Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎЎў /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.1998 й. 77-сон "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.1998 й.

N 77


АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР

КОЛЛЕЖЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш, уларда баркамол, чуқур билимларга эга бўлган малакали кадрлар тайғрланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (бундан кейин Марказ деб аталади) ташкил этилсин.

2. Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг биринчи ўринбосари Марказ раҳбари лавозими жорий этилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус  таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларини ташкил этсинлар, уларни маблағ билан таъминлаш, жойлаштириш ва моддий-техникавий жиҳозлашни таъминласинлар.

6. Белгилансинки:

ўрта махсус ва касб-ҳунар-техника таълимининг фаолият кўрсатағтган таълим муассасаларининг ҳамда улар негизида ташкил қилинағтган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари фаолиятига ташкилий, ўқув-услубий ва илмий раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув дастурларини унификациялаш, педагогик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юкланади;

фаолият кўрсатағтган ўрта махсус таълим муассасалари ва улар негизида ташкил қилинағтган Маданият ишлари вазирлигининг, Бадиий академиянинг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг касб-ҳунар коллежлари уларнинг тасарруфида қолади;

ўрта махсус ва касб-ҳунар-техника ўқув юртлари ҳамда уларнинг негизида ташкил этилағтган тармоқ вазирликлари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва корхоналарнинг касб-ҳунар коллежлари икки томонлама бўйсунишда бўлади.

Тармоқ вазирликлари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва корхоналар уларни моддий ва молиявий таъминлашни, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатишни ва уларда амалий кўникмаларни тарбиялашни амалга оширадилар, мутахассиларга бўлган эҳтиғжни аниқлайдилар, битирувчиларни ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қиладилар;

вазирликлар, идоралар ва корхоналар маблағлари ҳисобига таъминланадиган ўқув юртлари бўйича маблағ билан таъминлашнинг мавжуд тартиби сақланиб қолади.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

академик лицей ва касб-ҳунар коллежи намунавий уставларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

тармоқ вазирликлари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва корхоналар билан биргаликда икки томонлама бўйсунишдаги касб-ҳунар коллежларининг намунавий уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

1998 йилда тажриба тариқасида ташкил этиладиган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари рўйхатини аниқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест маркази академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ўқувчилар қабул қилиш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси:

касб-ҳунар коллежлари устидан тегишли ихтисосликдаги олий таълим муассасалари, академик лицейлар устидан эса - Фанларакадемиясининг институтлари ҳомийлигини таъминласинлар;

касб-ҳунар коллежи васийси тўғрисидаги Низомни, шунингдек академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ҳомийси тўғрисидаги Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда амалга киритсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун педагог ва муҳандис-педагог кадрларни мақсадли тайғрлашни таъминласин.

Касб-ҳунар коллежлари учун малакали педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича базавий олий таълим муассасалари сифатида Бухоро муҳандислик-технология институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти ва Наманган индустриал-технология институтибелгилансин.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ва Наманган индустриал-технология институти Наманган муҳандислик-педагогика институтига айлантирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ташкил этилағтган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига берилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

тегишли вазирликлар ва идоралардан берилағтган штатларни, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ҳамда бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази харажатлари учун республика бюджетида зарур маблағларни назарда тутсин;

Марказга иккита енгил автомашина учун лимит ажратсин, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси транспорт хизмати кўрсатишни таъминласин.


17. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказини Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 6-уйдаги маъмурий бинога жойлаштирсин;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институтини Тошкент шаҳар, Пушкин кўчасидаги 7-уйга жойлаштирсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов









































Время: 0.1815
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск