язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология/ Сертификатлаштириш/ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш "Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг 01.02.2005 й. 24-П-сон "Сертификатлаштирилган маҳсулотлар ва хизматларни инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.04.2005 й. 1464-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.04.2005 й.

N 1464

ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

"ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИ БОШ

ДИРЕКТОРИНИНГ

01.02.2005 й.

N 24-П


БУЙРУҒИ


Сертификатлаштирилган маҳсулотлар

ва хизматларни инспекция назоратидан

ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2005 йил 16 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Сертификатлаштирилган маҳсулотлар ва хизматларни инспекция назоратидан ўтказиш Қоидалари* тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.


3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назоратда ушлаш Бош директор ўринбосари Р.Т. Хусанов зиммасига юклатилади.



"Ўзстандарт" агентлиги бош директори                                     Р. Бўриев



*) Қоидалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 14-сон, 106-модда.