язык интерфейса

Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 29.11.2024 й. 795-сон қарорига илова)

Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 29.11.2024 й. 795-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 29 ноябрдаги

795-сон қарорига

ИЛОВА



Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга

оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган

ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича

композит давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) юридик шахслар ўртасида нотурар кўчмас мулкни бутунлигича бошқа шахсга ўтказишга оид икки тарафлама шартномаларни расмийлаштириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди, нотурар кўчмас мулкнинг ҳадя ва рента шартномалари бундан мустасно.

Ушбу Регламент юридик шахслар томонидан нотурар кўчмас мулкни бошқа юридик шахсга ўтказишга оид шартномаларни ўзаро мустақил равишда ёки нотариал тартибда тасдиқлаган ҳолда расмийлаштиришга тўсқинлик қилмайди.


2. Давлат хизматини кўрсатиш тартибига кўра:

Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - Марказ) - шартнома тарафларининг шахсини аниқлайди ва шартнома улар томонидан шахсан имзоланганлигини тасдиқлайди;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи орган) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади.


3. Давлат хизмати мазкур Регламентга иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


4. Юридик шахсларнинг раҳбарлари ёки уларнинг вакиллари (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) давлат хизматидан фойдаланиш учун Марказга ўзи келиб мурожаат этади.

Бунда юридик шахсларнинг вакиллари асосий иш жойи бўйича ушбу ташкилотда ишлаётган бўлиши керак.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун шартномада

...