язык интерфейса

21-сонли БҲМС

21-сонли БҲМС / 5-боб. Балансдан ташқари ҳисобварақлар. Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома (ЎзР 21-сон БҲМСга 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий

стандарти (21-сонли БҲМС)

"Хўжалик юритувчи субъектларда

бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар

режаси ва уни қўллаш бўйича

Йўриқнома"га

2-ИЛОВА



5-БОБ. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ ҲИСОБВАРАҚЛАР


437. Ушбу бобнинг ҳисобварақлари ташкилотга тегишли бўлмаган, лекин вақтинчалик фойдаланаётган ёки ихтиёрида бўлган (оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар, масъул сақлашга ва қайта ишловга қабул қилинган моддий қийматликлар ва бошқа) мавжуд қийматликлар, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш, шунингдек, алоҳида хўжалик операциялари устидан назорат қилиш учун фойдаланилади.

Мазкуо ҳисобварақларда қийматликларнинг бухгалтерия ҳисоби оддий тизим бўйича юритилади.



Оператив ижарага олинган асосий воситалар (001)


438. 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» ҳисобварағи ташкилот томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун фойдаланилади. Ижарага олинган асосий воситалар 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» ҳисобварағида шартномада кўрсатилган баҳода юритилади. Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади.



Масъул сақлашга қабул қилинган

товар-моддий захиралар (002)


439. 002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий захиралар» ҳисобвара

...