язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Хўжалик юритувчи субъектларда қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкасини қўллаш натижасида юзага келган салбий фарқни қоплаш тўғрисида Низом (АВ томонидан 22.03.2005 й. 1460-сон билан рўйхатга олинган 15.02.2005 й. МВ 27-сон, ИВ 50-сон, ДСҚ 2005-24-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 22 мартда 1460-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МВ, ИВ ва ДСҚнинг

2005 йил 15 февралдаги

27, 50, 2005-24-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Хўжалик юритувчи субъектларда қўшилган қиймат

солиғи бўйича ноль ставкасини қўллаш натижасида

юзага келган салбий фарқни қоплаш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 79-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 610-сон қарори (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2004 йил 52-сон, 523-модда) 19-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкасини қўллаш натижасида юзага келган салбий фарқни қайтариш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қўшилган қиймат солиғи (матн давомида - ҚҚС) бўйича салбий фарқ деганда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 75-моддасига мувофиқ ҳисобга киритиладиган ҚҚС суммасининг ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган айланмаларга доир ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммасидан ошиб кетиши тушунилиши керак.


2. ҚҚС бўйича ҳосил бўлган салбий фарқни қайтариш ташаббускори бўлиб ноль ставкасини қўллаш натижасида ҳисобот даври (ойи) якунлари бўйича ҚҚСга доир салбий фарқ ҳосил бўлган корхона майдонга чиқади.


3. Солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджетдан қарздор бўлмаган (бундан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жам-ғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича қарздорлик мустасно) корхонага ҚҚС бўйича ҳосил бўлган салбий фарқни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар параметрларида ана шу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан, мазкур Низомда белгиланган тартибда қайтаради.


4. ҚҚС бўйича салбий фарқни қайтаришни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетининг асосий 23402-ҳисобварағидан давлат солиқ хизмати тегишли органининг хулосасида белгиланган сумма

...