛАРНИ НОМУВОФИҚ
ДЕБ ТОПИШ ТАРТИБИ
4. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига маҳсулотларни номувофиқ деб топиш ваколатли орган томонидан аниқланади.
5. Қуйидагилар маҳсулотлар тасдиқланган талабларга номувофиқ деб топилиши учун асосли ҳолатлар ҳисобланади:
мувофиқликни баҳолаш ҳужжатлари (мувофиқлик сертификатлари, санитария хулосаси, синов баённомалари) мавжуд бўлмаганида;
танлаб олинган намуналарнинг аккредитациядан ўтган синов лабараторияларида ўтказилган текширув натижалари салбий бўлганда;
маҳсулот қалбакилаштирилганда;
истеъмол қадоғи шикастланганда;
давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаш, мувофиқлик декларацияси ва бошқалар таҳлилининг натижалари салбий бўлганда;
сақлаш, ташиш ва сотиш талаблари бузилганда;
яроқлилик муддати тугаганда;
ташқи кўриниши ва ёрлиқлашда ишлаб чиқарувчи корхона (сотувчи) ва маҳсулот номи ҳамда маҳсулотлар (товарлар ва хизматларнинг) идентификация коди (қонунчилик белгиланган маҳсулот турига), меъёрий ҳужжатларга ҳаволаси, ишлаб чиқарилган санаси, таркиби, сақлаш муддатини аниқлаш ва (ёки) белгилашга имконини бермайдиган тамғалаш белгилари мавжуд ёки етарли бўлмаганда.
6. Қуйидаги ҳолатлар маҳсулотлар ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилиши ва электрон киритилиши учун асос бўлади:
аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида амалга оширилган синов (тадқиқот) натижаларининг салбий бўлиши;
ташқи кўрик натижалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисида расмийлаштирилган ҳужжатларнинг мавжудлиги.
ЧАҚИРИБ ОЛИШ
7. Ваколатли орган томонидан номувофиқ деб топилган маҳсулотларни савдодан чақириб олиш чораларини кўриш доирасида маҳсулот эгасига тақдимнома киритилади.
8. Тадбиркорлик субъекти тақдимномани олганидан сўнг кўпи билан ўн иш куни мобайнида номувофиқ деб топилган маҳсулотни техник регламентлар талабларига мувофиқлаштириш имкониятини аниқлайди ва қабул қилинган қарор тўғрисида ваколатли органга ёзма (электрон) шаклда хабар беради.
9. Маҳсулот номувофиқ деб топилган ва у мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган муддат ичида техник регламентларнинг талаблари билан уйғунлаштирилиши имкони бўлмаган ҳолатларда маҳсулот йўқ қилинади ёки чақириб олинади.
10. Тадбиркорлик субъекти номувофиқ деб топилган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси синов марказлари (лабораториялари) ва аккредитациядан ўтган идораларида мувофиқлигини баҳолашни амалга ошириш ёрдамида техник регламентларнинг талаблари билан уйғунлаштириш натижасини тасдиқлаши ҳамда бу ҳақида ваколатли органни кечи билан 3 иш куни муддатда хабардор қилади.
11. Ўзбекистон Республикасида тегишли аккредитация соҳаси бўлган синов марказлари (лабораториялар) ва (ёки) аккредитациядан ўтган идоралар мавжуд бўлмаганда, тадбиркорлик субъекти хорижий синов марказлари (лабораториялар) ва (ёки) аккредитациядан ўтган идораларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
12. Тадбиркорлик субъекти тақдимнома олганидан сўнг қуйидагиларни таъминлаши шарт:
номувофиқ деб топилган маҳсулотларнинг олиб кирилишини ва (ёки) муомаласини зудлик билан тўхтатиш;
номувофиқ деб топилган маҳсулотларни тақдимнома олинган кундан бошлаб 7 иш кунидан кечиктирмасдан муомаладан чақириб олиши;
тақдимнома олганидан сўнг 7 иш кунидан кечиктирмасдан, харидорларни (истеъмолчиларни) номувофиқ деб топилган маҳсулотлар тўғрисида, шу жумладан, буюртма олинган кундан бошлаб 7 иш кунидан кечиктирмасдан оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиш чораларини кўриш;
номувофиқ деб топилган маҳсулотга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисида ваколатли органни ёзма (электрон) равишда хабардор қилиши, шу жумладан:
тақдимнома олинган кундан бошлаб 7 иш кунидан кечиктирмасдан, номувофиқ деб топилган маҳсулотлар тадбиркорлик субъектларидан маҳсулот реализациядан чақириб олинганлиги тўғрисида хабардор қилиш;
тақдимнома олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмасдан номувофиқ деб топилган маҳсулотни, у ортиб жўнатилган барча тадбиркорлик субъектларидан муомаладан чақ
...

