язык интерфейса

Нормативно-правовые акты

Нормативно-правовые акты / Изменения в законодательстве/ 2024 г./ Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2024 й. 714-сон "Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии.

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2024 й.

N 714



ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

СОҲАСИДАГИ   ҚОНУНЧИЛИК   ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ   МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сон Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

пенсияларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартибларини рақамлаштириш орқали ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;

пенсия тайинланганлиги тўғрисида қоғоз кўринишидаги гувоҳнома бериш амалиёти бекор қилинганлиги муносабати билан махсус ахборот тизими орқали электрон шаклда маълумотларни шакллантириш;

пенсия миқдорларини товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасини ҳисобга олган ҳолда индексация қилиб бориш;

маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, вазирлик ва идораларнинг номлари ҳамда вазифаларига тузатишлар киритиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 29 октябрдаги

714-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомда:


а) I бўлимда:


1-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ. Ўқувчилар ва талабалар билан ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисалар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.";


6-банддаги тегишли келишикдаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари тегишли келишикдаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин:


б) II бўлимда:


4-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бандидаги "Молия" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) III бўлимда:


2-бандда:

бешинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари тегишли келишикдаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки "Ўзэнергоинспекция" назорати остидаги корхона (объект)ларда юз берган гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани тегишли ҳудудий меҳнат органининг Давлат меҳнат инспекцияси билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки "Ўзэнергоинспекция" республика ёки маҳаллий органлари буйруғи асосида тузилган комиссия юқори турувчи хўжалик органи вакили иштирокида текширади. Комиссия раиси қилиб шу орган вакили тайинланади. Комиссия таркибига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектор киради";

еттинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари тегишли келишикдаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки "Ўзенергоинспекция" назорати остида бўлган ташкилотдаги бахтсиз ҳодиса Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки "Ўзэнергоинспекция"нинг буйруғи асосида тузилган комиссия томонидан юқори турувчи орган раҳбари иштирокида текширилади. Комиссия раиси этиб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки "Ўзэнергоинспекция" раҳбарларидан бири тайинланади. Ўзбекистон Республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори комиссия таркибига киритилади.";


8-бандда:

биринчи хатбошидаги тегишли келишикдаги "Саноат хавфсизлиги қўмитаси органи" сўзлари тегишли келишикдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари тегишли келишикдаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик"сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) IV бўлимда:


5-банддаги тегишли келишикдаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги тегишли келишикдаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" ва "Саноат хавфсизлиги давлат" сўзлари тегишли келишикдаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" ва "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги тегишли келишикдаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига" сўзлари тегишли келишикдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорнинг 3-бандидаги "Молия" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


...