Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2024 й. 885-сон "Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2024 й. 885-сон "Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.12.2024 й.
N 885
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ СОҲАСИНИ
ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш, замонавий логистика инфратузилмасига эга миллий электрон тижорат маконини шакллантириш, бозор иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳукуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида" 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-381-сон қарори билан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологияларни ривожлантириш вазирлигининг:
электрон тижорат операторлари (электрон савдо платформаси, буюртмалар агрегатори ва рақамли стриминг хизмати операторлари) сифатида фақат юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги;
электрон шартнома ёки битимлар орқали ҳеч қандай мажбуриятлар олмайдиган, фойдаланувчиларга ўзининг ахборот ресурси ёки платформаси орқали товар (иш, хизмат) ҳамда рақамли маҳсулотлар ҳақида маълумот ёки ахборот бериш билан чекланадиган юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор электрон тижорат оператори ҳисобланмаслиги ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Электрон тижорат тў
...