21-сонли БҲМС
21-сонли БҲМС / 2-боб. Мажбуриятлар. Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома (ЎзР 21-сон БҲМСга 2-илова)Полный текст документа доступен в платной версии.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандарти (21-сонли БҲМС)
"Хўжалик юритувчи субъектларда
бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар
режаси ва уни қўллаш бўйича
Йўриқнома"га
2-ИЛОВА
2-БОБ. МАЖБУРИЯТЛАР
250. Ушбу параграфнингнинг ҳисобварақлари ташкилотнинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
251. Ушбу параграфдаги ҳисобварақларда чет эл валютасидаги мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби"га (рўйхат рақами 3587, 2024 йил 19 декабрь) мувофиқ ҳисобга олинади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар
бўйича жорий мажбуриятлар (6000)
252. Товар-моддий захиралар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек, ташиш бўйича олинган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар";
6020 "Берилган векселлар".
253. Пудратчи қурилиш ва монтаж, илмий-тадқиқот ва шу каби ташкилотлар бош пудратчи (бош ташкилот) ҳисобланса, улар ўз субпудратчиларига бўлган мажбуриятларини ушбу ҳисобварақда акс эттиради.
254. 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар" ҳисобварағи ҳақиқатда келиб тушган товар-моддий захиралар ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматларнинг қийматига ушбу қийматликларни ёки тегишли харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда кредитланади.
Агар омборга келиб тушган моддий қийматликларнинг сифати, миқдори, шунингдек, баҳоси шартномада келишилган шартларга мос келмаса, 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар" ҳисобварағи 4860 "Даъволар бўйича олинадиган тўловлар" ҳисобварағи билан боғланган ҳолда тегишли суммага кредитланади.
255. 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар" ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчи ва пудратчи бўйича алоҳида юритилади.
256. 6020 "Берилган векселлар" ҳисобварағининг кредитида сотиб олинган товар-моддий захиралар ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган жорий мажбуриятлар ҳисобга олинади ва уларни қоплаш давригача ҳисобда туради. Векселлар бўйича мажбуриятлар қопланишига қараб улар пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредитидан 6020 "Берилган векселлар" ва 6920 "Ҳисобланган фоизлар" ҳисобварақларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
6020 "Берилган векселлар" ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб берилган векселларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
257. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақларнинг (6000) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Ҳисобварақларнинг боғланиши
|
|
Дебет
|
Кредит
|
||
1. |
Мол етказиб берувчилардан ўрнатиладиган асбоб-ускуналар келиб тушиши |
0710, 0720 |
6010 |
2. |
Капитал қўйилмалар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари юзасидан берилган ҳисобварақлар тўловга қабул қилиниши |
0810-0890 |
6010 |
3. |
Мол етказиб берувчилардан материаллар келиб тушиши |
1010-1090 |
6010 |
4. |
Мол етказиб берувчилардан ўстиришга ва бўрдоқига ҳайвонлар келиб тушиши |
1110, 1120 |
6010 |
5. |
Мол етказиб берувчилардан турли товар-моддий захиралар келиб тушиши (1510-ҳисобварағи қўлланилганда) |
1510 |
6010 |
6. |
Мол етказиб берувчилардан товар-моддий захираларни харид қилишда ҚҚС суммасини ҳисобга олиниши |
4410 |
6010 |
7. |
Ташкилот томонидан асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумий ишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун мол етказиб берувчиларнинг бажарган иш ва хизматлари (жумладан: энергия, газ, буғ, сув) қабул қилиниши |
2010, 2310, 2510, 2710, 9420 |
6010 |
8. |
Яроқсиз маҳсулотни тузатиш ва кафолатли таъмирлаш бўйича мол етказиб берувчиларнинг кўрсатган хизматларининг қабул қилиниши |
2610 |
6010 |
9. |
Мол етказиб берувчилардан келгуси давр харажатларига тегишли бўлган иш ва хизматлар қабул қилиниши |
3190 |
6010 |
10. |
Мол етказиб берувчилардан товарлар келиб тушиши |
2910-2990 |
6010 |
11. |
Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар кўрсатган иш ва хизматлар қабул қилиниши |
9410 |
6010 |
12. |
Табиий офатларни тугатиш бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг хизматлари қабул қилиниши |
9720 |
6010 |
13. |
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзлар банкдаги ҳисобварақлардан тўланиши |
6010 |
5110-5530 |
14. |
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг ҳисобварақларини тўлашда олдиндан берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши |
6010 |
4310-4330 |
15. |
Даъво муддати тугаган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилиши |
6010 |
9360 |
16. |
Кредиторлик қарзини тўлаш учун мол етказиб берувчига оддий вексель берилиши |
6010 |
6020 |
ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар
бўйича жорий мажбуриятлар (6100)
258. Ташкилотнинг ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўловлар";
6120 "Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар".
259. 6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўловлар" ҳисобварағида ташкилотнинг умумий балансига қўшиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг жорий мажбуриятлари (хўжалик ичидаги ёки баланс ичидаги ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўловлар" ҳисобварағининг кредитида турли хилдаги операциялар бўйича ажратилган бўлинмалар олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий захиралар, пул маблағлари, харажат ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
260. 6120 "Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар" ҳисобварағида шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига жорий мажбуриятлар (баланслараро ҳисоб-китоблар ёки ташкилотлар орасидаги ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
6120 "Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар" ҳисобварағининг кредитида турли хилдаги операциялар бўйича шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий захиралар, пул маблағлари, харажатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўловлар" ва 6120 "Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўловлар" ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шуъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади.
261. Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган ҳисобварақларнинг (6100) бошқа ҳисобварақлар билан боғланишига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Ҳисобварақларнинг боғланиши
|
|
Дебет
|
Кредит
|
||
1. |
Ажратилган бўлинмалардан, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий захиралар олиниши |
0710-0890, 1010-1120, 2810-2990 |
6110, 6120 |
2. |
Ажратилган бўлинмалардан, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий захиралар олиниши операциясини 1510-ҳисобварағини қўллаган ҳолда | ||


