Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.1998 й. 204-сон "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.1998 й.

N 204


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, билимлар асосларини пухта ўрганиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича кадрлар тайёрлаш учун академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган билимли, малакали мутахассисларни тайёрлаш ва тарбиялашнинг босқичли бўғини сифатида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва компанияларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.

3. Белгилансинки:

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш босқичма-босқич амалга оширилади;

академик лицейлар, қоидага кўра, олий таълим муассасалари ҳузурида, ишлаб турган ўрта махсус ўқув юртлари, бошқа таълим муассасалари негизида ва янги қурилиш ҳисобига ташкил этилади;

касб-ҳунар коллежлари ишлаб чтурган ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва уларга тенглаштирилган таълим муассасалари негизида, шунингдек янги қурилиш ҳисобига ташкил этилади;

қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган ўқув юртлари ўқувчиларининг ўқишни тамомлашлари ушбу ўқув юртлари негизида ташкил этилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари томонидан таъминланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда:

1999 йил 1 июнга қадар - ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини ишлаб чиқсинлар, унда:

умумий ўрта ва олий таълим билан узлуксизлик ва изчиллик принципини амалга ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифати ва мазмунига талабларни белгилашни;

академик лицейда билимлар асосларини пухта ўрганиш ҳамда касб-ҳунар коллежида мутахассислар тайёрлаш учун зарур бўлган ўқув фанларини, таълим дастурларини ва махсус дастурларни, ўқув соатлари ҳажмларини шакллантиришни;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига нисбатан малака талабларини белгилашни;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини баҳолаш тартибини ишлаб чиқишни назарда тутсинлар;

1999-2000 ўқув йилидан бошлаб - ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти синаб кўрилишини таъминласинлар;

2000 йил 1 июлга қадар - синов натижаларини ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат стандартини пухта ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

1999 йил 1 сентябргача - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандарти асосида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини таъминласин, уларга умумтаълим мактабларининг 10-11 синфлари ўқув юкламалари ва дастурлари бир қисмининг ўтказилишини назарда тутсин;

1999-2000 ўқув йилидан бошлаб - кўрсатиб ўтилган ўқув дастурларини ишлаб турган ҳамда ташкил этиладиган академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида тажриба тариқасида синаб кўрсин;

2000 йил 1 июлгача - тажриба ўқув дастурларини жорий этишни тажриба тариқасида синаб кўриш якунларини ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар, олий ва халқ таълими тизими ўқитувчилари, мутахассислари, раҳбарларининг хулосаларини умумлаштирсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши ва уларнинг синаб кўрилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек киритилган таклифларни умумлаштириш мақсадида 2-иловага мувофиқ Республика комиссияси ва махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилсин. Комиссияга ва ишчи гуруҳларига академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқув дастурларини тайёрлаш, шунингдек уларнинг республикада тажриба тариқасида синаб кўрилиши учун жавобгарлик юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳам шундай комиссиялар тузилсин. Комиссияларга вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, компаниялар ва корхоналарнинг зарур мутахассисларини ишга жалб қилишга рухсат этилсин.

Республика комиссияси тадбирлар иш режасини тайёрласин ҳамда тажрибанинг тўпланган натижаларини, махсус ишчи гуруҳлар ва ҳудудий комиссиялар таклифларини ҳисобга олган ҳолда, 2000 йил 1 августгача академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликлар тайёрлаш дастур-топшириқлари ишлаб чиқилишини таъминласин.

Дарсликларни тайёрлаш бўйича шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбари ва Давлат матбуот қўмитаси раиси зиммасига юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини якуний аттестациядан ўтказиш тест усулларининг тажриба синовини босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутган ҳолда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомни 1999 йил 1 сентябргача ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Устоз жамғармаси билан биргаликда Академик лицейлар ва касб-ҳунар уоллежларини педагог кадрлар билан таъминлаш дастурини икки ой муддатда тайёрласин, унда:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагоглари ва муҳандис-педагог ходимларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги Низом, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тегишли тариф сеткаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

умумтаълим мактабларининг 10-11-синфларидан, ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртларидан бўшаб қолаётган ўқитувчиларни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ишлашга жалб қилишни;

хорижий таълим ва илм-фан марказларида тайёргарликдан ўтган педагог ходимларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига юборилишини;

фан, олий таълим, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва маданият соҳасидан амалиётчи мутахассисларнинг педагогик фаолиятга фаол жалб этилишини;

1999-2000 ўқув йилидан бошлаб - таянч педагогика институтлари ва университетлар талабаларини тайёрлаш дастурига янги таълим, касб-ҳунар дастурлари ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш услубиёти бўйича махсус курслар киритилишини;

муҳандис-педагог кадрлар тайёрлашда фан ва ишлаб чиқариш муассасаларининг моддий-техника базаси ва услубий имкониятларидан кенг фойдаланишни;

республиканинг замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи ва улардан фойдаланувчи таянч олий таълим муассасаларида, илғор таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркибини, педагоглар ва муҳандис-педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малкасини ошириш бўйича мунтазам курслар ташкил этилишини назарда тутсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 13 майдаги

204-сон қарорига

2-ИЛОВА



Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун

умумтаълим ва касб-ҳунар ўқув дастурларини тайёрлаш,

синаб кўриш ва жорий этиш бўйича республика комиссиясининг

ТАРКИБИ


Жўраев Р. Ҳ. - Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг раҳбари, комиссия раиси


Саиджонов Й. С. - Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Аллаев Қ. Р. - Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Агзамов Т. - Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси


Алимуҳамедов Б. - Меҳнат вазирининг ўринбосари


Возненко А. Н. - "Ўзкимёсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


Гадоев А. - Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Қосимов Ш. Ж. - "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси бош бошқармасининг бошлиғи


Матёқубов Б. - Маданият ишлари вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Расулов З. С. - "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясининг бошқарма бошлиғи


Ҳусанов Ж. Ҳ. -  Президент Аппаратининг консультанти


Ҳамидов Ҳ. Ҳ. - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Ҳасанов А. У. - "Ўзавтосаноат" уюшмаси раисининг ўринбосари



Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун умумтаълим

ўқув дастурларини ишлаб чиқиш бўйича кичик комиссия


Шодиев Д. Ш. - Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Абдуллаев Ш. С. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бош мутахассиси


Сейтхалилов Э. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти директорининг ўринбосари


Турдиев Н. - Республика таълим маркази директорининг ўринбосари


Файзиев А. Р. - Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институтининг бўлим бошлиғи



Академик лицейлар учун ўқитиш фанлари ва йўналишлари бўйича

чуқурлаштирилган, ихтисослаштирилган таълим ўқув дастурларини

ишлаб чиқиш бўйича кичик комиссия


Неъматов Р. К. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг бошқарма бошлиғи, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Абдуллаев К. Х. - Тошкент Давлат университети ҳузуридаги лицей директори


Имомов Э. У. - Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти директорининг ўринбосари, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Лутфуллаев X. С. - Тошкент иқтисодиёт университети проректори, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Мадумарова В. К. - 1-Тошкент давлат тиббиёт институти ҳузуридаги лицей директори


Саматов С. С. - Гулистон университети ҳузуридаги лицей директори


Фарсиянц Э. А. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институтининг лаборатория мудири, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Хўжабоев А. Р. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти директорининг ўринбосари


Касб-ҳунар коллежларининг умумтехника бўлими ўқув дастурларини ишлаб чиқиш бўйича кичик комиссия


Рашидов X. Ф. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институтининг директори, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Аббосова Ш. X. - Тошкент авиация коллежи директорининг ўринбосари


Жўраев Р. А. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази таълим стандартлари бўлимининг бошлиғи


Қосимов С. С. - Тошкент техника университетининг проректори


Муслимов Н. - Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети индустриал-педагогика факультетининг декани


Редин В. И. - Машинасозлик ҳунар-техника билим юртининг директори


Сен-Этьен Н. В. - Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг бош мутахассиси


Тошев М. Т. - Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институтининг ректори


Эргашев Т. Э. - Наманган муҳандислик-педагогика институтининг ректори



Касб-ҳунар коллежлари махсус бўлими ўқув дастурларини

ишлаб чиқиш бўйича кичик комиссия


Кучукбоев Ф. М. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг бошқарма бошлиғи, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Олимова М. X. - Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлим бошлиғи


Бобожонов С. А. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг бош мутахассиси


Бойжонов И. С. - Урганч қурилиш коллежи директори


Гумаров Р. М. - Чирчиқ индустриал техникуми директори


Деҳқонов И. - Маданият ишлари вазирлигининг бўлим бошлиғи


Исмоилова М. Ю. - Биринчи Тошкент педагогика билим юрти директори


Маннопова Э. - Республика таълим марказининг етакчи методисти


Мирсаидов К. Д. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг кафедра мудири


Сарко Н. М. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институтининг бўлим мудири


Эгамов А. - Бадиий академиянинг бўлим бошлиғи



Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида тайёрлаш йўналишлари

бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва синаб кўриш бўйича

махсус ишчи гуруҳларининг

ТАРКИБИ


1. Табиий-илмий йўналишдаги академик лицейлар учун

чуқурлаштирилган бўлим ўқув дастурларини ишлаб

чиқиш ва синаб кўриш бўйича махсус ишчи гуруҳи


Имомов Э. У. - Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти директорининг ўринбосари, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Мадумарова В. К. - 1-Тошкент давлат тиббиёт институти ҳузуридаги лицей директори


Мустаева Д. А. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти бўлим мудирининг ўринбосари


Омонов А. - Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги лицей ўқитувчиси



2. Гуманитар йўналишдаги академик лицейлар учун

чуқурлаштирилган бўлим ўқув дастурларини ишлаб

чиқиш ва синаб кўриш бўйича махсус ишчи гуруҳи


Фарсиянц Э. А. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институтининг лаборатория мудири, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Бойтуллаев Р. - Тошкент политехника техникумининг ижтимоий фанлар ўқитувчиси


Дадахўжаева М. С. - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ўқитувчиси


Қодиров М. - Тошкент давлат университетининг доценти



3. Иқтисодиёт йўналишидаги академик лицейлар учун

чуқурлаштирилган бўлим ўқув дастурларини ишлаб

чиқиш ва синаб кўриш бўйича махсус ишчи гуруҳи


Лутфуллаев X. С. - Тошкент иқтисодиёт университети проректори, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Ахмедов Т. - Тошкент молия институти ҳузуридаги лицей директори


Тўраев X. - Тошкент иқтисодиёт университети ҳузуридаги лицей директори


Ёқубова М. - Тошкент Давлат техника университети ҳузуридаги лицей-интернат директорининг ўринбосари



4. "Саноат, транспорт, алоқа" йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари

учун умумтехника ва махсус бўлимлар ўқув дастурларини

ишлаб чиқиш ва синаб кўриш бўйича махсус ишчи гуруҳи


Иброҳимов Т. Р. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг бош мутахассиси, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Ғуломов X. - Тошкент авиация коллежи директори


Рубцов Ю. Г. - Самарканд саноат-иқтисодиёт коллежи директорининг ўринбосари


Стуловская Т. А. - Республика машинасозлик ҳунар билим юртининг методисти


Ҳикматов Р. С. - Тошкент автомобиль йўллари техникуми директорининг ўринбосари



5. "Қурилиш ва коммунал хўжалиги" йўналишидаги касб-ҳунар

коллежлари учун умумтехника ва махсус бўлимлар ўқув дастурларини

ишлаб чиқиш ва синаб кўриш бўйича махсус ишчи гуруҳи


Мирзараҳимов У. А. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг бош мутахассиси, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Гулимов Д. О. - Чирчиқ қурилиш билим юрти директорининг ўринбосари


Жуманов Ш. Н. - Тошкент қурилиш-коммунал коллележи директорининг ўринбосари


Мамбетов Ф. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти бўлим мудирининг ўринбосари



6. "Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги" йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари

учун умумтехника ва махсус бўлимлар ўқув дастурларини ишлаб

чиқиш ва синаб кўриш бўйича махсус ишчи гуруҳи


Абдуқуддусов О. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институтининг илмий котиби, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Эшонов П. З. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институтининг етакчи методисти


Назиров А. - Тошкент агробизнес коллежи директори


Ўринов У. - Тошкент агротижорат коллежи директорининг ўринбосари



7. "Соғлиқни сақлаш" йўналишидаги касб-ҳунар колежлари учун

умумтехника ва махсус бўлимлар ўқув дастурларини ишлаб

чиқиш ва синаб кўриш бўйича махсус ишчи гуруҳи


Назарова С. К. - Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассиси, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Абдуллаева Ҳ. А. - Соғлиқни сақлаш вазирлиги Методика кабинетининг олий тоифали методисти


Умарова Т. Ю. - Охунбобоев номидаги республика тиббиёт билим юрти директори



8. "Педагогика ва ижтимоий соҳа" йўналишларидаги касб-ҳунар

коллежлари учун умумтехника ва махсус бўлимлар ўқув дастурларини

ишлаб чиқиш ва синаб кўриш бўйича махсус ишчи гуруҳи


Мўминхўжаев К. М. - Халқ таълими вазирлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Голева Г. Ф. - Республика таълим марказининг бўлими бошлиғи


Мақсудова Г. А. - Биринчи Тошкент педагогика билим юрти директорининг ўринбосари


Сатторова М. - Тошкент юридик коллежи директорининг ўринбосари



9. Иқтисодиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари учун

умумтехника ва махсус бўлимлар ўқув дастурларини ишлаб

чиқиш ва синаб кўриш бўйича махсус ишчи гуруҳи


Крешенова Е. В. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти бўлим бошлиғининг ўринбосари, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Абдуллаев Ё. - Тошкент молия институтининг проректори, профессор


Тапилов Г. - Тошкент банк коллежи директори


Худойбердиев З. - Тошкент молия институти ҳузуридаги Тошкент банк коллежи директори



10. "Хизмат кўрсатиш соҳаси" йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари

учун умумтехника ва махсус бўлимлар ўқув  дастурларини

ишлаб чиқиш ва синаб кўриш бўйича махсус ишчи гуруҳи


Норматов Т. Д. - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг бош мутахассиси, махсус ишчи гуруҳи раҳбари


Ғоипов Р. - Тошкент шаҳар 5-бизнес мактаби директорининг ўринбосари


Ибрагимов К. Ф. - Тошкент меҳмонхона хўжалиги техникумининг бўлим мудири


Саидалиева Г. X. - Тошкент шаҳар 8-бизнес мактаби директорининг ўринбосари


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 5, 18-модда.







































Время: 0.1448
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск