Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.12.2000 й. ПФ-2791-сон "Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.12.2000 й.

N ПФ-2791


КОММУНАЛ ХИЗМАТНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ИСЛОХ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Коммунал хизмат тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳолини ичимлик сув, табиий газ ва коммунал хизматлар билан барқарор таъминлаш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш масалаларида маҳаллий давлат бошқаруви ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳамияти ва масъулиятини ошириш мақсадида:


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси зиммасига қуйидаги коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклансин:

аҳолига комплекс уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, уни ичимлик суви, марказий иситиш, канализация билан таъминлаш;

уй-жой коммунал хўжалиги объектларини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш борасидаги ишларни ўтказиш;

кўп хонадонли уйларни капитал таъмирлаш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этиш;

уй-жой эгалари ширкатлари ҳамда ягона буюртмачи хизматларини, уй-жой фондига хизмат қилиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотларини тузиш учун зарур ташкилий-иқтисодий шарт-шароитларни яратиш;

шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш борасидаги ишларни ташкил этиш.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳолига коммунал хизматни ташкил қилиш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:

коммунал хизматлар бозорида рақобатчилик муҳитини шакллантириш, уй-жой фонди ва бошқа коммунал объектларни бошқариш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш вазифаларини ажратиш мақсадида минтақадаги коммунал хизмат тизимида ислоҳотларни амалга ошириш;

аҳолини тоза ичимлик суви ва газ билан таъминлаш учун сув қувурлари ва газ тармоқларини ривожлантириш борасидаги мақсадли давлат дастурларини ўз қармоғидаги ҳудудда рўёбга чиқариш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўз қарамоғидаги ҳудудда коммунал хизматларга бўлган тариф сиёсатини шакллантириш;

сув, газ, иссиқлик ҳамда бошқа энергия манбаларни сарфини якка тартибда ҳисобга олиш ва тартибга солиш асбоб-ускуналарини жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ўз қарамоғидаги ҳудудда техникавий инвентаризация бюросининг фаолиятини ташкил қилиш.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси", 2000 й., 11-12-сонлар, 297-модда































Время: 0.1631
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск