язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2005 й. ПФ-3596-сон "2005 йилнинг 1 майидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.04.2005 й.

N ПФ-3596



2005 ЙИЛНИНГ 1 МАЙИДАН БОШЛАБ

ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР

ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисининг турмуш даражасини янада ошириш ва фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида:


1. 2005 йилнинг 1 майидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, олий ўқув юртлари талабаларининг, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,2 баравар оширилсин.

2. 2005 йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи - ойига 7835 сўм;

ёшга доир пенсиялар - ойига 15505 сўм;

ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нолинчи) разряд - ойига 7835 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 15505 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 9390 сўм миқдорида белгилансин.


3. 2005 йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сонли Фармони билан уй-жой коммунал хизматларга ҳақ тўлаш бўйича ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган бюджет ташкилотлари ходимларидан айрим тоифаларининг иш ҳақи ўрта ҳисобда 1,35 баравар оширилсин ва мазкур компенсация тўловлари бекор қилинсин, жумладан мазкур Фармоннинг 1-бандига мувофиқ 1,2 баравар оширилсин, қолган қисми эса - бекор қилинадиган компенсация пул тўловлари ҳисобидан амалга оширилсин.


4. 2005 йилнинг 1 майидан бошлаб уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ойлик компенсация пул тўловлари энг кам иш ҳақига нисбатан табақалаштирилган миқдорларда бериладиган шахслар имтиёзли тоифаларининг янгиланган рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақига қўшиладиган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек пенсиялар, икки ёшгача бўлган болаларни тарбиялаётган оналарга, болали оилаларга бериладиган нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2005 йилнинг 1 майидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бюджетдан молияланадиган ташкилот ҳамда муассасалар билан биргаликда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг мансаб маошлари миқдорини мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласин.


7. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар Республика Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин.


8. Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2005 йилнинг 1 майидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ ишлаб чиқариш самарадорлиги оширилган ва меҳнат сарфи камайтирилган тақдирда иш ҳақи миқдорини оширсин.


9. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 1 июлдаги ПФ-3450-сонли Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сонли Фармони иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур Фармон матбуотда эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И.Каримов




ЎзР Президентининг

2005 йил 13 апрелдаги

ПФ-3596-сон Фармонига

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ўзбек тилига "Норма Ҳамкор" экспертлари

томонидан ўгирилган ва ахборот тусига эга.

Ноаниқликлар келиб чиқишида ҳужжатнинг

асл нусхасига қаралиши тавсия этилади.



Уй-жой-коммунал хизматларига ҳақ тўлаш бўйича

ойлик компенсация пул тўловлари бериладиган

имтиёзли тоифадаги шахслар

РЎЙХАТИ

Шахслар тоифалари рўйхати

   

Ойлик компенсация тўловлари микдори (энг кам иш ҳақига нисбатан % ҳисобида)

   

3. Ўзгалар қарамоғига мухтож бўлган ёлғиз пенсионерлар.

45

4. 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари, қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар.

45

5. Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва Шуҳрат орденларининг учала даражалари билан мукофотланган шахслар. Фашистлар концлагерларининг собиқ вояга етмаган тутқунлари, Ленинград шаҳри блокадаси даврида ишлаган фуқаролар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлари, Чернобил ҳалокати оқибатида зиён кўрган фуқаролар, ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

45

6. 1941-1945 йиллар Иккинчи жаҳон уруши давридаги меҳнат фронти қатнашчилари.

18

          

          

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 110-модда


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2005 йил, 3-4-сон, 135-модда