язык интерфейса

Нормативно-правовые акты

Нормативно-правовые акты / Изменения в законодательстве/ 2024 г./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2024 й. 847-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2024 й.

N 847



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон ҳамда "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида" 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартибларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштиришга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказишни проактив шаклда амалга ошириш;

халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш ҳамда божхона брокери фаолиятларини юритишнинг паспортларини жорий этиш;

нодавлат архивларни ташкил этиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш;

солиқ хизмати органига интеграция қилинган электрон платформаларда ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатишни электрон платформа орқали амалга оширишни жорий этиш;

кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонини компьютерда махсус дастурда ўтказиш ва уларга ёрдамчи (ассистент) бириктириш;

тиббий фаолият учун лицензия билан бирга рентген ускунасидан фойдаланишга рухсатнома олиш;

хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан бирга ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ҳамда қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш.


2. Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ваколатли органлар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарор билан белгиланган давлат хизматларини проактив ва композит шаклларда кўрсатиш имкониятини яратсин.


3. Адлия вазирлиги:

давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилишини доимий назорат қилиб борсин;

давлат хизматларини кўрсатиш тартибини бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 декабрдаги

847-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарорида:


а) 4-банддан "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:


5, 8-бандлардан, 10 ва 11-бандларнинг биринчи хатбошиларидан, 14-банддан, 15-банднинг учинчи хатбошисидан, 20-банддан, 25 ва 29-бандларнинг биринчи хатбошиларидан ҳамда Низомга 1, ва 2-иловалардан "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ўз ваколатлари доирасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширадилар";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификат олиш учун (1 ва 1а-иловалар) уларнинг эгаси олдиндан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигига белгиланган шаклдаги ёзма ариза (2-илова) тақдим этади. Матбаа асарлари олиб чиқилиши учун рўйхат икки нусхада тақдим этилади (3-илова)";


16 - 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатининг 2-бандида:

"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда нотариус томонидан кредит шартномасидан нусха олиниб, унинг асли ундириб олувчига қайтариб берилади";

"в" кичик банддаги "кредит муассасалари" сўзлари "нобанк кредит ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарорида:


а) 3-иловада:


11-банд куйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Нодавлат архивлар фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига мувофиқ ташкил этилади ва тугатилади";


12, 13, 15 ва 18-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


16-бандда:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 4-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Давлат архивлари томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар нархи "Ўзархив" агентлиги томонидан тасдиқланадиган Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматларнинг ягона нархномасига биноан белгиланади.

Давлат архивларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва кредиторлик қарз мавжуд бўлмаса ёхуд ушбу қарзлар қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда тўланган тақдирда товарларни (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ҳамда мажбурий ажратмаларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин давлат архивларини ривожлантириш жамғармасининг қолган маблағлари (ҳомийлик ёрдами, беғараз ёрдам миқдори бундан мустасно):

тушган барча маблағларнинг кўпи билан 90 фоизи давлат архивлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига;

камида 10 фоизи моддий-техник базани мустаҳкамлашга сарфланади.

Давлат архивлари ходимларининг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш "Ўзархив" агентлиги таркибига кирувчи давлат архивлари ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига асосан амалга оширилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 13-банднинг "з" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 38-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг биринчи хатбошиси "Мазкур Низом" сўзларидан кейин "нодавлат нотижорат ташкилотларининг "e-ngo.uz" электрон портали (кейинги ўринларда - Тизим) орқали" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 6-бандда:

биринчи хатбоши "тақдим этилади" сўзларидан олдин "тизим орқали" сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "рўйхатдан ўтказган органга" сўзларидан кейин "тизим орқали" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "рўйхатдан ўтказувчи органга" сўзларидан кейин "тизим орқали" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 7-бандда:

биринчи хатбоши "туман (шаҳар) бўлимини" сўзларидан кейин "тизим орқали" сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "ННТнинг юқори органи номига" сўзларидан кейин "тизим орқали" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 28-бандда:

биринчи хатбошидаги "хатлар" сўзи "тизим орқали хабарномалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Хатда" сўзи "Хабарномада" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хабарномани олган адлия органи уч иш куни мобайнида алоҳида бўлинма ёпилганлиги муносабати билан тизим орқали Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмаларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритади ва бу ҳақда икки иш куни мобайнида тугатиш комиссиясини хабардор қилади";


д) 29-бандда:

биринчи хатбошидан "шунингдек муҳр ва штампларни йўқ қилиш учун ички ишлар органига" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидан "муҳр ва штамплар эса - ички ишлар органига" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 30-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "ички ишлар органининг маълумотномаси" сўзлари "тугатиш комиссиясининг далолатномаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 31-бандда:

биринчи хатбоши "беш иш куни мобайнида" сўзларидан кейин "тизим орқали" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "хатни" сўзи "хабарномани тизим орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) қуйидаги мазмундаги 33-1 ва 33-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"33-1. Рўйхатдан ўтказуви орган ННТларнинг ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили 1 февралга қадар ҳисобот топшириши ҳолатини мониторинг қилади. Мониторинг натижаси бўйича жорий йилнинг 1 март кунига қадар ННТларнинг фаоллик ҳолатига баҳо берилади, ҳисобот топширмаган ННТларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.

Қуйидаги ҳолатлардан бирида ННТнинг фаоллик ҳолати рўйхатдан ўтказувчи органнинг хулосаси асосида узоқ муддат фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартирилади ҳамда Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестрига киритилади:

сурункасига уч йил давомида ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилмаганда. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ННТга нисбатан таъсир чоралари кўрилган бўлиши, ННТнинг раҳбар органига ҳисобот тақдим этилмаганлиги юзасидан огоҳлантириш юборилган бўлиши лозим;

рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан фаолият кўрсатмаётган ННТнинг юридик манзили жойига чиқилган ҳолда ўрганилиб, ташкилотнинг мазкур юридик манзилда фаолият юритмаслиги юзасидан далолатнома тузилганда. Бунда ННТнинг юридик манзили ўзгарганлигига аниқлик киритиш юзасидан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ННТнинг раҳбар органларига тегишли хатлар юборилади;

ННТнинг жорий раҳбар органлари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган ННТга, унинг ташаббускорлари ёки таъсисчилари (муассислари)га тегишли хатлар юборади, ННТнинг раҳбар органларини аниқлаш юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг хулосаларини олади;

ННТнинг солиқ ва бошқа қарздорлиги мавжудлиги сабабли, унинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш имконияти бўлмаган тақдирда. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан солиқ хизмати органлари ва бошқа ташкилотлардан ННТнинг қарздорлиги бўйича тегишли хулосалар олинади.

ННТнинг Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестрига киритилганлиги ҳақида тизимда ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб сайтида эълон берилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ фаолиятига оид маълумотларни олиш учун тизим орқали қуйидаги идора ва ташкилотларга сўровнома юборади:

статистика органига - тақдим этилган

...